май 11, 2017 11:49 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Бугунги кунда аҳли башарнинг ҳаёти ижтимоий тармоқлар билан чамбарчас боғлиқ. Бу тармоқлар аллақачон бутун оламни қамраб олишди. Телегром, твиттер, фейсбук, однокласники каби тармоқларда юзлаб миллион фойдаланувчи бор. Бутун инсониятнинг турмуш тарзида бу ижтимоий тармоқларнинг аҳамияти шунчалик улуғким, эндиликда маданий, иқтисодий ва илмий соҳаларда дастурлар ишлаб чиқишда бу тармоқларни четлаб ӯтишнинг сира имкони йӯқ. Интернет ёхуд виртуал фазонинг энг катта таъсири оила муҳитида яққол намоён бӯлиб, бу муъжаз муҳитда авлодлар орасидаги фарқни кескин кучайтирди. Шу сабабли муомала-муносабатнинг бу янги технлогиялари жамиятшунос олимларнинг диққатини ӯзига жалб этмоқда.

Янги технологиялар албатта, кимлар томонидандир ишлаб чиқилиб, махсус мақсадлар билан инсоният жамиятига жорий қилинади. Шу сабабли уларнинг иш услубида қандайдир қадриятларни кишилар зеҳнига олиб кириш нияти яшириндир.Ижтимоий тармоқлар қаршисида жуда кӯп мамлакатлар ӯзининг миллий ва маданий қадриятларини қӯлдан бериш хавфини сезмоқда. Шу сабабли улар бу ишнинг олдини олиш чора-тадбирларини излашаяпти. Олдинги суҳбатларимизда қайд қилганимиздек, ижтимоий тармоқлар ҳам мусбат ва ҳам манфий хусусиятларга эга бӯлган воситалардир.

Ххххххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]  

хххххххххххххххххх

Муомала-муносабатнинг янги замонавий технологиялари   ривожланишига айрим мамлакатлар салбий муносабат билдирмоқда. Аммо бу соҳадаги тадқиқотлардан маълум бӯлишича, бундай муносабат виртуал фазонинг гуллаб-яшнашига ҳеч қандай таъсир кӯрсатолмаяпти. Гарчи Ғарб мамлакатларида янги технологиялардан фойдаланиш жараёнида чарчоқ ва зерикиш ҳислари сезилиб турсада... Аммо муомала-муносабатдаги хилма-хиллик ва янги-янги танишувлар фойдаланувчиларни ӯзига жалб қилиб туради.

Умуман олганда янги технологияларни жамиятга жорий қилувчиларнинг асосий мақсади юмшоқ қудратни қӯлга киритиш эканлигини англаш қийин эмас. Зеро, ӯйлаб кӯринг,  бу ӯргимчак тӯри инсоният ҳаётининг барча жабҳаларини ӯраб олди. Эндиликда ҳаётнинг маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларидан ҳеч бирини интернетсиз, хусусан, муомала-муносабатнинг янги технологияларисиз  тасаввур қилиб бӯлмайди.

Бунгача Ғарб мамлакатлари юмшоқ қудратни касб қилиш учун сунъий йӯлдош антеналаридан фойдаланишарди. Бу жараёнда  муносабат бир томонлама бӯлиб, таъсир объекти ҳеч қандай рол ӯйнамасди. Аммо виртуал фазода тингловчи ёхуд эшитувчи дунёнинг қаерида бӯлишидан қатъий назар ахборотни қабул қилиш, уни қайта тарқатиш ҳамда ӯз фикр-қарашини изҳор қилиш имкониятига эга. Шунингдек, у ӯзи сезмаган ҳолда кӯпгина шахсий маълумотларини ҳам фош қилиб қӯяди.

Хххххххххххххххххххххххх

Қайд қилиш жоизким дунёнинг кӯпгина мамлакатлари бугунги муомала-муносабат янги технологияларининг жадал суръатларда ривожланиш жараёнида сотувчи эмас, балки фойдаланувчи муштарий мақомидалар. Бошқача қилиб айтганда бу маданий уруш ёхуд юмшоқ уруш жараёнида улар ӯз сиёсатларини тақдим қилиш ёхуд қарор қабул қилиш имкониятига эга эмаслар.

Оқибатини пухта ӯйлаб кӯрмасдан қайси йӯл ва усул билан бӯлмасин ӯзини кӯрсата олиш, ҳар қандай баҳсга қатнашиш, ҳар қандай фазога таъсир ӯтказишга интилиш каби ҳиссиётлар кишиларни ижтимоий тармоқларга оҳанрабодек тортиб турган жозибали ҳиссиётлардир. Аммо унутмаслик керакким, бу йӯл инсонни маданий таназзулга бошаб борувчи восита  ҳам бӯлиши мумкин.

Инсоният тарихида муомала-муносабатлар бу вақтгача маданиятларни ӯзаро яқинлаштириш ва уларни бир-бирларининг ҳисобидан бойитишга хизмат қиларди. Аммо виртуал фазодаги муомала-муносабат  бошқа маданиятларни йӯқ қилишга қаратилгандир.

Хулоса қилиб айтганда муомала-муносабатнинг янги технологиялари айрим маданият ва қадриятларни йӯққа чиқариш  мақсадида ишлаб чиқарилиб, жамиятнинг турли қатламлари орасига жорий қилинади. Аммо заковатли инсонлар мажозий оламнинг мисли кӯрилмаган қудратини эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш йӯлига равона этиш ҳаракатидалар.

 

 

Ёрлиқ