Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ваҳдатга бегоналар дахолатининг таъсири
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Таъкидлаб ўтганимиздек, Эронда Исломий Инқилоб ғалабаси ва шоҳ режимининг таназзули вақтида ҳам Ислом оламида бирлашишларнинг яхши имкониятлари юзага келган эди. Эрон исломий бир тузумга эга ҳокимият назорати остида Америка, Шўролар Иттифоқи ва Исроилга қарши мавқе тутган эди. Саддомнинг диктаторлик режими Эронга қарши ҳужум қилиб ва унга қарши араб миллатчилигини қўзғатиб, Ислом оламида ваҳдатнинг юзага келишига тўсқинлик қилади.
Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш саккиз йил давом этади. Араб мамлакатларининг Эронга қарши бўлган муносабатлари ва Ироқдан ҳимоя этишлари мусулмонлар ўртасидаги узоқланишларни яққол кўрсатарди.
Саддом режими парчаланганидан кейин ҳозирги пайтда Ироқда халқчил бир ҳукумат фаолият бошлаган ва Ислом оламида бирлашиш заминалари ҳам вужудга келган. Бироқ ҳануз ҳам исломий мамлакатларнинг айрим мустабид ҳукмдорлари мусулмонлар ўртасидаги бирлашишларга салбий таъсирларини ўтказишмоқда.
Шу тариқа ислом оламидаги узоқланишларга икки-ички ва ташқи омиллар сабаб бўлишади.
Тарихнинг гувоҳ беришича, халқдан узоқ ва мустабид бўлган сиёсий тузумлар Ислом оламидаги мамлакатларнинг бирлашишларига тўсиқ бўлишган эди. Мазкур тузумларда, биринчидан, ҳукмдорларнинг хоҳиш ва иродалари халқнинг талаблари билан бир хил эмас эди ва давлат масъуллари бошқа исломий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш эҳтиёжини сезишмасди.
Иккинчидан, ушбу ҳукуматлар халқ орқали қонунийлаштирилмаган эди. Шу сабабдан уларнинг ғоялари халқнинг ғояларидан фарқ этарди.
Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, Ислом оламининг кўплаб муслиҳ ва мутафаккирлари мусулмонларнинг орқада қолишларига сабаб бўлган асосий нарса исломий мамлакатларга Ғарб давлатларининг дахолатлари эканлигини баён қилишган. Зеро бегоналарнинг ушбу дахолатлари натижасида мусулмонлар ўртасида низо ва узоқланишлар шиддат оларди.
Саййид Жамол исломий бедорликнинг пешқадамлари сифатида уйғоқлик ҳаракатини шундай бир ҳолда бошладики, дунёнинг мусулмон халқлари Европа давлатларининг сиёсий, ҳарбий ва ишғол этиш хатарлари остида қолишган эди. У ,аввал, мусулмонларнинг муаммоларини исломий мамлакатларда мавжуд ички вазиятлар билан алоқадор этарди ва кейинчалик тушундики, бегоналарнинг дахолатлари ҳам ушбу муаммоларнинг ошишида муҳим салбий ролга эгадир. Шу сабабдан Саййид Жамол ушбу ички ва ташқи омилларни бир танганинг икки юзи сифатида қабул қилишни ва уларни бир-бирларидан ажратмасдан ҳал этиш лозимлигини таъкидлайди.
Шу сабабдан у “Алурватулвусқо” номли махфий бир сиёсий ташкилот таъсис этиб, Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсатларига қарши курашишни ҳам фикрий ва ҳам амалий фаолиятларининг сарлавҳасига айлантиради. Саййид Жамол мустамлакачиликка қарши мусулмонларни тайёр этиш ғоясини амалга ошириш учун барча мусулмонларни муқовамат маркази сифатида бир йирик исломий мамлакатни сайлашга чақиради.
Зеро ушбу ҳолда Ислом оламининг барча куч ва иқтидорлари бирлаштириб, Ғарб мамлакатларининг мустамлакачилик ва дахолат қилиш сиёсатларига қарши ишлатиш имкони юзага келиши мумкинлигини у баён этган эди. Саййид Жамол шуларни назарда тутган ҳолда ва мустамлакачиликни мағлуб этиб бўлмайди бобидаги фикрларнинг нотўғри эканлигини ўзининг нутқлари ва мақолаларида кенг кўламда баён этади ва шу тариқа мусулмонлар қалбларида бир нав жасорат ва шижоатни вужудга келтиради.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Саййид Жамол исломий мамлакатларнинг мустамлака қилинишига ёрдам берган ва мустамлакачиликка қарши курашмайдиган кишиларни хоинлар деб атаган. Ушбу нуқтаи назар кейинги муслиҳларда ҳам кузатилади.
Ташқи омилларга, яъни бегоналарнинг истисморларига эътибор қаратиш Ислом оламидаги олдинги мутафаккирлар билан чекланмади.
Ислом оламидаги ички ишларга бегоналарнинг дахолатлари кучайганидан сўнг кейинги мусулмон мутафаккир ва муслиҳлар ҳам ушбу ташқи омилларнинг зарарлари ҳақида фикрлар баён этишади. Шак-шубҳасиз, ўтган асрда бу каби фикрий ва сиёсий жараёнларнинг асосчиларидан бири Имом Хумайний (р) эдилар. Ул ҳазрат исломий мамлакатларнинг орқада қолишларининг сабабларини таҳлил этиб, мустабидлик ва истисморнинг ўзаро яқинлигини таъкидлаб, зўравон қудратлар ва мустамлакачиларнинг манфаатлари Ислом оламида ваҳдатни барқарорлашда асосий тўсиқ эканлигини баён этадилар.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.