Виртуал фазо: имконият ва муаммолар
Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.
Бугун дунёнинг барча мамлакатларида ҳаётнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларида интернет муҳим рол ӯйнайди. Мажозий фазонинг аҳли башар ҳаётидаги ӯрни шунчалик муҳимким, мутафаккирлар ҳатто инсоният жамиятининг тарихий ташаккулини табақалаштириш чоғи уни четлаб ӯтишолмаяпти. Мисол учун машҳур жамиятшунос Элвин Тоффлер инсоният тамаддуни тарихини уч босқичга бӯлади: деҳқончилик, саноат ва ахборот асри. Олимнинг таъкидлашича, ахборот асрида маомала-муносабат ва ахборот тармоқларини бошқариб турган кишилар энг қудратли шахслар ҳисобланади.
Ӯтган суҳбатларимизда қайд қилганимиздек, интернет ва виртуал фазонинг кун сайин ривожланиб боришидан жамиятнинг энг кӯп зарар кӯрадиган уюшмаларидан бири оиладир. Виртуал фазодан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш натижасида оила аъзолари ӯртасидаги меҳр-муҳаббатли муносабатлар тамомила камайиб кетяпти. Тасаввур қилинг, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар бир уйда туришсада, ҳар ким ӯзининг оламида яшайди. Тадқиқотларнинг гувоҳлик беришича интернет кириб борган асосан шаҳарлик хонадонларда бир кеча-кундузда оила аъзолари ӯртасида меҳр-муҳаббатга йӯғрилган ӯзаро муомала-муносабат 15 дақиқадан ҳам камроқ вақтни ташкил қиляпти. Интернетдан нотӯғри фойдаланиш оиладаги жуда кӯп қадриятларни йӯққа чиқариб, кӯпгина ихтилоф ва тушунмовчиликлар, ҳатто баъзан эр-хотиннинг оилавий ажралишларига сабаб бӯлмоқда. Эр-хотиннинг ҳар бири алоҳида-алоҳида бегона кишилар, ҳатто мухолиф жинс вакиллари билан муносабат ӯрнатиши, улар орасидан янги-янги дӯстлар ортттириши оилавий жуфтлар орасида ишончсизлик муҳитини келтириб чиқаради. Оилада ишончсизлик пайдо бӯлдими, демак, осойишталикка путур етади ва охир-оқибат жамиятнинг таянчи бӯлган, одамизод фарзандининг бахт-саодатли яшашининг асосий ӯчоғи оила асослари емирила боради.
Виртуал фазонинг оила мустаҳкамлигига етказган зарарларини ӯрганган тадқиқотчилар интернетдан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш натижасида оиланинг яшаш тарзи, маданий ва исломий қадрият мезонларининг ӯзгаришини мушоҳада қилганлар. Маълумки мусулмон оилалар асил исломий қадриятлар билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳатто ӯзларини энг замонавий ва секуляр деб билган оилаларда ҳам мусулмончилик расм-русумларига риоя қилинади. Аммо интернетда исломга зид руҳиядаги Ғарб маданияти асосида шаклланган виртуал фазолар ва янги-янги ижтимоий тармоқларнинг кӯпайиб бориши оиладаги исломий қадриятларни хавф-хатарга юзлантириб қӯйди. Афсуски, бугунги кунда ижтимоий тармоқларнинг кенгайиши билан бир вақтлар мусулмон оилаларни жипслаштириб турган ва инсоннинг олий қадрияти ҳисобланган ор-номус, рашк каби қадриятлар аҳамиятсиз бир нарсага айланяпти. Бу эса исломий тафаккурга мутлақо зид бӯлиб, у аста-секинлик билан оилалардаги исломий яшаш тарзини Ғарб мамлакатларининг яшаш услубига ӯзгартириши мумкин.
Хххххххххххххххххххх
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар” эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.
Хххххххххххххххххххххх
Исломий жамиятда дин ва динний қадриятлар муҳим мавқеъга эга. Интернет ва мажозий фазонинг бу жамиятларга кириб келиши ва нуфуз пайдо қилиши исломий қадриятларнинг ӯзгариши, айниқса ёшларни ӯз миллий ва динний қадриятларидан узоқлашиб, бегонапараст бӯлишга ундамоқда. Бу эса улар орасида диний қадриятларни аҳамиятсиз бир нарсага айлантириш учун замина ҳозирламоқда. Биз интернет ёшлар учун кони зарар, деган хулоса чиқармоқчи эмасмиз. Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг чексиз манфаатларини бугунги кунда ҳеч бир киши, ҳатто истаса ҳам инкор қила олмайди. Аммо фойдаланувчилар ӯзлари билмаган ҳолда мажозий фазода турли ғаразли мақсаддаги тармоқларнинг домига тушиб қолишлари мумкин. Бундай тармоқлар эса диний ва миллий қадриятларни жиддий хавф-хатарга юзлантириши мумкин.
Ғарб мамлакатлари дунёда ӯз нуфузларини ошириб бориш учун бугунги кунда ихтиёрларидаги энг замонавий воситалар, жумладан интернет ва ижтимоий тармоқлардан моҳирлик билан фойдаланишади. Улар бундай фазоларда ӯзларининг дин, расм-русум ва яшаш тарзларини таблиғ-ташвиқ қилиб, дунё маданиятини, жумладан исломий яшаш тарзини ӯзгартириш пайидалар. Шу сабабли таъкидлаш жоизким, маданиятнинг глобалллашув жараёнида интернет ва ижтимоий тармоқлар муҳим рол ӯйнайди. Бугун мажозий фазонинг маҳаллий ва миллий қадриятларни умумжаҳон қадриятлар билан бевосита уйғунлаштираётганининг гувоҳи бӯлмоқдамиз. Бу жараёнда миллий қадриятлар умумжаҳон қадриятлари фойдасига қурбон этилади.
Интернет орқали Ғарб мамлакатларининг яшаш услуби намунавий яшаш тарзи сифатида таблиғ қилинади. Шу сабабли турли жамиятлар, ҳатто оилаларда Ғарбча яшаш тарзига ҳавас ва мойиллик ҳислари жадал суръатларда ортиб бормоқда.
Бундан ташқари виртуал фазода кӯп вақтини ӯтказадиган кишиларнинг шахсияти ҳам ӯзгариб бормоқда.Шахсият маданий, шахсий ва ижтимоий каби уч унсурдан иборат. Бу унсурларнинг ҳар бири киши шахсиятининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Интернет маданий ва ижтимоий бир саҳна бӯлиб, киши бу саҳнада турли ролларни бажаришга мажбур. Бу умумий фазога кириб бориш ва унда фаолият юритиш учун эса янги маданий қобилият ва маҳоратлар лозим. Ӯзини бутун дунё фойдаланувчиларига танитириш, улар билан фикр-қараш ва ҳиссиётларини баҳамлашишнинг асосий воситаси интернетдаги шахсий сайт ҳисобланади. Америкалик психолог Миллер шахсий сайтнинг аҳамиятини таъкидлаб, ёзади: “Менга линкларингни кӯрсат, қанақа одам эканлигингни айтиб бераман”.