март 13, 2017 14:27 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  22-чиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 13-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 12- кунидир.

Бундан 1008 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 430 йил жумодиус соний ойининг 13- куни мусулмон оламининг буюк физик, математик ва  мутафаккир олими Ибн Ҳайсам қоҳирада оламдан ӯтди. У Ироқнинг Басра шаҳрида дунёга келди. Буюк математик физика, тиббиёт, фалсафа ва нужум фанларида ҳам замонасининг яктоси бӯлиб, нур тӯғрисида эътиборга лойиқ тадқиқотлар ӯтказди.

Ибн Ҳайсамнинг улуғ кашфиётларидан бири микроскопнинг яратилиши бӯлди.

Бу мусулмон олимининг тиббиёт, математика ва астрономия соҳасидаги кӯплаб асарлари мавжуд. Улардан энг муҳими "Ал манозир" асари бӯлиб, у инглиз тилига ҳам таржима қилиниб, чоп этилган.

Ххххххххххххххххххххххххх

1685  йилнинг 12 март куни, яъни бундан 359 йил бурун ирландиялик машҳур файласуф Жорж Беркли дунёга келди. У Ирландиянинг пойтахти  Дублин шаҳрида таҳсил олгач, сӯнгра Америкага кетди ва у ерда Пенсилвания университетининг таъсис этилишига кӯмаклашди. Америкага бағишланган қасидалари бу юртнинг фуқароларига манзур бӯлди. Шу сабабли Калифорниядаги  Беркли шаҳри ва университетлардан  бирини  унинг номи билан   аташди.  

У Ирландияга қайтиб, калисонинг епископи бӯлди ва дин фалсафаси  бӯйича тадқиқотлар олиб борди. Берклини  шеърлари эмас, балки дин фалсафаси бӯйича тадқиқотлари машҳур айлади.

Жорж Беркли фалсафадан ташқари география, археология ва иқтисод соҳасида ҳам улкан муваффақиятларни қӯлга киритди.

Олим жуда кӯп сафарлар қилди ва ӯзидан улкан маънавий мерос қолдирди. "Кӯриш назарияси", "Инсон билимининг принсиплари " каби асарлар унинг қаламига мансуб.

Жорж Беркли 1753 йили 68 ёшида оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 37 йил илгари, яъни ҳижрий-шамсий 1358 йил исфанд ойининг 22 куни Эрон Ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний ҳазратлари Исломий Инқилоб шаҳидлари оилаларининг  муаммоларини ҳал қилувчи бир ташкилотни таъсис этиш ҳақида топшириқ бердилар.

Имом  ҳазратларининг бу тарихий дастурларида жумладан, шундай дейилади: " Ҳаммамизга маълумки, исломий уйғониш ва Эрон Исломий  Инқилобининг ғалабаси халқнинг турли қатламлари фидокорликларининг натижасидир. Биринчи навбатда  Исломий Инқилоб шаҳидлари ва бу йӯлда ногирон бӯлган, зарар кӯрган кишиларни қадрлашимиз лозим. Шу сабабли шаҳидлар, ногиронлар ва зарар кӯрганлар оила аъзоларининг муаммоларини ҳал қилиш ва уларнинг ҳурмат-эҳтиромини ӯрнига қӯйиш лозим".

Имом Хумайний ҳазратларининг бу дастурлари асосида Эронда "Инқилоб шаҳидларининг  жамғармаси" ташкил этилди. Бу жамғарма бугунгача Исломий Инқилоб ҳамда Ироқнинг Эронга қилган юклатма уруши шаҳидларининг оила аъзоларига жуда кӯп маданий, ижтимоий ва иқтисодий кӯмаклар етказди.