апрел 24, 2017 15:13 Asia/Tashkent

Ипак йўли ўтган мамлакатлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Ахамонийлар империяси плюралистик хусусиятига эга эди ва Бобил ва Ошурга ўхшаган   олдинги кичик империялар каби қўшин тортишларни фақат бошқа халқларни ғорат қилиш, йўқ қилиш ва уларнинг тамаддунларига барҳам бериш учун амалга оширмасди
Ахамонийлар империяси қўлга киритган ҳар бир ғалабасида ўзини   мағлуб бўлган қавм маданияти ва тамаддунининг давомчиси этиб кўрсатарди ва  мағлуб бўлган халққа нисбий тарзда бўлса ҳам, ўз удумлари асосида яшашни давом эттиришга рухсат берарди. Ахамонийлар ҳукмдорлари мағлуб бўлган қавмларнинг мол-мулклари ва бошқа бойликларини ўша вақтда ва улардан олдин бўлган  бошқа ҳукмдорларнинг ашадий одатларига хилоф равишда талон-торож қилишмасди, балки халқларнинг мол-мулкларидан солиқ олиб,  уларни молк –мулклари ва маданиятларини ҳимоя ҳам этишарди.

Фатҳ этилган юртлар халқлари   дин, иқтисод ва тижорат ишларида нисбий эркинликка эга эди. Олдини асрларда юзага келувчи  қирғинбарот жанглар  халқнинг тинчлиги ва хавфсизлигини нобуд қиларди Аммо Ахамонийлар даврида ушбу бузғунчи ва зарарли  урушларга барҳам берилади ва халқлар тинч ва осуда ҳаётнинг  таъмидан баҳраманд бўлишган эди.

Милоддан 330 йил олдин Искандар томонидан Ахамонийлар империясига  барҳам берилганидан кейин эронлик қавмлар ўртасидаги  парокандалик жараёни жаҳон сатҳида  кўзга кўринган даражада эмас эди. Зеро Искандар аввал Эрон маданияти ва тамаддунига қарши босқинчилик амаллардан фойдаланади ва кейинроқ англаб етадики,  ишғол этган минтақаларини бир неча юз йиллик тажрибага эга ва буюк  халқаро империя бошқарувидан хабардор бўлган эронлик амалдорлар ва ҳарбий ҳукмдорларсиз идора қилиш қийин кечади. Шу боисдан у кўплаб  эронлик амалдорлар ва ҳарбий ҳукмдорларни ўзларининг олдинги  лавозим ва вазифаларида қолдиради ва фақат ўзи қурган шаҳарлар бошқарувини юнонликларга топширади.

Ашконийлар Эрон шимоли-шарқи орийларининг хонадонларидан эдилар ва Ахамонийлар империясида марказий ва тайинловчи мавқега эмас эдилар. Эрон платосида жойлашган уларнинг минтақалари Ахамонийларнинг сиёсий ва маданий марказлари бўлган  Эрон маркази, жануби ва ғарбидан хилоф равишда Ахамонийлар  маданиятининг бир ҳошиясида қарор топган эди.  

Ашконийлар ҳукуматларининг биринчи даврида   юнонликлар маданияти таъсири остида қолишган эдилар ва юнон тили билан ҳам яхши ошно бўлиб, уни расмий тил эълон қилган эдилар. Ашконийлар жануброқ бўлган  минтақаларга ҳаракат қилганларидан кейин ўзларига қабул қилинган Юнон маданиятидан кам-кам узоқланишади  ва вақт ўтиши билан кўпроқ Эроннинг  асил маданиятига қайтишади.

