май 17, 2017 14:16 Asia/Tashkent

Тис бандаргоҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.

Айтиш лозимки, Cиистон-Балучистон вилоятининг  Чобаҳор кўрфазидаги бандаргоҳлар орасида Тис порти узоқроқ тарихга эгадир. Тис бандаргоҳи ўзининг гўзаллиги билан бирга тарихий ёдгорликлари билан ҳам  машҳурдир. Тисни ўраб олган тоғлар орасида кўплаб қадимий ёдгорликларни кўриш мумкин.

Тис минтақасида мавжуд кичик ва йирик ғорларнинг айримлари ҳануз ҳам комил тарзда  кашф этилмаган. Ғорлар ичидаги ковланган жойлар ва мақбаралар  ҳамда қадимий қалъалар  тарихий ёдгорликлардан ҳисобланади.Умуман  Тисда мавжуд  мазкур обидаларнинг тарихи турли даврларга бориб тақалади ва уларнинг айримлари 4 минг йиллик тарихга эгадир. Мазкур минтақадаги  Исломдан олдин ва кейинги даврларга тааллуқли ёдгорликлар Эроннинг бой тарихини ифода этишади.

Қудуқлар, ғорлар, мақбаралар, жоме масжиди ва ҳаммадан ошкорроқ  “Португалияликлар қалъаси” номи билан машҳур бўлган Тис  қалъалари  мазкур минтақани асосий тарихий ёдгорликлари ҳисобланишади. Тис Чобаҳордан 9 километрлик узоқликда  ва иккита тизма тоғлар орасида жойлашган. Бино ва хоналар кўринишини мазкур минтақада хурмозорлар, бута ва дарахтлар орасида узоқдан ҳам кузатиш мумкинки инсон ва табиат орасидаги гўзал уйғунликни яратишган.

Бу орада Тис жоме масжидининг баланд минораси ҳам ўзига хос манзарани вужудга келтирган. Масжид биносида ишлатилган нақш ва ранглар унга руҳонийлик бир ҳолат бахш этган. Тис аҳолиси балучларнинг турли тоифаларидан иборат бўлиб, улар асосан балиқчилик, кўкатчилик ва боғдорчилик билан шуғулланишади.

Машҳур Тис бандаргоҳи ҳижрий-қамарийнинг  тўртинчи асрида денгиз орқали бўладиган  савдо-иқтисодий фаолиятларда муҳим портлардан ҳисобланган ҳамда Хитой, Ҳиндистон ва Осиёнинг жануби-шарқидан  олиб келинадиган тижорат моллари  ушбу бандаргоҳ орқали Ўрта ва Яқин Шарқдаги бозорларга етказилган.Ҳижрий-қамарий тўртинчи асрда яшаган машҳур сайёҳ ва жуғрофия илмининг билимдони Мақдасий Тис бандаргоҳи ҳақида  ёзган эди: Тисда кўплаб хурмозорлар, яхши карвонсаройлар ва чиройли қурилган жоме масжид  мавжуддир. У ерда турли миллатлар яшашади.

Тис бандаргоҳи ҳақида сизга маълумот бердик ва мазкур минтақанинг бошқа бандаргоҳларидан бири Кунорак порти ҳақида сизга айрим маълумотларни баён қилмоқчимиз. Кунорак Чобаҳор кўрфазининг ғарби бурчакида ва Чобаҳор шаҳридан 50 километрлик узоқликда жойлашган. Уммон денгизи қирғоғида Чобаҳор порти  Сиистон-Балучистон вилоятининг энг муҳим савдо-иқтисодий бандаргоҳларидан бири бўлгани каби Кунорак ҳам мазкур вилоятнинг муҳим ов қилиш портларидан ҳисобланади.

Кунорак порт шаҳрининг аҳолиси вилоятнинг бошқа минтақаларидан кўра  кўпроқдир ва яхши  ривожланган. Мазкур шаҳарда коммуникация, молларни ташиш транспорти, аэропорт каби  бир қатор имкониятлар мавжуд. Балиқларни овлаш учун юзлаб қайиқлар ва улар билан биргаликда кема ясаш корхоналарининг борлиги  Кунорак портида балиқларнинг овлаш соҳаси қанчалик ривожлангани ва унинг   аҳамиятини  кўрсатади.

Куноракнинг балиқчилари балиқларни овлаш учун Форс кўрфази соҳилларидан Уммон денгизининг энг шарқий нуқталаригача бўлган масофани босиб ўтишади ва уларнинг тажриба ва маҳоратлари ушбу заминада чиндан ҳам   мақтовларга арзийди.
 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Эшиттиришларимиз давомида сизни Сиистон –Балучистон вилоятида жойлашган муҳим шаҳарлар билан таништириб борамиз.Зоҳидон шаҳри ушбу  вилоятнинг маркази ҳисобланади. Зоҳидон мумтоз жуғрофик мавқега эгадир ҳамда Покистон, Ҳиндистон, Кирмон ва Балучистонга борувчи асосий йўлларнинг йўналишида  жойлашган. Европага сафар қилувчи сайёҳлар Зоҳидон орқали Эронга кириб келишарди ва Эрон марказидан ўтиб, Эрон шимоли-ғарбидаги чегара ҳудудлар орқали Туркияга  боришарди. Шу сабабдан кўплаб сайёҳлар ушбу йўллар орқали ҳаракат қилишарди. Юз йилга яқин тарихи билан Зоҳидон янги қурилган шаҳарлардан бўлиб, Покистон ва Афғонистон мамлакатлари яқинида жойлашган.

Хош нисбатан қадимий шаҳарлардан бўлиб, унинг пайдо бўлиш тарихи милодий 18 асрга ё Нодир ҳукумати даврига бориб тақалади. Мазкур минтақанинг кенг ва ҳосилдор  ерлари вилоятда уни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш марказига. Тафтон тоғи 4100 метрга эга баландлиги билан Хошнинг шимоли-шарқида жойлашган. Ушбу тоғнинг гўзал этаклари ва минерал сувларга эга булоқлари табиат севувчилар диққатини ўзига жалб қилган. Йилнинг турли фаслларида  у ерга бутун Эрондан алпинист ва спортчилар боришади. 
 
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.