Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Ахамонийлар империяси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
“Кембриж Эрон тарихи” китобида ёзилишича, Эрон платосида бир жойда яшаш , утроқ ҳаёт тарзи ва тамаддуни орийларнинг келишларидан олдин милоддан саккиз минг йил олдин ҳам мавжуд бўлган. Ўша даврда жонварларни ром этиш, ўсимликлар экиш ва дуккакли маҳсулотлар етиштириш йўлга қўйилган. Археологларнинг аниқлашича, Эрон шарқида жойлашган Зобулнинг “Шаҳри Сўхта” ёхуд куйган шаҳрида бир неча гектар масоҳатга эга бўлган шаҳар бўлган. Тарихи қариб 4000 минг йил бўлган Эрон платосининг ушбу минтақасида сопол қувурлар орқали суғориш иншоотлари ҳамда ишни тақсимлаш ва турли касблар билан шуғулланувчи гуруҳлар мавжуд бўлган.
Луристонга ўхшаб Эроннинг айрим минтақалари ҳозирги кунда кўчманчи қабилалар масканига айланган бўлсада, милоддан икки минг йил олдин утроқ ҳаёт тарзига эга бўлган халқнинг макони бўлган. Эроннинг кўплаб минтақалари, ҳатто ярим биёбонли бўлган минтақаларида ҳам аҳолининг утроқ ҳаёт тарзи кенг тарқалган.
Қадимий мехий хатидан маълум бўлишича, Эрон ғарбида утроқ ҳаёт тарзининг кенгайиши ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик асосида бўлган иқтисодиёт натижасида бир қатор давлат-шаҳарлар вужудга келишади. Улар қабилавий ҳаёт тарзидан ўтиб, бир нав мамлакат даражасида бўлган ўзликка етишган эди.
Артур Попга ўхшаган айрим тадқиқотчилар томонидан берилган археологик ҳисоботларга кўра, қишлоқ хўжалиги ва унга алоқадор саноатлар, яъни кулолчилик ва тўқимачилик ҳам Эрон платосида олдин бошланган эди. Мазкур минтақадаги тамаддун Мисрдан 500 йил олдин, Ҳиндистондан 1000 йил олдин ва Хитойдан 2000 йил олдин бошланган.
Милоддан минг йил олдин энг қудратли империяни яратган форслар жаҳон тарихида ўзларини намоён этишдан олдин Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Урумия кўли атрофида яшашни ихтиёр этган эдилар ва кейинчалик номаълум сабабларга кўра Форс юртига боришади ва модлар кўрсатмалари асосидаги давлатни таъсис этишади.
Форслар ирқ ва маданият жиҳатидан модлар билан қариндош эдилар ва уларнинг модлар билан алоқалари шунчалик кўп ва яқин эдики, тарихчилар форслар ва модлар даврини ягона давр сифатида тадқиқ этишади.
Модлар ва форслар Эрон платосига кириб борганларидан кейин у ердаги маданият ва тамаддунларни барҳам беришмади ва ўша вақтда мавжуд бўлган одатга хилоф равишда форслар маҳаллий халқ билан ҳамкорлик ва маданий муомалани йўлга қўйишади. Натижада эйломийлар ҳам форслар бунёд этган Ахамонийлар империясида хос мавқега эга бўлишади ва модларга ўхшаб форсларнинг яқин шериклари ва ҳамкорларига айланишади.
Таъкидлаб ўтганимиздек, форслар милоддан олдинги биринчи мингйилликда дунёдаги энг йирик империяни барпо этишларидан олдин Урумия кўлининг атрофида яшашарди ва кейинчалик Эрон жанубида жойлашган ҳозирги Форс минтақаларига боришади ва модлар кўрсатмалари асосида мод подшоҳлигини ташкил этишади.
