Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Эрон ва Кайҳон газеталари
Хуросон газетаси шундай келтиради, Женева-4 музокаралари Сурия бўҳрони баробарида Туркиянинг ўзгарувчан ва устуворсиз позиция олиши сабабли олдиндан мағлубиятга учраган деб талқин этилмоқда. Эрдуғоннинг Сурияда хавфсиз минтақани ижод этиш учун Трампнинг лойиҳасини қуллаб-қувватлаши ва арабий Натосини ташкил этишни тарғибот этиши бир неча вақт олдин бошланган ва ўтган куни ИШИД террористик гуруҳи кучларининг тасарруфидан чиққан Ал-Бобда Туркия армиясининг охирги амалиётлари билан бирга фақат бу музокаранинг мазкур даврини натижасиз қолдириш ва Женева-4 музокарасида Сурия армияси ғалабасини соя остига қарор бериш учун бир восита ҳисобланади. Бунга асосан шундай башорат этилмоқдаким, Сурия давлатига мухолиф мамлакатлар ўзлари учун лойиҳалаштирган мавҳум ва ноаниқ бундай фазода Женева-4 музокараси бирон бир натижа беради деб умид қилиш мумкин эмас. Эрдуғоннинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари янги усмонийлар сиёсатини амалда татбиқ этиш ва саҳнадаги фазони ўзгартириш учун Трампга умид қилишдан бошқа нарса эмас. Аммо у шуни ўнитмаслиги керакким, ўзининг чегара ҳудудларидан ташқарида бўлган Сурияда суриялик курдлар ва Американинг бирлашиш кескинликлари билан юзмаюз бўлган ва эҳтимол Трампнинг Анкара билан яқинлашиши фақат бир тактик ҳаракат бўлиши мумкин. Ҳозирда Эрдуғон минтақада мағлубиятга дуч келган ўз сиёсатларидан ўрнак оладими ёки яна бир маротаба ва бу гал ҳам бўлса Трампнинг чириган арқони билан қудуққа йиқилишини кўтиш лозим бўлади.
******
Эрон газетаси шундай келтиради, Европалик раҳбарлар Россия ва Нато ташкилотига нисбатан Трампнинг қуллаётган қарашидан хавотирланишмоқда. Европа бу қитъада Россиянинг ҳарбий ва хавфсизлик ҳукмронлигидан шиддат билан қурқувга келган ва улар Нато ташкилотини Россияга қаршилик кўрсатиш учун ўзларининг мудофаа қалқони деб билишади. Дональд Трамп бу ташкилотнинг мавжудлигини масхара қилиб Россия билан яқин муносибат қилиши билан Европанинг ваҳшатга келиши ва қурқишини бир неча маротаба кучайтирди. Бошқа томондан европалик мамлакатлар ягона Европани амалда татбиқ этиш ва ер юзининг бошқа минтақалари учун ибрат-намунасига айланишлари учун кўп азоб-уқубатларни бошдан ўтказишган.
Дональд Трампнинг фикрига кўра, Америка аввал сиёсий ва кейин иқтисодий нуқтаи назаридан кучли бўлиши учун Европа қудратли бир блок бўлмаслиги ва Америка учун бир рақиб иттифоқ бўлмаслиги керак. Бу сўзларни у президентлик сайловолди рақобатлари даврида баён этган эди, аммо энди Европа Иттифоқи билан мухолифат қилишда машҳур бўлган шахсни Европа Иттифоқида Американинг элчиси этиб тайинлаши билан бу Иттифоққа нисбатан ошкора тарзда ўз муносибатини намоён этди ва европаликларнинг қаҳр-ғазабини вужудга келтирди. Шунинг учун Европа уни туғри келмайдиган унсур деб билиб, элчи сифатида қабул қилмасликни мақсад қилишмоқда.
*****
Кайҳон газетаси шундай ёзади Франция милодий 2008 йилдан бошлаб иқтисодий бўҳронга юзмаюз бўлган ва ҳар замонда халқ тижамкорлик сиёсати дастуридан ғазабга келиб хиёбонларда эътирозли кўча намойишлар барпо этишади ва тижамкорлик иқтисодини ижро этиш жараёнини тўхтатишни талаб қилишади. Аммо бир неча ҳафтадан бери ушбу мамлакатнинг халқи бошқа сабабдан хиёбонларга чиқишмоқда. Ўтган бир ой давомида хиёбонларга чиққан францияликлар ушбу ўлканинг полицияси томонидан қора танли 22 яшар ёш йигитни гуруҳ бўлиб ваҳшийликча жинсий зўрлашларини маҳкум этишди. Бу муддат давомида эътирозли кўча намойишлар бир неча маротабалар полиция ва эътирозчилар ўртасида қаттиқ тўқнашувлар ва қуполликлар билан якунланди. Ҳамда эътирозчилар бир неча маротаба автомобилларни ёқиб юбориб, ўз эътирозларини баён этишди. Аммо ҳали эътирозлар ўз якунига етишидан ҳеч қандай хабар йўқ. Франциянинг қуролланган полицияси қузғалончиларга қарши кўз ёши оққизувчи газ, полиция дубинкаси ва зирҳли машиналардан фойдаланиб уларни тарқатиб ёбориш ва уларни бостиришга сайъ-ҳаракат қилди.