Виртуал фазо: имконият ва муаммолар
Ҳақиқатан ҳам замонавий технологиялар кишиларни ӯз янги ҳаётларини яратиш учун фаол ва яратувчан бӯлишларини талаб қилади. Интернетдан фойдаланган замонда озод бӯлиш кишиларни тафаккур, тажриба, ӯйин, гурӯҳий фаолиятлар ва бошқалар билан алоқада бӯлишларига кӯмаг этади.
Виртуал фазо ва интернет сайтларининг кӯплиги кенг қамровли робиталарни барқарор этишга замин яратади. Бугунги кунда алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси замонавий технологиялар асосида жадал ривожланмоқда. Интернет, мобиль алоқа ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётир.Маълумотларга кўра, юқори технологияларга асосланган хизматлар орасида кейинги йилларда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ниҳоятда тез ривожланмоқда. Жамиятни ҳурфикрлилик, илм олиш қулайлиги, тадқиқотлар олиб бориш шароитлари интернет орқали амалга ошмоқда.
Ҳақиқатан ҳам замонавий технологиялар кишиларни ӯз янги ҳаётларини яратиш учун фаол ва яратувчан бӯлишларини талаб қилади. Интернетдан фойдаланган замонда озод бӯлиш кишиларни тафаккур, тажриба, ӯйин, гурӯҳий фаолиятлар ва бошқалар билан алоқада бӯлишларига кӯмаг этади.
Бошқа томондан замон ва макон маҳдудиятларнинг орадан кӯтарилиши, танилмай қолиш кишига хаёлпардозлик, яратувчанлик имконларини яратади. Аммо бу имкониятлар маданий ва ижтимоий зарарларни олиб келиши мумкун.
Кунига юзлаб миллион киши бутун жаҳон бӯйлаб интернетдан фойдаланишади. Булардан кӯпи узоқ муддатни копютер ортида ӯтказишади.
Сир эмаски, интернет тез ва арзон ахборот ёки маълумот олиш, етказиш ҳамда қайта ишлашда беқиёс манба саналади. Кундан – кун сафи кенгайиб, фойдаланувчилар сони ортаётган мазкур тизим дунё ҳамжамиятининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондирмоқда.
Оммавий маданият маҳсулотлари дастлаб оммавий ахборот воситалари ёрдамида ижтимоий ҳаётга фаол кириб келган бўлса, охирги пайтда ахборот алмашинув воситаларининг ўта ривожланиши ва такомиллашиб бориши натижасида рўй бераётган глобаллашув ушбу жараённи шиддат билан тезлаштирмоқда. Ҳар бир янгилигу кашфиётнинг ижобий ва салбий оқибатлари бўлганидек, интернетнинг ҳам инсон организмига салбий таъсир этувчи жиҳатлари йўқ эмас.Интернетнинг хавфлилик жиҳати шундаки, унда муайян маънавий аҳлоқий меъёрлар йўқ бўлиб миллионлаб мижозларнинг маиший кўзини очмоқда. Илгари бу тармоқдан хавфсираш нисбатан камроқ эди, эндиликда эса хавф отрган. Ҳажм ва қамров (горизонтал) жиҳатдан бўлиб Интернетдан фойдаланиш арзонлашиб деярли компьютери бор кўп хонадонларда кузатиш мумкин. Компьютер илгаригидек тасаввурдаги бирор моддий мулк белгиси сифатида эмас, балки оддий иш қуроли сифатида кўринмоқда.
Интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг ҳам, унинг таркибий қисми бўлган халқаро хусусий ҳуқуқий муносабатларнинг ҳам ўзига хос объекти ҳисобланади. Ушбу объектлар кўпроқ ғоявий негизга эга бўлгани сабабли уларга нисбатан одатдаги анъанавий мулк ҳуқуқи меъёрларини қўллаб бўлмайди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Янги технологияларнинг ҳаётимизга кириб келиши билан барчани турли хил маълумотларга қӯл топишлари учун қулайликлар яратди, аммо унинг пайида бир қатор мушкулотларни ҳам вужудга келтирган.
Интеллектуал мулк объектлар жумласига қӯйидагилар киради:
1) адабий, бадиий асарлар ва илмий ишлар;
2) артистларнинг ижрочилик фаолияти, фонограммалар ва радиоэшиттиришлар;
3) инсон фаолиятининг барча соҳаларидаги ихтиролар;
4) саноат намуналари;
5) илмий кашфиётлар;
6) маҳсулот белгилари, хизмат белгилари ва тижорат номлари ва белгилари (рамзлари);
Айрим ҳолларда эълон қилинган асарлардан муаллиф рухсатисиз фойдаланиш, ҳатто уларни “қайта ишлаш” ёки материалларнинг муаллифини кўрсатмасдан эълон қилиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Кимнингдир мусиқасини “халқ куйи” деб қўшиқ қилиб айтаётган хонандалар учраб турибди.
Булар қонунчиликда ўғирликка тенглаштирилган жиноят ҳисобланади. Негаки, қалбакилаштириладиган маҳсулот ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмайди. Оқибатда белгиланган солиқлар ҳам, муаллифга берилиши лозим бўлган ҳақ ҳам тўланмайди. Бундай ҳолатларда, аввало, муаллифлар поймол қилинаётган ҳуқуқларини тиклаш учун тегишли идораларга мурожаат қилиши лозим.