май 03, 2017 15:06 Asia/Tashkent

Чобаҳор банаргоҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.

Олдинги суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Балучистонда жойлашган Боҳукалот  дарёсининг сув оқими минтақа даштларидан ўтиб, Гувотар кўрфазига бориб тўкилади. Боҳукалот  минтақасининг масоҳати 30000 минг квадрат километрни ташкил этади ва унинг 7000 қвадрат километрини даштлар ва қолган қисмини эса тоғлар ташкил этади.

Боҳукалот минтақасининг ҳайвонот олами ўзига хос бўлиб, ундаги дарёнинг шарқи қисмида тимсоҳлар  борлиги боис қўриқланган минтақа эълон қилинган.

Мазкур минтақа Ҳинд океани ва Уммон денгизи таъсири сабабли рутубатли иқлимга эгадир ва Боҳукалотда ёмғиргарчилик ҳам кўп кузатилади. Шу боисдан унинг об-ҳавоси Эроннинг бошқа минтақалари,  ҳатто Балучистон шимолидаги минтақасидан фарқ этади.

Боҳукалот минтақаси унда мавжуд тимсоҳлар, яъни қисқа тумшуғли тимсоҳлари билан бошқа минтақалардаги  экологик хусусиятлар ва ҳайвонот оламидан фарқ этади.

Бугунги кунда тимсоҳнинг ушбу тури дунёнинг бошқа минтақаларида нобуд бўлишган ва ёки жуда кам қолишган.

Айни ҳолда Боҳукалот  минтақасида ягона ва ўзига хос бўлган экосистема шаклланган. Ушбу минтақада нафақат  турли ҳайвонот олами, балки хилма-хил ўсимликлар ва гиёҳларни ҳам учратиш мумкинки, уларнинг нодир турлари   Эроннинг бошқа минтақаларида   топилмайди. Шу сабабдан ушбу минтақа  сувда яшовчи  утрли жоварлар  ва даштларда ўсувчи турли  гиёҳларнинг тадқиқот қилиш учун муносиб жойдир.
Боҳукалот дарёсининг   сув оқими ўтувчи ҳудудларда ҳам айрим гиёҳлар мавжудки, Эроннинг бошқа минтақаларида умуман учрамайди.

Сўҳбатимиз давомида Балучистоннинг муҳим туманларидан бири Чобаҳор минтақаси борасида сизга маълумот берамиз. Ушбу туманнинг масоҳати 17 минг квадрат километрдан кўпроқ бўлиб, Эрон жануби-шарқида Уммон денгизи ва Ҳинд океани  сувлари соҳилларида жойлашган. Чобаҳор тумани шимол томонидан Эроншаҳр ва Никшаҳр туманлари, жанубдан Уммон денгизи, шарқдан Покистон Республикаси ҳамда  ғарбдан  Кирмон ва Ҳурмузгон вилоятлари  билан чекланган.

Мазкур туманда Чобаҳор, Кунорак ва Нигур шаҳарлари жойлашган. Чобаҳор тумани Уммон денгизи соҳилида қарийб 300 километрлик қирғокли секторга эгадир. 

Мазкур туман маркази Чобаҳор бандаргоҳи денгиз сатҳидан 7 метр баландликда жойлашган ва ундан Теҳронгача бўлган масофа 2286  километрни ва Зоҳидонгача эса 721 километрни  ташкил этади.

Уммон денгизи сувининг олдинга  қараб кенгайиши Сиистон ва Балучистон вилоятида Чобаҳор кўрфазини вужудга келтирган. Чобаҳор кўрфази  ўзининг табиий ва хос  кесилмаси билан  Уммон денгизи соҳиллари атрофида жойлашган  Эроннинг энг йирик  кўрфази ҳисобланади.

Ушбу кўрфаз орқали Ҳинд океанига чиқишнинг энг яқин сув йўли мавжуд. Чобаҳор бандаргоҳи Чобаҳор, Тис ва Кунорак портларидан иборатдир.

Чобаҳор Уммон денгизига яқин бўлгани ҳамда мавсумий шамолларнинг эсиб турилиши боис  нисбатан мўътадил иқлимга эга тўрт фаслга эгадир. Чобаҳорнинг номи  ҳам Чаҳор- баҳор, яъни тўрт баҳор атамасидан олинган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Чобаҳордан Эроншаҳргача бўлган масофа 350 километр бўлиб, ушбу асфалт йўллар Эроннинг бошқа шаҳарлари билан ҳам боғланган. Мазкур минтақа қадимги даврларда Тис номи билан машҳур бўлган. Тис, чиндан ҳам ушбу минтақанинг тарихий азаматидан бир нишондир. Зеро унда мавжуд қадимий ёдгорликлар асрлар давомида ўз шукуҳини ҳануз ҳам йўқотмаган. Чобаҳор кўпдан бери стратегик мавқега эга бўлгани боис дунё аҳлининг диққат марказида қарор топган. Бир вақтлар Эрон раҳбарлари Чобаҳорнинг муҳим аҳамиятидан бехабар бўлган пайтларида Англия, Португалия ва Испания ушбу муҳим минтақани қўлга киритиш учун ўзаро рақобат қилишарди.  Қожор даврида Чобаҳор ғарбидан 9 километрлик узоқликда жойлашган ва португалияликлар томонидан  Тис тепасида қурилган қалъа ҳамда Чобаҳор шаҳрининг  ичкарисида инглислар томонидан қурилган Бенгалу биноси айтган сўзларга гувоҳ бўла олади.  
Тарихий манбаларда ёзилишича, Балучистон  минтақасида сув йўллари орқали алоқалар ўрнатиш ва тижорат фаолиятлари  Ахамонийлар даврида бошланган ва ўша даврда ушбу минтақа тижорат учун  энг муҳим портлардан ҳисобланган. Унинг бандаргоҳлари орқали Хитой, Ҳиндистон ва Осиёнинг жануби-шарқидан турли моллар Ўрта Шарқнинг  йирик бозорларига етказилган.

Венециялик машҳур сайёҳ Морко Поло ўзининг сафарномасида Чобаҳор бандаргоҳи борасида шундай ёзган эди: Денгиз орқали кўплаб тожирлар ушбу портга келишарди ва ўзларининг кўплаб молларини  у ердаги қуруқликда жойлашган  йўллар билан бошқа жойларга тарқатишарди.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

Ёрлиқ