Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Ипак йўли Сосонийлар даврида
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Таъкидлаб ўтганимиздек, Ашконийлар даврида бошқа муҳим бўлган даврлардан бири Ипак йўлининг очилиши эди ва Эрон ушбу йўлнинг восита ҳалқаси сифатида мазкур савдо йўлининг марказида қарор топган эди.
Қадим замонлардан бошлаб Эронда кўплаб қисқа ва узоқ йўллар қурилади ва улардан кенг фойдаланилади. Кейинчлик ушбу йўллар қитъалараро йўллар билан боғланади. Ушбу асосий йўллардан бири Ипак йўли бўлиб, мазкур йўл Хитой шарқи Сиёндан бошланиб, Европа ўртасидаги шаҳарлар, хусусан, Венецияга ўхшаган муҳим тижорат шаҳарларигача борарди.
Сайёҳлар, тожирлар ва турли диний тарғиботчилар ушбу йўл орқали ҳаракат қилишарди ҳамда дунёнинг турли минтақаларини турли маданият ва тафаккурлар билан ошно этишарди.
Археологлар ва тадқиқотчилар бугунги кунда Ипак йўли орқали юзага келган маданият ва тафаккурларнинг айрим унсурларини аниқлашган холос. Олиб борилган илмий изланишлар ва қазиш ишлари натижасида бир неча минг километрлик узунликка эга бўлган Ипак йўлида турли миллат ва элатлар маданиятлари ва тамаддунларининг ўзаро пайванд топилгани аниқланган.
Бошқа томондан, ушбу йўлга оид олиб борилган илмий изланиш бошқа мавжуд маданият ва тамаддунлардан фарқ этувчи ва ўзига хос бўлган маданият ва тамаддунларни ҳам аниқлаганки, уни цивилизациянинг хослиги дея аташади.
Хитойдан Босния ва Герцеговинага чўзилган Ипак йўлининг узун масофалари ҳамда унинг сув ва қуруқликдаги ҳудудларида бир қатор тамаддунлар мавжуд бўлган. Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Юнон, Рим тамаддунлари ҳамда Шимолий Осиё қавмларининг тарқоқ тамаддунлари, бошқа диний маданиятлар ҳам кенгайганки, буддизм, бараҳманлик, зардуштийлик, яҳудийлик, масеҳийлик ва ислом шулар жумласидандир.
Исломнинг ёрқин тамаддунини яратишда ва пойдор бўлишида Ипак йўлида жойлашган турли қавмларнинг салмоқли ҳиссалари бор ва ушбу заминада жуғрофик мавқейи ва азамати боис Эрон ҳам хос ўринга эгадир.
Ипак йўлига Ашконийларнинг катта эътибор қаратишгани мисоли Сосонийлар ҳам уларнинг ворислари сифатида ушбу йўлдан кенг фойдаланишади. Ушбу даврда ҳам Ашконийлар даврида бўлганидек, Ипак йўлининг маркази Эрон пойтахти Байнаннаҳрайнинг Тисафон шаҳрида қарор топган эди. Сосонийлар даврида эронликлар хом ипак савдоси билан биргаликда нафис ипак матоларнинг ишлаб чиқарилишини ҳам йўлга қўйган эдилар. Хом ипакдан нафис матолар ишлаб чиқариш корхоналари Сосонийлар даврида Шушда жойлашган эди. Жунди Шопур ва Шуштар ипак матоларга айланишган эди ва ушбу матолар Ипак йўли орқали хорижга сотиларди.
Ажабаланарлиси, шуки Сосонийлар ҳукумати даврида ишлаб чиқарилган ипак матолари ва уларнинг нақшлари нафақат бутун Европага тарқалган эди, балки Хитой ва Японияда ҳам кенг фойдаланилган эди. Япония қироллигининг музейида сақланган Сосонийлар ипак матолари бу воқеликни тасдиқлайди.
