август 06, 2016 09:53 Asia/Tashkent

Жавон, Рисолат ва Мардум Солори газеталари

Жавон газетаси Озарбойжоннинг пойтахти Боку шаҳрида душанба куни Озарбойжон, Россия ва Эрон президентларининг янги дийдорларига ишора этиб, шундай ёзади шунга эътибор қаратиш лозимким, Каспий денгизи ҳошиясида қарор олган мамлкатлар ўртасида Эрон Россиянинг асосий ва муҳим шерикларидан бўлиши мумкин. Чунки денгизда узун чегараларга эга бўлиш, бундай ҳамкорликнинг керакли потенциалларга эга бўлиши ҳамда Ғарбга қарши фронтда қарор олиш Эроннинг бундай координатларга эга бўлиши ҳисобланади ва Россия эса Каспий денгизининг ҳошиясида қарор олган бошқа мамлакатларда бундай координатларга эга бўлган мамлакатни умуман тополмайди. Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши икки томоннинг муштарак стратегик ҳамкорликларининг бошқа бири саналадиким, Путин Озарбойжоннинг оммавий ахборот воситалари билан қилган ўз сўҳбатида бунга ишора этди ва ушбу ташкилотга Эроннинг аъзо бўлишини ҳимоят этади деб айтди. Агарчи у ушбу ҳимоятни бундан олдин ҳам эълон қилган бўлсада, аммо шуни таъкидлаб ўтиш лозимким, фақат ҳимоят этишни эълон қилиш кифоят этмайди ва мазкур ташкилотга Эроннинг расмий равишда аъзолиги амалда татбиқ этилиши учун Путин ушбу заминада жиддий сайъ-ҳаракат қилиши лозим. Бу ташкилотга Эроннинг аъзо бўлиши Ҳиндустон ва Хитой каби Осиёнинг таъсирчан мамлакатлари билан Эрон ҳамкорликларининг кенгайиши сабабига айланади. Аммо шуни таъкидлаш жоизким, Эрон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорликларни ҳам мустаҳкамлайди. Чунки Марказий Осиё мамлакатлари билан Эрон алоқасининг мустаҳкамланиши сабабига айланади. Ва шунинг ўзи эса Ғарб мамлакатларининг ушбу ҳавзада дахолат этиш ва нуфуз топиш мизонини камайтирадиким, охири ушбу ҳавзада Россия манфаатларини сақлайди. Умумий қилиб айтганда, турли  бу заминалар икки мамлакат ўртасидаги стратегик алоқаларининг  кенг истиқболга эга бўлишини кўрсатади. Ва икки томоннинг алоқаларини мустаҳкамлаш ва ушбу заминаларни муҳофазат этиш учун муштарак ҳарбий-тактик машғулотларни ўтказишни талаб этади.      

                                                                   *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, қанчаки замон ўтса, шу даражада бошпанаҳ изловчи муҳожирлар масаласи бўйича Брюсель ва Анкара ўртасидаги келишув мағлубиятга юзмаюз бўлиш нишоналари намоён бўлмоқда. Туркияда мувафаққиятсиз давлат тунтарувининг вужудга келишидан олдин ҳам бу жараённи мушоҳида этиш мумкин эди ва шу ҳол билан давлат тунтаруви вужудга келганидан кейин ушбу жараён шиддат олди. Бунга асосан Ягона Европа нафақат Туркия баробарида ўз мажбуриятларига вафо қилгани йўқ, балки бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳронини бартараф этиш учун Анкарага кўп талаб қуймоқда. Табиийким, бундай шароитда мазкур келишув устувор қолиши мумкин эмас. Шуниси маълумким, бошпанаҳ изловчи муҳожирлар масаласи бўйича Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида вужудга келган келишувнинг боқий қолиши учун бирон бир истқбол мавжуд эмас. Бундай шароитда Европа Иттифоқи Грециянинг муҳожирлар вазири берган ваъдасига қараб ўзини бошқа лойиҳани ижро этиш учун тайёрлаши лозим. Шу ҳол билан мутахассислар шундай муштарак фикрга эгаларким, бошқа лойиҳалар ишга ярамайди ва катта харажотни талаб этади. Шу масала бошпанаҳ изловчи муҳожирлар баробарида Европа Иттифоқининг хатарга қарор олиш қудратига яна куч бағишламоқда.       

                                                                      *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Яман уруши бошида ушбу мамлакатда ички бир тўқнашув эди. Аммо Арабистон ва бошқа бир нечита Араб мамлакатларининг бир коалиция қолибида ушбу урушга киришлари ушбу мамлакатда буюк инсоний бўҳронларнинг вужудга келиши сабабига айланди.

Ҳолбуки Арабистон яна бир маротаба ўзининг нефт долларлари билан яманлик болалар қотилининг қора рўйхатидан учиришга муваффақ бўлди.  Яманда ҳалок бўлганларнинг аксарияти ноҳарбий аҳолининг ўртасидандир ва улар Арабистон томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этиши билан ўлдирилмоқда.  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махфий ҳисобларидан бирида ҳимояланмаган халқни қатл этиш ва Яманда инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳалигача Саъудия Арабистонининг ҳужумлари ва бомбардимон қилиши билан давом этмоқда... деб  баён этилади. Ва ушбу ҳисоботда шунингдек Яманнинг ички уруши Ал-Қоида гуруҳи Араб ярим оролида ушбу урушдан баҳра олиши билан Яманнинг жануб-шарқидаги  минтақаларни ўз тасарруфига киритиши сабабига айланган.  ИШИД террористик гуруҳ ҳам ушбу мамлакатда зуҳур топган.