Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Эйломилар тамаддуни
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Эрон шундай бир юртки, унинг географик жиҳатлари ҳам ва унинг тарихи ҳам ўзига хосдир. Буларнинг барчаси мазкур мамлакатнинг жуғрофик мавқейига алоқадордир. Зеро Эроннинг жуғрофик мавқейи қадимги даврлардан бошлаб турли тамаддунларда қарор топган ва доимий тарзда бошқа мамлакатлар билан маданий тижоратда бўлган.
Эронликлар биринчи улкан кенгликларга эга ҳукуматни Ахамонийлар даврида ташкил этган эдилар ва халқаро бир ҳукумат яратиш фикрида ҳам бўлганлар. Мазкур халқаро ҳукуматнинг нишоналари нафақат Куруш сиёсатлари, балки Эрон ирфонида ҳам ўз инъикосини топган. Эронликлар Исломдан кейинги даврларда ҳам улар улкан бир империя яратишади ва бу сиёсий империя ўрнида маданий империя эди. Ушбу маданий империянинг кенглиги Хитой дарвозасидан Ўрта Ер денгизигача ҳамда Ҳиндистон ярим оролидан Россия жанубигача бўлган ҳудудларни ўз ичига оларди. Мазкур маънавий ҳудудда инсониятнинг энг йирик фикрий ва адабий ёдгорликлари ҳисобланган кўплаб нодир асарлар эронликлар томонидан жаҳон аҳлига тақдим этилади.
Эронлик қавмларнинг ўзгача бўлган хос хусусиятлари уларнинг жуғрофик ҳаракатларидадир. Айнан ушбу ҳаракатлар эронликларга хос ҳаракатчан бўлиш, яшнаш ва изчиллик руҳиясини бахш этган. Эронлик қавмларнинг тарихий юртининг кенглиги Сибир жанубидан Байнаннаҳрайнгача, Кичик Осиёдан Ҳиндистон ва Хитой ҳудудларигача бўлган. Тарихнинг ўша тонгидан 18 –асрдан олдин бўлган вақтгача эронлик қавмлар ушбу кенг ҳудудларда яшашган ва мазкур минтақаларнинг барчасини ёхуд ўзлари яратган тамаддунга тегишли дунёни ўз юртлари ҳисоблашган.
Ҳинд ва орийлар нажодларидан бўлган эронлик қавмлар милоддан икки минг йил олдинги даврларнинг охирларида ўзларининг асосий юртлари бўлган Марказий Осиёнинг шимолий қисмларидан тадрижий тарзда иссиқ минтақаларга муҳожират қилишади. Улар Каспий денгизининг шимоли-шарқий ва ғарби қисмидан Эрон платосига кириб боришади.
Франциялик археолог Роман Гиршманга кўра, ушбу кўчиш ва муҳожирлик ихтиёри тарзда бўлмаган ва Марказий Осиёдаги бошқа халқларнинг кўчиш тўлқинлари каби, мазкур муҳожирлик ҳаракатлари совуқ иқлим таъсири ва бошқа қавмларнинг босимлари асосида шимолнинг совуқ минтақаларидан жанубнинг иссиқроқ бўлган минтақаларига амалга ошади.
Орийлар аввал Суғдиёна, яъни Самарқанд ва Бухоро ҳамда Марғиёна (қадимий Марв минтақасининг номи) га кириб боришади ва у ерда чигирткалар ва душман қабилаларининг ҳужумлари учун жанубий минтақалар, яъни Балх ва Хуросонга борадилар ва у ердан Эрон бўйлаб тарқатиб кетадилар.