Сосонийлар фақат қуруқликдан ўтувчи Ипак йўлларини эмас, балки сув орқали ўтувчи Ипак йўларини ҳам қўлга киритишади. Сосонийлар қудратли денгиз кучлари ва йирик тижорат кемалари ясаб, сув йўлларини ўз назоратлари остида олишади ва шарқ денгизларидан Рум империяси кучларини қувиб чиқаришади. Қўлга киритилган Ҳинд Океани савдо бандаргоҳидаги ҳукмронлик ушбу даврдан кейин ва исломий даврларда ҳам пойдор қолган эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbeki@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Доривор номи билан машҳур йўл эса Форс кўрфазидан, Уммон денгизи ва Ҳинд океани орқали дориворлардан тўла Ҳиндистон юртигача борарди. Ўша даврда Сосонийлар денгиз кучлари ва эронлик тожирларнинг ташаббуслари билан ушбу йўл равнақ топади ва кўплаб дориворлар Ҳиндистондан Байнаннаҳрайн ва Тисафонга ҳам етказилади ҳамда у ердан Ўрта Ер денгизи орқали Рум ва Византияга олиб борилади. Эронлик тожирлар шу тариқа, ҳатто Хитойнинг жанубидаги порти Котунгача боришган эди ва ипакни тўғридан-тўғри хитойликларнинг ўзларидан олишарди.
Сосонийлар ҳукуматининг инқирозигача ва Мовароуннаҳр, Хоразм ва Туркистон халқларининг мусулмон бўлишларидан олдин Мовароуннаҳрдан ўтадиган Ипак йўлларидаги тижорат эронликларнинг суғдийлари томонидан бошқариларди. Ўша вақтда суғдийлар бутун минтақада тижорат ташкилотлар ва кўплаб маданий нуфузга эга эдилар.
Мазкур даврда эронликларнинг тижорат кемалари Ветнам бандаргоҳлари, жумладан Ханой ҳамда Хитойнинг жанубий портлари Контунгача сузиб борган эдилар.
Бутун Эрон маданий ҳавзаларида мавжуд алоқа йўллари Эрон маданияти ва бошқа қавмлар маданияти алоқаларини янада кенгайишига имкон яратган эди. Ушбу маданий йўллари орқали Эрон ва эронлик халқларнинг маданиятлари асрлар давомида дунёнинг бошқа халқлари билан маданий ва савдо алоқалар заминасидаги тажриба алмашувларга сабаб бўлган.
Айтиб ўтганимиздек, Эронзамин жуғрофик мафҳум, айниқса, маданий ва тарихий жуғрофия маъносида биринчи тамаддунлар, дин, тафаккур ва санъат ажибликлари ҳамда ҳаётий ва моддий ютуқларнинг бешиги ҳисобланади. Мазкур юрт турли миллат ва элатларнинг яшаш маскани ҳамда маҳаллий ва қитъалараро уруш, юриш ва низоларнинг макони бўлган. Ушбу юртда мавжуд кенг кўламли алоқалар турли йўлларни қурилишига сабаб бўлганки, натижада ҳар бир минтақа ушбу йўллар орқали инсоният маданияти мажмуасини бошқа минтақалар маданиятлари билан уйғунлаштирган.
Бошқача айтганда, Эрон қадимий дунё тамаддунлари ва маданиятлари жуғрофиясининг марказида қарор топган, яъни Хитой ва Ҳиндистон шарқда, Байнаннаҳрайн, Миср ҳамда Юнон ва Рум Ўрта Ер денгизи ғарбда. Шу сабабдан қурилган йўллар минтақавий ва қавмий аҳамиятга эга бўлишлари билан бирга халқаро жиҳатдан ҳам йирик ижобий таъсирга молик бўлиб, чин маънода дунёнинг Шарқи ва Ғарбини бир-бирига қўшишган эдилар.
Чунончи, Ипак йўли бугунги даврдан юз йил олдин ҳам минтақада энг муҳим ва тарихий бўлган ягона йўл ҳисобланарди ва ушбу йўл қадимги даврдан исломий давргача ва ҳозирги кундарда ҳам дунёда янги технологиялар хос мавқега эга бўлишларига қарамай, ўзининг тарихий ва маданий аҳамиятини қўлдан берган эмас.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.