Имом Ризо алайҳиссалом нуқтаи назаридан оилани ҳурмат-эҳтиром қилиш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, " Жило янги фикрлар инъикоси " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Бугунги сўҳбатимиз “Имом Ризо алайҳиссалом нуқтаи назаридан оилани ҳурмат-эҳтиром қилиш“ мавзўсига бағишланади. Биз билан бирга бўлинг!
Ислом динида оила муҳим рол уйнайди ва унга жиддий аҳамият қаратилган. Оила аъзолари билан яхши муносибат қилишнинг юксак аҳамияти ва қадрияти ҳам Аҳли байт алайҳиссаломлар сиратлари ва каломларида яхши намоён бўлади. Ислом динининг суюкли Пағамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навераларидан бири Имом Ризо алайҳиссалом ўз турмуш уртоғи, фарзанди, ака-укалар ва бошқа ошнолар билан муносибат қилишда имон аҳлига туғри йўл кўсатганлар. Бу ҳақда Имом Ризо алайҳиссаломнинг амалий хатти-ҳаракатлари ва тавсия беришлари ўз асрида яшовчи халқнинг ибрат-намунасига айланган ва ҳозирги даврда ҳам бизнинг йўлимизни чароғон айлаши мумкин.
Имом Ризо алайҳиссалом оила, турмуш уртоғига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш ва улар баробарида эзгў амал ва хатти-ҳаракатларни амалга оширадиган шахсларнинг мавқеи ва ўрни ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Қиёмат кунида мавқе нуқтаи назаридан сизлардан энг яқинингиз бу ўз оила аъзоларига нисбатан яхши муносибатда бўлган шахсдир”.
Бошқа ривоятда шундай марҳамат қилади: “Имон нуқтаи назаридан энг яхши шахс бу ўз оиласига нисбатан эзгў амал қилган шахс саналади.”
Имом Ризо алайҳиссаломнинг нуқтаи назаридан ўзини оила меҳр-муҳаббатига вақф этган шахс қиёмат кунида имоннинг энг юқори даражасига қарор олади. Яъни оламда энг олий мўмин Имом Ризо алайҳиссалом мақомида бўлган шахс ул ҳазрат билан бирга қарор олади? Ул ҳазратнинг сийратида оила билан яхши муносибатда бўлиш сабабсиз қаттиқ қуллик қилмаслик, фарзандларни яхши таълим-тарбия бериш, ҳалол ризқ-рўзини топиш ва ҳамда нисбий ва ўз куч-қудратига яраша фаровонликни ижод этишни оилага нисбатан ҳурмат-эҳтиром қилишнинг намунаси деб билиш мумкин.
Имом Ризо алайҳиссалом сафарга ташриф этган пайтида, саховатпешалик, мурувват ва муншийликнинг буюк хусусиятлари ҳақида ўз фарзандлари Имом Жавод алайҳиссаломга нома ёзиб шундай буюрдилар: “Фарзандим Абу Жаъфар! Менга хабар етиб келдиким, уйдан чиқаётганнингда, сенинг хизматкорларинг ва қулларинг уйнинг ички эшигини очадилар ва сен билан бирга уйдан чиқадилар. Уларнинг бу иши сен мискинлар билан юзмаюз бўлмаслигинг ва сенинг хайр-эҳсонинг уларга етмаслиги учун пастлик ва очкўзликларидандир? Сендан талаб этаман ва сенга ҳаққим борлиги билан қасамёд ичаманки, сенинг кириш ва чиқишинг ҳамиша буюк бўлиши лозим ва отга менаётганингда ўзинг билан бир миқдор олтин танга олгин ва кимки сенга ёрдам қулини чузса, уни ўз атоинг билан баҳраманд этгин!”
Имом Ризо алайҳиссалом сиратида оилани ҳурмат-эҳтиром қилиш фақат меҳр-муҳаббат билан чегараланиб қолмайди, балки оила аъзолари характер ва хусусиятларининг юксалиши ва ривож-равнақ топишини назарга олардилар ва бундай вазифаларни бажармасликни оилага нисбатан зулм қилиш деб билардилар.
Ҳужжатул-ислом Маҳдий Ғулом Али ёзган “Имом Ризо(а) ва ҳаёт” номли китобида ул ҳазратнинг хизматида бўлган канизак тилидан шундай келтиради: “Имом Ризо алайҳиссаломнинг Хуросонга ташриф этишлари билан Маъмун мени ул ҳазратга хизмат кўрсатиш учун тайинлади. Имом ҳазратларининг уйлари жуда оддий эди. Бу уйда қасрдаги турли ҳашамат ва имкониятлардан хабар йўқ эди. Мен дунёнинг мол-мулкига одатланиб қолганим учун Имом алайҳиссаломнинг оддий тарзда яшашларига чидашим қийин эди. Аммо ушбу уйда кўп маънивият менга насиб айлади. Имом Ризо алайҳиссалом бизнинг тарбиятимиз учун бир аёлни қуйган эдиларким, кечалари розу ниёз қилиш учун бизларни уйқудан уйғотарди. Яхши эсимдаким, Имом Ризо алайҳиссалом уйида ҳеч ким ҳатто катталар ҳам дод-фарёд қилишлари мумкин эмасди. Имом алайҳисаломнинг ўзлари ҳам ҳамиша халқ билан мулойимлик, осойишталик ва уйлаб сўзлашардилар.”
Бу масала сиз учун оз бўлса ҳам нақл этиши мумкин бўлган маърифат денгизидан бир томчи эди. Лекин умумий тарзда айтиш мумкинким, Имом Ризо алайҳиссалом сиратида оилани хурмат-эҳтиром қилиш кенг баён этилган. Ул ҳазрат меҳр-муҳаббат кўрсатиш, иллоҳий сифатларни юксалтириш ва ривож-равнақ бериш, муносиб тарзда оилага харажот қилиш, оилада шодлик ва хурсандчилик фазосини ижод этиш ва бошқа эзгў сифатлар каби турли жиҳатлардан турмуш уртоқи ва оилани ҳурмат-эҳтиром қилишга қарор берардилар.
Муҳтарам тингловчилар, " Жило, янги фиклар инъикоси " туркум эшиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.
Яна радио тўлқинларида ғоибона ҳамнафас бўлгунча меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!