Тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил исфанд ойнинг 20-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюс- сони ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 10-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил исфанд ойнинг 20-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюс- сони ойининг 11-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 10-чи кунидир.
Бундан 1040 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 398 йил жамодиюс- соний ойининг ўн биринчисида Эроннинг адиб, ёзувчи ва шоири, Бадиуз-Замон Ҳамадоний оламдан ўтди. У Эрон ғарбида жойлашган Ҳамадон шаҳрида таваллуд топди ва Фозил Ҳамадоний номи билан машҳур бўлди. Эронлик бу шоир ва ёзувчидан "Расоилу Бадиуз-Замон" шеърий девон мерос қолган.
Бундан 784 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 654 йил жамодиус -соний ойининг ўн биринчисида араб адиби ва тарихчиси, "Уқуд ал Жамон" китобининг муаллифи Ибн Шаор оламдан ўтди. У Шимолий Ироқнинг шаҳрларидан бўлган Моселда дунёга келди. Ўз таҳсилотини битирганидан сўнг суд ходими мансабига эришди. Бу қадрли адиб ўз замонининг шоирлар ва адибларининг ҳаёт ва фаъолиятлари ҳақида маълумот тўплаш учун ўз умрининг 50 йилини сафарда ўтказди ва охири бу сайъ ҳаракатлар натижасида “Уқудул-Жамон” номли ўзининг китобини ёзди.
Бундан 141 йил муқаддам милодий 1876 -чи йил март ойининг 10-чисида
Шотландиялик машҳур ташаббускор ва кашфиётчи Александр Грохам Бел томонидан телефон ихтиро этилди. Александр Грохам Бел дастлаб қулоқлари ожиз ва тиллари сақов бўлган шахсларнинг устоди эди. У узоқ масофада тўриб икки нафар ўзаро алоқада бўлишлари учун бир мосламани ихтиро этиш фикрида эди. Грохам Бел товушнинг ўзгариши ва унинг таркиби ҳақида синчковлик билан изланиш олиб борарди. Ҳамда коғаз саҳифасида ёзилган ва ҳар ким осонлик билан ўқий оладиган товушни ёзиб олиш йўлини топди. У тадқиқот олиб бориш пайтида, шунга англаб етдиким, аломат қуйиш тариқасида ёзилган товушлар Морзе алифбоси билан мунча ҳам фарқ қилмайди. Шунинг учун электр бир жараёнлар орқали товушни бир жойдан бошқа жойга жўната оладиган бир мосламани кашф этиш пайига тушди.
У қулоқлари ожиз шахсларга сўзларни етказиб берадиган товушни ёзиб оладиган аппаратни ихтиро этди. Қулоқи ожиз шахс гапирган вақтида товушлар сўзмасўз коғазда тасвирланарди ва соғлом шахс уша сўзларни туғри имо-ишора этарди. Кейин қулоғи ожиз бўлган шахс ҳам ҳар иккала хатни қиёслаб кўрарди ва ўзининг хатоларини топиб оларди. Бел бу ишдан кейин товушни электр огоҳлантирувчиларга айлантириш учун ҳаракат қилди. Телефонни ихтиро этиш фикри ана шу ердан бошланди ва Бел бир батареядан электр кучини оладиган оддий икки қуттидан иборат бир мосламани қўрдиким, агар шахс бир аппарат қуттисида гапирса бошқа игна орқали ёзиб оладиган аппаратда эса тебранишлар пайдо бўларди. Белл агар игналарнинг сони кўпайтирилса, товушнинг тебранишлари аниқроқ акс этилишини аниқлади. Кўп сайъ-ҳаракат қилганидан кейин охири милодий 1876 йилнинг март ойида Александр Грохам Бел ва унинг ёрдамчиси ўртасида телефон орқали сўзлашувлари мувафаққиятли синовдан ўтказилди. Шу билан алоқа воситаларида катта ўзгариш вужудга келди. Албатта Грохам Бел ихтироси мукаммаллаштирилганидан кейин телефон аппарати бошқа донишмандлар томонидан ривожланган ҳозирги шаклида ишлаб чиқарилди.
Бундан 32 йил муқаддам милодий 1985 йил март ойининг 10-чисида:
Собиқ Совет Иттифоқининг раҳбари Константин Черненко вафот этди. У милодий 1911 йил сентябрь ойининг 24-чисида, Сибирнинг қишлоқларидан бирида камдаромадли оилада таваллуд топди. У ўз маълумотларини олганидан кейин 18 ёшлигида собиқ Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг ёшлар ташкилотининг масъули бўлди ва кейинчалик ушбу ташкилотнинг бош котиби бўлди.
У шунингдек Совет Иттифоқининг қишлоқ хўжаликлари ишларини назорат этиш масъулиятини ўз зиммасига олган Михаил Гарбачевни ушбу мамлакатнинг иккинчи мартабасига эга бўлиши ва ҳамда унинг Совет Иттифоқида энг олий мансабга эга бўлиши учун кўмак берди. Черненко Брежнев ҳукмронлигининг барча даврлари давомида халқаро конфренцияларда унга ҳамроҳлик қилган эди. Шу сабабдан ғарб ҳайатлари уни Брежневнинг сояси деб аташган эди. Черненко Брежнев ва Андропов ўлимларидан кейин Шўролар Иттифоқи мамлакатининг энг олий мартабасига эга бўлди. Ва 13 ой ҳукумат қилганидан кейин милодий 1985 йил март ойининг 10-чисида 74 ёшлигида вафот этди. Черненконинг ўлимидан сўнг, Михаил Гарбачев ушбу мамлакатнинг раҳбари унвонида танланди.