Виртуал фазо: имконият ва муаммолар
Айни вақтда ахборот бутун дунё билан бирга инсонларни ҳам бошқаряпти, десак муболаға бўлмайди. Энг йирик глобал маконга айланган интернет нафақат шахсга, балки жамиятга, давлатга дахл қилувчи қуролга айланаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Глобализация жараёни ҳаётимизга “кибержиноят” тушунчасини олиб кирди.
Айни вақтда ахборот бутун дунё билан бирга инсонларни ҳам бошқаряпти, десак муболаға бўлмайди. Энг йирик глобал маконга айланган интернет нафақат шахсга, балки жамиятга, давлатга дахл қилувчи қуролга айланаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Глобализация жараёни ҳаётимизга “кибержиноят” тушунчасини олиб кирди. Хўш, бу қандай жиноят?
Қисқача қилиб айтганда, кибержиноят инсонлар томонидан пул топиш, бойлик орттириш ёки бошқа ғаразли мақсадларда ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган ахборот технологияларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда содир этилган ижтимоий хавфли қилмишдир. Кибержиноятлар виртуаль фазода содир этилаётган жиноятлар ҳисобланади. Виртуаль фазо ёки киберфазо, деб компьютер ёрдамида математик, график, белгили ёки бошқа кўринишларда моделлаштирилган ҳамда маҳаллий (локал) ва глобал компьютер тармоқларида ҳаракатланаётган ёки сақлаш, ўтказиш, қайта ишлаш учун мўжалланган реал ёки виртуал мосламанинг хотирасида сақланаётган шахслар, воқеалар, ҳодисалар, ҳолатлар ва жараёнлар ҳақидаги ахборот ва маълумотлар ҳисобланади.
Кибержиноятчилик ибораси ўз ичига компьютер тизими ва тармоғи ёрдамида содир этилаётган барча жиноятларни қамраб олади. Кибержиноятда тор маънода компьютер тизими жиноят қуроли бўлса, ахборот хавфсизлиги эса жиноят объекти ҳисобланади.
Кибержиноятнинг асосий турлари сирасига вируслар ёрдамида зарар етказувчи дастурларни тарқатиш, паролларни бузиб кириш, кредит карта ва бошқа банк реквизитларидаги рақамларни ўғирлаш, шунингдек, интернет орқали қонунга зид ахборотларни — бўҳтон, порнографик материалларни тарқатиш кабилар киради. Хуллас, глобал тармоқда бу жиноятнинг йил сайин янги-янги турлари пайдо бўлмоқда. Кенг маънода эса киберфазода содир этилган жиноятлар тоифасига ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шу мақсадда махсус воситаларни ўтказишни кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарқатиш, компьютер ахборотини модификациялаштириш, зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш, шу билан бирга, компьютер тизими ва тармоқларидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, ўғирлик, талон-торож қилиш ва бошқалар киради. Демак, ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож қилиш бугунги кунда дунёда шиддат билан ривожланиб бораётган ҳамда чек-чегара билмайдиган жиноят экани билан ҳам хавфлидир. Компьютер жиноятчилиги фақат ўзгалар мулкини талон-торож қилишнигина эмас, балки электрон вирусларни тарқатиш ва бошқа жиноий ҳаракатларни ҳам қамраб олади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Азизлар! Энди эса бу мавзудаги таҳлилчи Хадижа Хужандий фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Хадижа Хужандий сӯзларини тингладингиз.
Ахборот технологиялари кескин ривожланаётган ҳозирги даврда шахсий ҳаёт шу даражада ошкоралашмоқдаки, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ёлғон маълумотларни тарқатиш, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш кабилар одатий ҳолга айланиб бормоқда.
Жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг содир этилишига йўл қўймаслик ва бу борада эндигина ҳаётимизга кириб келаётган муносабатларда юзага келадиган жиноятларни ўрганиш бизнинг асосий вазифамиздир.
Ахборот хавфсизлигини таьминлаш муаммоси бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Ахборот хавфсизлигини таьминлаш муаммоси кўп қиррали бўлиб, махфийлик, бутунлилик, ахборотга мурожаат қилишни таьминлаш каби масалалари билан чамбарчас боғлиқдир. Жамият турли сохаларининг ривожланиши хусусан телекоммуникация тармоқлари ва тизимлари орқали узатиладиган ахборот оқимлари ҳажмларининг кўпайиб бориши билан тавсифланади.
Ахборот хавфсизлигини таьминлашга қаратилган усул ва технологияларни яратиш бўйича саьй-ҳаракатларга қарамасдан уларнинг заифлиги нафақат камайиб, балки доимий равишда ошиб бормокда.
Айни вақтда ахборот бутун дунё билан бирга инсонларни ҳам бошқаряпти, десак муболаға бўлмайди. Энг йирик глобал маконга айланган интернет нафақат шахсга, балки жамиятга, давлатга дахл қилувчи қуролга айланаётганидан кўз юмиб бўлмайди.