Улар ниҳоят Байнаннаҳрайнни Селукиянинг юнонлик  ҳукмдорларидан қайтариб олишади  ва Селукия шаҳрининг рўпарасида Дажла дарёсининг бошқа томонидан  Тесифун шаҳрини ўзларининг пойтахти сифатида бунёд этишади. Ушбу вақтда ашконийларнинг юнонликлар таъсирида қолиш одатлари тақрибан  орадан кетган эди ва Ашконийлар юнон тили ўрнига эроний-паҳлавий тилини расмий тил сифатида қабул қилишади ҳамда ўзларининг асил дин ва суннатлари, яъни зардуштийликка қайтишади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbeki@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Мазкур даврда  юз берган ва муҳим бўлган ўзгаришлардан бири Ахамонийлар ва Селукийлар даврида муҳим бўлмаган ва бир ҳошияда қолган  Эроннинг шарқий ва шимоли-шарқийдаги минтақалари Эроннинг асосий маданияти ва тамаддунига қўшилишади.

Ашконийлар даврида бошқа муҳим бўлган даврлардан бири Ипак йўлининг  очилиши эди ва Эрон ушбу йўлнинг  восита ҳалқаси сифатида мазкур савдо йўлининг марказида қарор топган эди.

Қадим замонлардан бошлаб Эронда кўплаб  қисқа ва узоқ йўллар  қурилади ва улардан кенг фойдаланилади. Кейинчлик ушбу йўллар қитъалараро йўллар билан боғланади. Ушбу асосий йўллардан бири Ипак йўли бўлиб,  мазкур йўл  Хитой шарқи Сиёндан  бошланиб, Европа ўртасидаги шаҳарлар, хусусан, Венецияга ўхшаган муҳим тиюорат шаҳарларигача борарди.

Сайёҳлар, тожирлар ва турли диний тарғиботчилар ушбу йўл орқали ҳаракат қилишарди ҳамда дунёнинг турли минтақаларини турли маданият ва тафаккурлар билан ошно этишарди.

Археологлар ва тадқиқотчилар бугунги кунда Ипак йўли орқали юзага келган маданият ва тафаккурларнинг айрим унсурларини аниқлашган холос. Олиб борилган илмий изланишлар ва қазиш ишлари натижасида  бир неча минг километрлик узунликка эга бўлган Ипак йўлида турли миллат ва элатлар маданиятлари ва тамаддунларининг ўзаро пайванд топилгани  аниқланган.

Бошқа томондан, ушбу йўлга оид олиб борилган  илмий изланиш бошқа мавжуд  маданият ва тамаддунлардан фарқ этувчи ва ўзига хос бўлган маданият ва тамаддунларни ҳам аниқлаганки,  уни цивилизациянинг хослиги дея аташади.

Хитойдан  Босния ва Герсоговинага чўзилган Ипак йўлининг узун масофалари ҳамда унинг сув ва қуруқликдаги  ҳудудларида  бир қатор тамаддунлар мавжуд бўлган. Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Юнон, Рим тамаддунлари  ҳамда Шимолий Осиё қавмларининг тарқоқ  тамаддунлари, бошқа диний маданиятлар ҳам кенгайганки, буддизм, бараҳманлик, зардуштийлик, яҳудийлик, масеҳийлик ва ислом шулар жумласидандир.

Исломнинг ёрқин тамаддунини яратишда ва пойдор бўлишида  Ипак йўлида жойлашган турли қавмларнинг салмоқли ҳиссалари бор ва ушбу заминада  жуғрофик мавқейи ва азамати боис Эрон  ҳам хос ўринга эгадир.

Ипак йўли ўтган ҳудудларда қадимий Эрон, Исломий Эрон ва бошқа қўшни мамлакатлар  тамаддунларининг нишоналари кўзга ташланади. Мазкур тамаддунларни кўпроқ Фарғона, Бадахшон, Мовароуннаҳр, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Тирмиз, Балх, Хужанд, Марв, Ҳирот ва ўнлаб бошқа  шаҳарларда археологлар ва тадқиқотчилар кашф этишган. Ҳозирги кунда ҳам ушбу тамаддунлардан қолган нишоналар бутун дунё олимлари ва саёҳатчиларни ўзига жалб қилиб келмоқда.    

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.