Форс юрти Ахамонийлар империясининг маркази эди ва ушбу юрт ўзига хос тамаддунга эга эди. Бироқ қадимий қавмлар ҳаётининг маркази ҳисобланмасди. Тахти Жамшидда топилган сополлар ва мехий хатида ёзилган тош битикларда маълум бўлишича, мазкур минтақа шундай цивилизация марказида қарор топган эдики, унинг масоҳати Сурия соҳилидан Ҳиндистонгача кенгайиб борган эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbeki@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Форслар бироз вақт ўтганидан кейин модлар устидан ғалаба қилишади ва Эрон платосида мавжуд ҳамда бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган тамаддунларни жипслаштиришади ва у ердан Байнаннаҳрайн, Кичик Осиё, Марказий Осиё ва Ҳиндистондаги Синд соҳилларигача кенгайтиришади.
Форслар бутун тамаддунли дунёни (Афина, Спарта давлат- шаҳарлари ва Хитойдан ташқари) ўзларининг ҳукмронликлари остида олишади. Ушбу юртларнинг фатҳ этилиши фақат ҳарбий кучлар ёрдамида амалга ошмасди, балки маҳаллий қавмларни нажот бериш ва ёки улар билан ҳамкорлик қилиш йўллари билан ҳам кўплаб минтақалар Форсларнинг ҳукмронликлари остида бўлган ҳудудларга қўшилтирилган эди.
Эронлик қавмлар ўша даврда Ахамонийлар шаҳаншоҳлигини ташкил этувчиси ва бошқарувчиси сифатида бутун тамаддунли дунё бўйлаб тарқалишади ва уларнинг ҳаракатларни ўша вақтда ўз авжига етган эди. Ахамонийлар Эрон жанубидаги Шушдан Кичик Осиё (бугунги Туркия)гача шоҳ йўллар қуриб, биринчи бор турли қавмлар ўртасида моддий ва маънавий алоқалари учун энг яхши имкониятларни яратишади.
Ахамонийлар империяси плюралистик хусусиятига эга эди ва Бобил ва Ошурга ўхшаган олдинги кичик империялар каби қўшин тортишларни фақат бошқа халқларни ғорат қилиш, йўқ қилиш ва уларнинг тамаддунларига барҳам бериш учун амалга оширмасди
Ахамонийлар империяси қўлга киритган ҳар бир ғалабасида ўзини мағлуб бўлган қавм маданияти ва тамаддунининг давомчиси этиб кўрсатарди ва мағлуб бўлган халққа нисбий тарзда бўлса ҳам, ўз удумлари асосида яшашни давом эттиришга рухсат берарди. Ахамонийлар ҳукмдорлари мағлуб бўлган қавмларнинг мол-мулклари ва бошқа бойликларини ўша вақтда ва улардан олдин бўлган бошқа ҳукмдорларнинг ашадий одатларига хилоф равишда талон-торож қилишмасди, балки халқларнинг мол-мулкларидан солиқ олиб, уларни молк –мулклари ва маданиятларини ҳимоя ҳам этишарди.
Фатҳ этилган юртлар халқлари дин, иқтисод ва тижорат ишларида нисбий эркинликка эга эди. Олдини асрларда юзага келувчи қирғинбарот жанглар халқнинг тинчлиги ва хавфсизлигини нобуд қиларди Аммо Ахамонийлар даврида ушбу бузғунчи ва зарарли урушларга барҳам берилади ва халқлар тинч ва осуда ҳаётнинг таъмидан баҳраманд бўлишган эди.
Милоддан 330 йил олдин Искандар томонидан Ахамонийлар империясига барҳам берилганидан кейин эронлик қавмлар ўртасидаги парокандалик жараёни жаҳон сатҳида кўзга кўринган даражада эмас эди. Зеро Искандар аввал Эрон маданияти ва тамаддунига қарши босқинчилик амаллардан фойдаланади ва кейинроқ англаб етадики, ишғол этган минтақаларини бир неча юз йиллик тажрибага эга ва буюк халқаро империя бошқарувидан хабардор бўлган эронлик амалдорлар ва ҳарбий ҳукмдорларсиз идора қилиш қийин кечади. Шу боисдан у кўплаб эронлик амалдорлар ва ҳарбий ҳукмдорларни ўзларининг олдинги лавозим ва вазифаларида қолдиради ва фақат ўзи қурган шаҳарлар бошқарувини юнонликларга топширади.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.