Орийлар аҳолисини икки бўлимга тақсимлаш лозимки, уларнинг ярми Эрон платосига кўчиб боришади ва уларнинг бошқа қисми саколар эдилар. Саколар қадимги замонда маданийроқ ва бир жойда яшайдиган ҳамда жанубий ва ғарбий минтақаларда яшовчи аҳоли учун даҳшат, ғорат ва бузғунчилик манбаи эдилар. Улар чўпонлик маданияти, чодирларда яшаш ва талон-торож қилувчи урушларга боғланиб қолган эдилар.Бироқ муҳожир орийларнинг жамияти Эрон платосида мавжуд ярим деҳқончилик ва бир жойда яшаш маданиятларини қабул қилишади ҳамда маҳаллий ва орий бўлмаган аҳоли билан ҳамкорлик, ҳамдиллик ва тижорат қилишади. Шу тартибда улар ярим ваҳши, биёбонда юурувчи ва босқинчи саколардан фарқ этадиган яшаш тарзини бошлашади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbeki@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Эрон платосига орийларнинг кириб келишлари модлар тойифаси билан бошланади. Улар биринчи бор Рай ва Акботон, яъни Ҳамадонда пайдо бўлишади. Улар Хузистондаги эйлом тамаддуни ва Байнаннаҳрайн жануби-шарқида жойлашган кенг даштлар маданияти билан алоқа ўрнатишади.Модларнинг асосий аҳолиси ўша аввалдан маҳаллий аҳоли билан қўшилишади ҳамда улар билан урушиш ўрнига маҳаллий аҳолини ўзларига жазб этишади. Орийлар Эрон платосида шаҳарда яшаш тамаддунига ҳамда қишлоқ хўжалик ва суғориш ишлари учун илғор иншоотларга эга эйламийларга ўхшаган халқ билан юзмаюз бўлишади. Ушбу заминада эйламийлар ҳатто бир неча минглик тажрибага эга эдилар.
“Кембриж Эрон тарихи” китобида ёзилишича, Эрон платосида бир жойда яшаш , утроқ ҳаёт тарзи ва тамаддуни орийларнинг келишларидан олдин милоддан саккиз минг йил олдин ҳам мавжуд бўлган. Ўша даврда жонварларни ром этиш, ўсимликлар экиш ва дуккакли маҳсулотлар етиштириш йўлга қўйилган. Археологларнинг аниқлашича, Эрон шарқида жойлашган Зобулнинг “Шаҳри Сўхта” ёхуд куйган шаҳрида бир неча гектар масоҳатга эга бўлган шаҳар бўлган. Тарихи қариб 4000 минг йил бўлган Эрон платосининг ушбу минтақасида сопол қувурлар орқали суғориш иншоотлари ҳамда ишни тақсимлаш ва турли касблар билан шуғулланувчи гуруҳлар мавжуд бўлган.
Луристонга ўхшаб Эроннинг айрим минтақалари ҳозирги кунда кўчманчи қабилалар масканига айланган бўлсада, милоддан икки минг йил олдин утроқ ҳаёт тарзига эга бўлган халқнинг макони бўлган. Эроннинг кўплаб минтақалари, ҳатто ярим биёбонли бўлган минтақаларида ҳам аҳолининг утроқ ҳаёт тарзи кенг тарқалган.
Қадимий мехий хатидан маълум бўлишича, Эрон ғарбида утроқ ҳаёт тарзининг кенгайиши ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик асосида бўлган иқтисодиёт натижасида бир қатор давлат-шаҳарлар вужудга келишади. Улар қабилавий ҳайт тарзидан ўтиб, бир нав мамлакат даражасида бўлган ўзликка етишган эди.
Артур Попга ўхшаган айрим тадқиқотчилар томонидан берилган археологик ҳисоботларга кўра, қишлоқ хўжалиги ва унга алоқадор саноатлар, яъни кулолчилик ва тўқимачилик ҳам Эрон платосида олдин бошланган эди. Мазкур минтақадаги тамаддун Мисрдан 500 йил олдин, Ҳиндистондан 1000 йил олдин ва Хитойдан 2000 йил олдин бошланган.
Милоддан минг йил олдин энг қудратли империяни яратган форслар жаҳон тарихида ўзларини намоён этишдан олдин Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Урумия кўли атрофида яшашни ижтиёр этган эдилар ва кейинчалик номаълум сабабларга кўра Форс юртига боришади ва модлар йўриқномаси асосидаги давлатни таъсис этишади.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.