август 27, 2017 13:23 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Аҳли башар ӯз ҳаётининг илк кунларидан бошлаб хавфсизликка эҳтиёж сезиб келган. Бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши билан виртуал фазодаги фаолиятнинг хавфсизлигини таъминлаш долзарб муаммо бӯлиб қолмоқда. Ҳар бир жамият ӯзининг информатсион критерияларига эга. Ана шу ӯлчовларга тӯғри келмайдиган ахборот эса бу жамиятнинг соғломлиги ва хавфсизлигига жиддий хатар туғдириши мумкин.

Бутунжаҳон тармоқларининг мусбий томонларига қарама-қарши равишда айрим кишилар бу тармоқлардан фойдаланиб мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига хавф солмоқдалар. Шу сабабли виртуал фазода хавфсиз соғлом маълумотларни кӯпайтириш ва хавфли, тажовузкор ахбортларни чеклаш бӯйича тадбирлар белгиланмоқда. Бутунжаҳон интернет тармоғини назорат қилишнинг имкони йӯқ, дея жар солишларга қарамай,  бугунги янги технологиялар воситасида ахборотларни саралаш ишлари ҳам амалга ошириляпти.  Виртуал фазода хавфсизлик масалаларига риоя қилиниши   ӯта муҳимдир. Зеро, бу нарсага риоя қилинмаса, бутунжаҳон ӯргимчак тӯрининг фойдаланувчиларига  улкан зарар етказилиши мумкин.

ххххххххххххххххххххххххх

Бугунги кунда илмий-техника тараққиёти инқилоби муваффақиятларидан фойдаланилган ҳолда кӯп мамлакатларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий асослари рақамли технологияларга ӯтказилган ёки бутунжаҳон интернет тармоғига улангандир. Шу сабабли интернет ва ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлик таҳдиди улар учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий муносабатларнинг кенгайиши ва янги технологиялар ривожланишида вужудга келган инқилоб хавфсизлик масалаларини бутунжаҳон муштарак муаммога айлантирган. Шу сабабли оламнинг шимол, жануб, шарқ ва ғарб минтақаларининг барчаси  хавфсизлик масаласида муштарак манфаатларга эгадирлар.

Виртуал фазо ӯз фойдаланувчиларига исмлари ва турар жойларини ошкор қилмаслик, сохта саҳифалар очиш ёхуд сохта номлар билан фаолият юритиш  имкониятини беради. Аммо буларнинг барчасини фош қилиш хавфсизлик хизматлари учун қийин иш эмас.

Виртуал фазо махсус бир минтақага хос бӯлмай, ҳудуд ва чегараларни назар-писанд қилмайди. У аслида замин, ҳаво, денгиз ва фазо каби анъанавий ҳудудлар қаторида бешинчи ҳудуд сифатида тан олиниши керак. Кӯпчилик одамлар хакерлар компютер системаларини ишдан чиқариш ва заиф ҳалқани аниқлаш учун юксак билим ва малакага эга, деган фикрдалар.

Хххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Хххххххххххххххххх

Азизлар, суҳбатимизни мустақил таҳлилчи Хадича Хужандий давом эттиради. Марҳамат.

Ххххххххххххххххххх

Тинглаганимиз таҳлилчи Хадича Хужандийнинг фикрлари эди. Дастуримиз давом этади.

Виртуал фазода хавфсизликни барқарорлаштириш жуда қийин ишдир. Маълумотларга кўра, дунёда юз бераётган турли сиёсий курашлар, қарама-қаршиликлар, давлат тўнтаришлари айнан интернетдан фойдаланувчи ёшлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Зўравонлик, ваҳшийлик, бузғунчилик, терроризмни тарғиб этадиган, маънавий-ахлоқий қадриятларга зид ахборотлар, экстремистик ғоялар, компьютер ўйинлари, интернет сайтлари ҳали дунёқараши шаклланиб улгурмаган ёшларни зомбига айлантириб,  тажовузкор кучлар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Бугун бу каби қабиҳ ниятли кучларнинг ғоявий қуролига айланган сайтлар интернет тармоғида инсоният хавфсизлиги ва барқарорлигига хавф туғдирмоқда.

Тадқиқотлар террористик ташкилотлар ҳам ўз ғояларини ёйиш ва тарафдор тўплашда виртуал оламдан фойдаланишаётганини кўрсатмоқда. Масалан, 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган теракт, «араб баҳори» деб ном олган тўполон ва хунрезликлар айнан интернет орқали бошқарилганини тасдиқловчи маълумотлар бор.

Америка ва Россия ӯртасидаги совуқ уруш пайти Россиядаги газ қувурларидан бирида газ узатиш меъёрини назорат қиладиган компютер дастурларидан бири ким томонидандир ӯзгартирилди. Газ узатиш жараёни бир муддат тӯхтади. Филтрлар очилган пайти юқори босимдаги газ ҳаракати натижасида трубалар  уланган жойидан ажралиб, портлашлар вужудга келди.

Шу сабабли бугунги кунда ҳар бир мамлакатда виртуал фазо хавфсизлиги муаммоси миллий хавфсизлик даражасидаги масала сифатида қаралади.