Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Рисолат ва Мардум Солори газеталари
Хуросон газетаси шундай келтиради, халқаро арсаларда вужудга келган тартибсизлик узоқ муддат давомида тартибга солинадиган хусусият ҳисобланади. Чунки мунтазамсизлик билан олиб борилган айрим уйинчиларнинг хатти-ҳаракатлари орқали эҳтимол қисқа муддатли манфаатлари таъминланиши мумкин, аммо “ўзаро бирбирига боғлиқ имконият” каби бу тартибсизлик ўз таъсирини етказади ва ҳеч кимнинг манфаатида бўлмадиган халқаро арсасида “доминога ўхшаш” ўзаро таъсирга эга бўлган шароитни вужудга келтиради. Франция, Италия, Голландия, Германия ва халқаро арсаларнинг бошқа нуқталарида “Халқаро терроризм” каби “тартибсизликлар”бошланиши мумкин. Аммо зудлик билан ўзининг ишга ярамайдиганини намоён этиб, ўзининг келажакдаги “синовдан ўтказилган тизим”-га мойиллик зоҳир этишини кўрсатади. Британияликлар мушоҳада этишганким, “Бергзитдан кейин яхшироқ Британия” шиори “ғирт ёлғон” шиордир ва ушбу ўлканинг иқтисоди Бергзитга ҳаяжонли рай беришдан кейин нафақат яхшиланмади, балки Европа Иттифоқидан мавҳум равишда чиқиш бу мамлакат ва бошқа европаликларни таҳдид остига қарор беради. Америкада трампарастлик унинг Хитойдаги рақибларини “хитойлик янги усули ”-га ишора этишларига мажбур этди.
******
Рисолат газетаси шундай келтиради, Туркия президенти Эрдуғон оғир кунларни бошидан ўтказмоқда. У бир томондан минтақада турли мағлубиятга юзмаюз бўлди ва бошқа томондан кундан кунга Анкаранинг ички ва сиёсий саҳнасида унинг заифлиги ва қобилиятсизлигини ортиб юборган. Бу хусусда Германияда туркиялик 136 дипломатларнинг бошпанаҳ сўрашларига тегишли хабарларнинг нашр этилиши адолат ва тараққиёт партияси ва Эрдуғон давлатига янги зарба етказди. Эрдуғон мухолифларининг аксарияти шундай фикрга эгаларким, Туркия давлатининг сайъ-ҳаракатлари давлат тунтарувларидан кейин ушбу мамлакатнинг ҳоким партияси ва президентининг партиявий ва сиёсий ҳисоб-китоб қилишига айланиб қолган. Ҳозирги кунда Туркияда оғир ва қийин шароит ҳукмрон бўлган. Бу бўҳронли вазъият вужудга келган давлат тунтарувларидан кейин янада кенг куч олган. Бу масаланинг далили ҳам вазъиятни назорат қилишда адолат ва тараққиёт партияси ва Эрдуғоннинг нотуғри ёндошишидир. Давлат ходимлари, ўқитувчилар, ҳарбийлар, дипломатлар, олий ўқув юртларининг ишчилари ва Туркиянинг суд идорасидаги ходимларни ишдан бушатиш ва давлат тунтарувларида қуллари бор деб иддао қилиш баҳонаси билан минглаб нафарларни қулга олиш ушбу мамлакатни оғир шароитга қарор берган. Туркия президенти ва мағлубиятга юзмаюз бўлган унинг давлатининг диктаторлик хатти-ҳаракатлари бу жараённи янада шиддат билан кучайтирган.
*****
Мардум Солори газетаси ҳам бугун нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида Қирғизистон давлатига мухолифлар раҳбарининг қулга олинишига ишора этиб, шундай келтиради, Қирғизистон хавфсизлик органлари ушбу ўлка опозициясининг раҳбари якшанба куни фасод ва молиявий фирибгарлик айблови билан қулга олинди деб эълон қилишди. Бу сайъ-ҳаракат натижасида яқинда ўтказиладиган президентлик сайловларида бир рақиб унвонида уни мазкур рақобатдан четлантиради. Рейтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, “ота юрт” партиясининг раҳбари 58 ёшга кирган “Умарбек Такбоев” Қирғизистон президенти Алмазбек Атомбоевнинг машҳур мухолифларидан биридир. Атамбоевнинг президентлик даври милодий жорий йилнинг охирида ўз якунига етади. Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида милодий 2017 йил 9 тарихида президентлик сайловлари ўтказилиши режалаштирилган. Қирғизистоннинг хавфсизлик органлари бир баённомада бу шахс Туркиядан Қирғизистон сарзаминига кириши биланоқ аэропортда қулга олинди деб эълон қилди.