апрел 08, 2017 14:52 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, " Жило янги фикрлар инъикоси " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бугунги сўҳбатимиз Имом Жавод алайҳиссаломнинг валодат топган кунига бағишланган “Имом Муҳаммад Тақий (а) сахийлик ва бағрикенгликнинг тимсоли “ мавзўсига бағишланади. Биз билан бирга бўлинг!

Ражаб ойининг баракотли айёмлари баланд мартабали парвардигорга яқинлашиш, тоат-ибодат қилиш ва дуо ўқиш учун қийматли вақт ва турли муносибатларга эгадир. Бу муборак ойнинг унинчи куни Имом Жавод алайҳиссаломнинг валодат топган куни билан туғри келади.  Ражаб муборак ойининг кунлари бирин кетин ўтиб кетади. Баракотли Ражаб ойи Парвардигор бандалар тоат-ибодат қилишлари ва дуо ўқишлари билан унга яқинлашишлари учун ихтиёрларига қарор берадиган қийматли вақт жумласига киради.  Бу ойнинг айрим кунлари ислом динининг суюкли Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари алайҳимсаломларга тегишли муносибатлар билан зийнат берилган. Бу муносибатлар саодатли ҳаёт расм-русумлари ва йўл-йўриқларини ўрганиш учун ушбу буюк инсонларнинг сийратлари ҳақида тафаккур айлаш учун бир фурсатдир.  Ислом тарихини ўрганиш Пайғамбар (с)  аҳли байтлари алайҳимсаломлар исломий умматни фикрий юксалтириш ва бой этишда муҳим рол уйнаганини яққол намойиш этади. Чунки улар иллоҳий маърифат ва илмлар ганжинаси, Қуръон китоби ва Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг суннатларидан  фойдаланишлари билан ҳимоят этдилар ҳамда бидъат ва йўлдан чалғинишлар баробарида устувор тўришди. Дин асосларига бирон бир таҳдид вужудга келганида, бу таҳдид ва ҳужумларга қарши фақат ана шу бузургвор шахсиятлар қарор олишарди. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари доим Қуръон билан унс олишган эдилар. Улар ваҳий оятларининг чуқур маъноларини туғри дарк этишлари билан Қуръоннинг ҳақиқий муфассирларидан эдилар.     

                             

Ражаб ойининг унинчи куни шукўҳли валодат куни билан зийнат берилган. Ҳижрий-қамарий 195 йилнинг ана шу кунида Жавод номи билан танилган Имом Муҳаммад Тақий алайҳиссалом Мадина шаҳрида таваллуд топди. Бу шукўҳли муносибат билан барчангизни муборакбод этамиз.

Имом Ризо алайҳиссалом бир неча йиллардан кейин 47 ёшга кирганид, уғил фарзанд кўрди ва унинг номини Жавод деб ном қуйишди. Жавод сўзи кечиримли ва саховатли бўлиш маъносидадир. Имом Жавод алайҳиссаломнинг ҳаёт даври турли паст ва баландликлар билан юзмаюз бўлди. Жумладан умридан фақатгина беш йил ўтмасдан отаси Имом Ризо алайҳиссалом  Аббосийларнинг халифаси Маъмуннинг истаги билан мажбуран Мадинани тарк этиш ва Хуросон сарзаминига боришга мажбур бўлди.  Имом ризо алайҳиссаломнинг шаҳодатга етганидан кейин имом Жавод алайҳисалом болалик чоғида мусалмонларнинг раҳбарлиги ва имомат масъулиятини ўз заммасига олди.

Бу масала болалигида ҳазрат Исо алайҳисаломнинг нубувати ва ёшлигида Яҳьё алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлишини исботлайди. Шунингдек шу ҳақиқатни ошкор этадиким, Парвардигори ҳаким маслаҳат юзасидан ўзининг айрим бандаларини ёшлик чоғида ақлоний камолотга етказади.

Али бин Исбот номли бир шахс шундай фикр билдиради: “Бир куни Имом Жавод алайҳисаломни кўрдим. Кейинчалик Мисрда унинг дўстлари ва тарафдорларига тавсиф айлаш учун унга жиддий бир нигоҳ билан қарадим. Ўзимча уйладим кичик бир ёшда бўлган шахс қандай қилиб диний ва илмий мураккаб ва қийин саволларга жавоб беради ва фикрий муаммолар сир-асрорларини очиб беради? Шу ҳол билан Имом алайҳисалом менинг олдимга келди ва ўтирди. Менинг зеҳнимда ўтаётган нарсалардан огоҳ  бўлиши туфайли шундай марҳамат қилдилар: “Эй, Али Бин Исбот Парвардигор анбиёларнинг нубувати учун далил келтирганидек, имомларнинг имомат қилишлари учун ҳам далил келтиради.” Ушанда Марям сурасининг 12 ояти каримасини қироат қилдиларким, унда болалигида Яҳьё алайҳиссаломнинг нубувати ва ҳикматига ишора этилади. Кейин шундай марҳамат қилди: “Ҳа, Парвардигор ҳикматни болалигида бирон шахсга бериши ва шунингдек 40 ёшда бўлган шахсга ҳам ато этиши мумкин!”

                                 

Имом Жавод алайҳисалом сиёсий нуқтаи назаридан оғир шароитда қарор олган эди. Ул ҳазрат Аббосийларнинг икки нафар халифаси, яъни Маъмун ва Муътасим билан асрдош эди. Аббосийлар халифалари Имом Жавод алайҳиссалом билан халқнинг яқин алоқада бўлиши ва яхши муносибатда бўлишидан қурқарди. Чунки Имом Жавод алайҳиссалом ҳам Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари алайҳимсаломлардек Бани Аббос ҳокимларининг  зулм ва истибдодига қарши сукут сақламасди ва ҳақиқатни ҳатто энг оғир шароитда ҳам халққа баён этди. Ул ҳазрат сиёсий ва ижтимоий ҳақиқатларни баён этишда мислсиз устуворлик ва матонатга эга эди. Шунинг учун зулм ва жабр этиш ҳақида ул ҳазрат шундай марҳамат қилади: “Золим ва зулмга ёрдам берадиган ҳамда зулмга розий бўлган шахс бир гуноҳ, яъни (зулм) гуноҳига шерик бўлади. ”

                                           

Муҳтарам тингловчилар, " Жило, янги фиклар инъикоси " туркум эшиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.

Яна радио тўлқинларида ғоибона ҳамнафас бўлгунча меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!