Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг биринчиси, Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал ойининг 21-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 19- кунидир.
Бундан 828 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 610 йил жумодиул аввал ойининг 21 куни ислом оламининг машҳур фақиҳ ва луғатшунос олими Бурҳонидин Абулфатҳ Али Мутарзий ӯша пайтлари Эроннинг ҳудудига қарашли Хоразм шаҳрида оламдан ӯтди.
У Хоразмда дунёга келиб машҳур муфассир Жоруллоҳ Замаҳшарийнинг шогирди ва ӯринбосари эди. Мутарзий наҳв, шеър, луғат каби илмларни маҳорат билан ӯрганди.
Адибдан улкан маънавий мерос қолган. “Ал мағриб фи луғатил фиқҳ” ва “Шарҳи мақомоти Ҳарири”китоблари шулар жумласидандир.
Хххххххххххххххххххххххх
1473 йил феврал ойининг 19-куни, яъни бундан 544 йил бурун Полшалик мунажжим ва математик Николай Коперник дунёга келди. У аввалига илми нужум, сӯнгра тиб илмини ӯрганишга киришиб, кейинчалик Римда математика фанидан шогирдларга таълим бериш билан шуғулланди. Юлдузларга оид китоблар мутолаасидан сӯнг 1503 йили Ернинг Қуёш атрофида айланиши ва ҳар 24 соатда ернинг ӯз ӯқи атрофида айланишини кашф қилди.
Олим машҳур китоби “Осмон жисмларининг ҳаракатланиши” чоп этилганидан бир неча кун ӯтиб1543 йилнинг 24 май куни оламдан ӯтди.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 66 йил бурун, 1951 йилнинг 19-феврал куни франсиялик машҳур ёзувчи ва адабиётшунос Андре Жид 82 ёшида оламдан ӯтди. У 1869 йили Париж шаҳрида туғилган, аммо умрининг кӯп қисмини Шимолий Африка , хусусан Ал Жазоирда ӯтказди. Шу сабабли асарларининг мавзуси ушбу мамлакат халқининг яшаш тарзига бағишланган.
"Қишлоқ навоси" Андре Жиднинг энг дилкаш асарларидан биридир. Ёзувчидан бир қанча баркамол асарлар мерос қолган. " Заминдаги самовий зиёфатлар" ва "Хазон япроқлар" шулар жумласидандир. Истеъдодли адиб 1947 йили адабиёт бӯйича халқаро Нобел мукофотининг лауреати бӯлди.
Хххххххххххххххххххххххх
Бундан 26 йил аввал, яъни ҳижрий-шамсий 1369 йил исфанд ойининг биринчи куни эронлик ёзувчи ва тадқиқотчи ҳужжатул ислом Мустафо Замоний 58 ёшида оламдан ӯтди. У бошланғич ва ӯрта динний билимлар даврасини ӯтагач, 8 йил давомида Ҳазрат Имом Хумайний ҳузурида фиқҳ ва усули фиқҳ фанидан сабоқ олди, сӯнгра китоблар ёзишга киришди. Унинг биринчи китоби "Бутшикан Иброҳим ёхуд тавҳид қаҳрамони" асари эди.
Зулм-зӯравонликка қарши руҳияга эга бӯлган марҳум Мустафо Замоний шоҳ режими маъмурлари томонидан бир неча маротаба қамоққа олинди. Ёзувчи ӯзидан улкан маънавий мерос қолдирди. Унинг асарлари ислом таълимотининг ижтимоий ва ахлоқий мавзулардаги кӯрсатмаларига бағишланган.