Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, Афғонистонда Америка қуллаётган иккистандартли сиёсатлар нафақат Афғонистонда тинчликка монеа яратмоқда, балки нотинчликларни вужудга келтириб ушбу мамлакатни янада кенгроқ ишғол этиш учун замина яратмоқда.
Афғонистонда Американинг ҳузур топиши ва фаолият олиб бориши Хитой ва Россия каби мамлакатларнинг хавотирланиш сабабига айланган. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка махфий тарзда Толибон ва террористик гуруҳларни ҳимоят этмоқда ва ташқи кўринишда эса Афғонистонда хавфсизлик, тинчлик, демократия ва Афғонистон давлатини ҳимоят этувчи бўлиб кўринмоқда. Россия, Хитой ва Эрон каби мамлакатларнинг хавотирланишлари сабабсиз эмас. Минтақадаги ушбу уйинчиларнинг барчаси шундай эътиқодга эгаларким, Америка ва Нато ташкилоти ўтган 15 йил давомида Афғонистонга тинчлик ва барқарорликни қайтара олмади ёки хоҳламади ҳамда келажакда ҳам бундай ишни амалга оширмайди. Чунки ишғолгарлар қули билан Афғонистонни ишғол этишнинг асосий сабаби бу Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш эмас, балки Эрон, Россия ва Хитой каби мамлакатларни бартараф этиш назарга олинган ва жиддий шундай эътиқодга эгамизким, Марказий Осиё ана шу сабабдан террористик ва такфирий гуруҳлар билан юзмаюз бўлади. Ҳамда ушбу мақсадлар қаторида янги ипак йўлини ижод этиш, минтақанинг табиий ресурслари ва энергетикасига эга бўлиш каби мақсадлар ҳам Американинг ишчи дастурида қарор ҳам олган.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Ҳалабни озод этиш ва такфирий террористларга қарши муқовимат кучларининг амалиётлари баробарида Америка Қўшма Штатлари раҳбарларининг позиция олишлари қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракат саналади. Ҳалаб вазъияти бўйича Америка расмийларининг хавотирланиш изҳор этишлари шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, ишончли далилларга кўра, Вашингтон Ҳалаб бўҳронининг асосий сабабчиси ҳисобланади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Ҳалаб ва Суриянинг бошқа шаҳарларида террористик гуруҳларнинг ҳукмронлик қилишлари Сурияда ИШИД, Ан-Нусра ва бошқа террористик гуруҳларни Америка ҳамда унинг Ғарб ва Араб иттифоқчиларининг доимий равишда ҳимоят этишларига боғлиқдир. Шунинг учун Вашингтон Ҳалаб бўҳронининг асосий сабабчиси унвонида ушбу бўҳрон ҳақида гапириш учун бирон бир салоҳиятга эга эмас. Вашингтон халқ кучлари ва Сурия армияси томонидан такфирий ва террористик гуруҳларни заифлантириш учун мухолифдир. Аниқроқ қилиб айтганда, такфирий террористлар ва уларнинг нобуд бўлишлари учун сабаб бўладиган ҳар бир нарса Оқ Уйнинг бевосита позиция олишлари билан юзмаюз бўлади. Ва бу масала ҳақида оммавий ахборот воситаларида таблиғотий ғавғо ва жанжал кўтарилади. Америка Қўшма Штатлари террористик гуруҳлар қулидан Ҳалабни озод этишни Сурия ва унга тарафдор бўлган томонларнинг ҳукумат қудратини мустаҳкамлаш маъносидадир деб билади. Шунинг учун қандай бўлмасин ушбу жараённинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Африка қитъасида миллионлаб бошпанаҳ изловчи қочқинларнинг борлиги ва ҳамда ундан келиб чиқадиган дунё ва минтақавий таҳдидларнинг оқибати энди Африка қитъасининг юзмаюз бўлган бўҳронлари сирасига киради.
Бу ҳол билан Осиё қитъасида бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг бўҳронини комил тарзда ва зудлик билан ҳал этиш жиддий монеалар ва кескинликлар билан юзмаюз бўлган.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Африка қитъасида Ал-Қоида, Аш-Шабоб ва Боко Ҳаром каби террористик гуруҳларнинг зуҳур топиши қоратанли ёшлар жамиятининг йўлдан чалғиниш хатари ва уларнинг террористик гуруҳларга кўшилишлари ва бошқа томондан қуролланган шахслар томонидан уғирлик қилиш, озор етказиш ва ўқ отишлари натижасида ушбу мамлакатларнинг фуқаролари ўз жонлари ва оила аъзоларини сақлаб қолиш ва ҳамда террористик қуролланган гуруҳлар ҳужумларидан амонда қолиш учун бошқа тинч ва узоқ маконларга қочишмоқда. Шундай назарга ташланадиким, хавфсизлик ва сиёсий кескинликлар ва муаммоларни ҳал этиш ва энг муҳими Қора қитъада, айниқса Ливияда террористик гуруҳларни биткул йўқ қилиб ташлаш бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳронини ҳал этишда катта таъсир еткзади. Бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг ҳимояти ва фаровонлик ишларига эътибор қаратиш учун керакли молиявий манбаларнинг камчиликлари ва Қора қитъада қурғоқчиликнинг вужудга келиши ушбу қитъадаги муҳожират ва оворачиликнинг ортишига сабаб бўладиган қийинчиликлар ва тўсиқликларнинг жумласидандир.