август 02, 2016 10:35 Asia/Tashkent

Рисолат, Жавон ва Қудс газеталари

Рисолат газетаси шундай ёзади, Туркияда ўлим жазосига маҳкум этиш вазъияти юзасидан Анкара ва Европа Иттифоқи ўртасидаги қарамақаршилик давом этмоқда. Ҳолбуки, Туркия фуқаролари ва мувафаққиятсизлик билан якун топган давлат тунтарувининг қурбонлари тунтарувчиларни ўлим жазосига маҳкум этишни сўрашмоқда. Ва Европа расмийлари эса давлат тунтарувчилар учун бундай жазоларни раво кўриш Европа Иттифоқида Туркиянинг аъзолиги бўйича музокараларнинг охирга етиш маъносидадир деб унвон беришмоқда. Масаланинг ҳақиқати шундан иборатким, Туркияда ўлим жазосига маҳкум этишни қуллаш хусусида Европа расмийларининг баён этган изҳоротлари ушбу мамлакатнинг ички ишларига дахолат этиш маъносидадир.

Бошқа томондан Туркия фуқароларининг аксарияти охирги давлат тунтаруви жараёнларида ҳалок бўлишди. Бундай бир шароитда табиийким, тунтарувчиларни жазо бериш фуқароларнинг асосий истак-хоҳишлари ва талабларига қарор олган. Бошқа томондан мавжуд далил ва ҳужжатларга кўра, Америка Қўшма Штатлари Туркиядаги давлат тунтарувида қули бор ва Гуленни Туркияга қайтиришдан қул тортмоқда. Европа мамлакатлари, жумладан Германия ва Англиянинг хавфсизлик идоралари ҳам Туркияда вужудга келган давлат тунтаруви жараёнида ҳузур топишган ва улар билан ҳамкорлик ҳам қилишган. Табиийким, бундай шароитда Ғарб талабкор бўлиши мумкин эмас, балки гуноҳкордир.

Бу ҳол билан Ғарб расмийлари зоҳиран Туркиядаги охирги давлат тунтарувида дахолат этишда ўзларини айбсиз ва бегуноҳ этиб жилвалантиришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.        

                                      *****

Жавон газетаси шундай ёзади, Парижда мунофиқин гуруҳчасининг раҳбари билан Фаластин Мухторияти раиси Маҳмуд Аббоснинг дийдор кўриши Фаластин сиёсий доираларининг кенг танқидларига юзмаюз бўлган.

Ҳаммага маълумким, ҳозиргача ҳеч қайси мамлакат Эрон Ислом Жумҳуриятидек Фаластиннинг ормонлари ва ҳақ-ҳуқуқларидан муҳофазат этишда устувор қолмаган ва бу даражада харажотларни сарфлагани йўқ. Аммо бундай ҳол билан Маҳмуд Аббос ҳалигача ушбу тизим душманлари билан муносибат қилаётган бир шахс билан дийдор кўрган. Бошқа томондан эндиликда Исломий Жумҳурият тизими билан душманлик қилаётган ва ушбу террористик гуруҳчани мустаҳкамлаш ва гижгижлантириш учун сайъ-ҳаракат қилаётган шахслар энг оғир террористик ва жиноий ишларни содир этишган. Бу томоннинг бири бу такфирий террористларни қуллаб-қувватлаётган Саъудия Арабистони ҳисобланади ва такфирий террористик гуруҳларнинг барчаси ғоя ва фикрий жиҳатдан ваҳобизм тафаккурига боғлиқ бўлиб қолишганким, молиявий ва сиёсий нуқтаи назаридан ушбу мамлакатнинг ҳимояти ва қуллаб-қувватлашига қарор олган. Можаронинг иккинчи томони бу  сионистик режим ҳисобланади. Бу режимнинг қуллаётган воситаларидан бири бу Фаластин давлатини ташкил этишдан халқаро диққат-эътиборни чалғитиш ва минтақада ҳошияли бўҳронларни ижод этиш ҳамда Арабистон ва ушбу режим томонидан бўҳронларни келтириб чиқариш давомида мунофиқин гуруҳчасини янги ҳимоят этишдан иборатдир.  

                                       *****

Қудс газетаси шундай ёзади, Ал-Қоида гуруҳидан "Жабҳатун-Нусра" гуруҳининг ажралиши ва ўз номини "Фатҳуш-Шом" номига ўзгартириши Димишқни нотинчликка юзмаюз этиш учун Американинг стратегияси ва янги амалиётий тактикаси саналади. Сурияда ушбу мамлакат бўҳронининг халқаро ва минтақадаги уйинчилари террористик айрим гуруҳларни қайта жонлантириш ва ушбу гуруҳчиларга сиёсий қонунийлик бағишлаш қолибида Жабҳатун-Нусра гуруҳчасини Ал-Қоида гуруҳидан ажратиш дастурини содир этишди. Жубҳатун-Нусра номини Фатҳуш-Шом номига ўзгартириш шундан далолат берадиким, террористик гуруҳчалар Ҳалабдан ноумид бўлиб қолишган ва ўзларининг диққат-эътиборларини Димишққа қаратишган. Шундай башорат этиладиким, Ҳалаб шаҳрини озод этиш ва беш йилга яқин вақт  давомида ушбу гуруҳчаларнинг ишғолида қарор олган бу шаҳардаги террористик гуруҳчаларни мағлубиятга юзмаюз этишдан сўнг Жабҳатун-Нусра, Аҳроруш-Шом ва эркин армиянинг фаолияти Димишқни нотинчликка юзмаюз этишга қаратилган. Бу гуруҳчаларнинг асосий мақсадлари бу Димишқни ишғол этиш ва Суриянинг марказий давлатига зарба беришдан иборатдир.