Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 23-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 16-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 13-май.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 23-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 16-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 13-май.
Бундан 850 йил олдин, ҳижрий-қамарий 588 йилнинг 16-шаъбон ойида етук фақиҳ, муфассир ва муҳаддис Ибн Шаҳрошуб оламдан ўтади. У болаликдан бошлаб таҳсил олишни бошлайди ва саккиз ёшида Қуръони мажидни комил тарзда ёдлайди. Ибн Шаҳрошуб ўша замоннинг буюклари Замахшарий, Муҳаммад Ғазолий ва Хатиб Хоразмий ва бошқалардан ҳадислар нақл этиш рухсатини олган эди. У шеър ёзишда ҳам равон табга эга эди ва яхши шеърлар ёзарди. Худо Расули (с) нинг Аҳли байтларига бағишлаб у қатор шеърлар ёзган. Ибн Шаҳрошуб Қуръоний фанлар ва ҳадислар бобида ҳам асарлар ёзган. “Муташобеҳ ал-Қуръон ва мухталифа” ва “Маъолим ал-уламо” унинг муҳим китобларидан ҳисобланади.
Бундан 194 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1244 йилнинг 16-шаъбон ойида ҳиндустонлик етук шоир ва ёзувчи Амир Аҳмад Миноий таваллуд топган. У 15 ёшида шеър ёзишни бошлайди ва кўнгилёқар усулларга эга эди. Унинг шеърлари пишшиқ ва таби равон эди. Миноийнинг насри ҳам шеърларига ўхшаб ўзига хос равонлик ва матонатга эга эди. У Ислом Пайғамбари (с) Аҳли байтларига бағишлаб кўплаб қасидалар ёзган. Унинг назм ва насрда ёзган асарлари 22 жилддан иборатдир. Миноийнинг “Нур тажаллийси” ва Худо Расули (с) милод кунларига бағишланган “Абри тажаллий” маснавийлари ва Ислом Пайғамбари (с) нинг реҳлатларига бағишлаб ёзган “Абадий кеча” асарлари унинг муҳим китобларидан ҳисобланади.
Бугунги кундан 38 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1358 йилнинг 23 урдибиҳиштида Эрон мусулмон халқининг узоқ муддатли курашлари, Исломий Инқилобнинг ғалабаси ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг тузуми барқарор этилганидан кейин “капитализация” битими Эронда бекор қилинади. “Капитализация” битими асосида америкалик фуқаролар Эронда дахлсизлик ҳуқуқига эга эдилар, яъни улар ушбу мамлакатда бирон жиноят содир этишса, Эроннинг бирон идораси уларни маҳкамага тортиш ҳақига эга эмас эди. Жиноят содир этган америкаликларни фақат уларнинг мамлакатидаги судлар муҳокама этишга ҳақли эди. Ушбу қонун Эрон миллий ҳокимияти ва истиқлолини савол остига қўярди. Мазкур қонун ҳижрий-қамарий 1343 йилнинг 21 меҳрмоҳ ойида тасдиқланган эди ва ўша вақтдан бошлаб Имом Хумайний (р) ушбу битимга қаршилик қилган эдилар. Ниҳоят Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин ушбу битим бекор қилинади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.