Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Кайҳон ва Эътимод газеталари
Хуросон газетаси шундай ёзади, Сурия ҳаво мудофаа кучларининг Исроил қирувчи самалётларга қарши ҳужум қилиши шундай қийматли хабар ҳисобланадиким, бу гал сионистик оммавий ахборот воситалари ҳам уни кенг ёритишди. Чунки Суриянинг ҳозирги олиб борган ҳаракати ва фаолияти сионистларнинг фақат ягона куч-қудрати бўлмиш “ҳаво амалиятлари” учун минтақанинг осмонини катта шак-шубҳага айлантириб қуйди. Бошқа томондан сионистларнинг ҳаво тажовузларининг ҳақиқати фош бўлиши қаторида шундай ҳақиқат ошкор этадиким, Исроил қирувчи самалётлари бу ҳужумдан Тель-Авив учун нима манфаатни кўзга тўтган эди? Одатан Ҳизбуллоҳ ва Сурия армияси бу минтақаларда ҳарбий стратегик муассасаларга эга эмаслар ва бу ҳужум фақат бугунги кунларда Хумс шарқида Тель-Авивга иттифоқчи унвонида ИШИД террорчи гуруҳига кўмак бериш учун амалга оширилган ҳужум эди. Қандай бўлмасин, сионистлар бу гал бошлари қотиб қолди ва Димишққа нисбатан бўлган ўз қарашлари хато бўлиб чиқди. Ҳозирги кунда муҳим нарса бу сионистларнинг охирги сайъ-ҳаракатларидан бўлган мақсадлари ҳисобланадиким, замон ўтиши билан маълум бўлади.
******
Кайҳон газетаси шундай ёзади, БМТ ташкилоти бош котиби Антонио Гутереш ҳам бу ташкилотнинг собиқ бош котибидек хорижий таҳдидлар ва босимлар остида Америка иттифоқчиларидан бири томонидан содир этган жиноятлар ҳақида тайёрланган ҳисоботни ботил деб эълон қилди! БМТ ташкилоти қошидаги иқтисодий ва ижтимоий ишлар бўйича комиссия ўтган 6-чи баҳман ойида Фаластин халқига қарши сионистик режимнинг ирқпарастлик камситишлари ҳақида бир ҳисоботни нашр этди ва Исроилни расмий равишда бир “опортоид режими” деб тавсиф бердиким, бундай сайъ-ҳаракат Америка ва сионистик режимнинг қаҳр-ғазабини келтирди.
БМТ ташкилоти бош котиби Антонио Гутереш Американинг таҳдидларини мушоҳада этганидан кейин расмий равишда орқага чекинди ва бу комиссияга ушбу ҳисоботни қайтариб олиш учун дастур берди. Бундан олдин ҳам БМТ ташкилотининг собиқ бош котиби Пан Ги Мун ҳам бунга ўхшаш орқага чекиниш билан яманлик болаларга қарши Ол-Саъуд режимининг амалга оширган жиноятларига қарши тайёрланган баённомани қайтариб олган эди. Пан Ги Мун бу ҳодисадан кейин саъудиялик долларга эҳтиёж сезгани боис бундай амал қилганини эътироф этди.
*****
Эътимод газетаси шундай ёзади, Осиёнинг шимол-шарқидаги шароит хавотирланадиган шароитга айланиб қолган. Шимолий Кореядан келаётган хабарлар шундан далолат берадиким, бу мамлакат ядровий калакчаларни ташувчи ва узоқ масофага учадиган ракеталарни ишлаб чиқаришда аҳамиятга молик бўлган натижаларга эришган. Бошқа томондан Жанубий Кореяда ТОД русумли ракеталар ҳужумидан мудофаа этувчи системасини жойлаштириш ушбу минтақада Хитойнинг қаҳр-ғазабини келтирган. Аммо Шимолий Корея ҳақида Америка ташқи ишлар вазирининг изҳороти ҳар қайси замонга қараганда ушбу минтақада мавжуд бўлган шароитга нисбатан хавотирланишларни вужудга келтирди. Чунки Тилерсон амалда Шимолий Корея билан музокара олиб боришни рад этди ва минтақада ҳарбий фазони вужудга келтирди. Шуни зикр этиб ўтиш жоизким, дипломатик муносибатлар ва санкциялар ҳалигача Шимолий Кореяни ўз ядровий дастуридан қул тортишига мажбур эта олгани йўқ. Аммо Америка давлати доим Пюнг Ёнгга қарши ҳарбий сайъ-ҳаракатни қуллаб келди ва Шимолий Корея ҳарбий сайъ-ҳаракатлардан қул тортиши учун ҳамиша дипломатик босимлар ва иқтисодий санкцияларни жорий этишни қуллаб-қувватлаб келди. Аммо фасодлик айблови билан Жанубий Корея президентининг истеъфога чиқишидан кейин вужудга келган шароитда Шимолий Корея билан муносибат қилиш муаммоси янада мураккаблашиб қолди.