август 07, 2016 05:03 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 17- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 7-чи кунидир.

Бугун якшанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 17- чиси

Ҳижрий-қамарий 1437  йил зилқаъда ойининг 4-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 7-чи кунидир.

 

Бундан  34 йил илгари милодий 1982-чи йил  август ойнинг 7-чисида:

Америка, Ливан ва Фаластиннинг эркинсеварлик ташкилоти ўртасида Ливан пойтахти Бейрутдан ушбу ташкилот кучларининг чиқишига тегишли шартнома имзоланди.

Бу шартнома сионистик режим армиясининг милодий 1982-чи йил июл ойидан бошлаб Ливанга қарши амалга оширилган кенг ҳужумлари пайида имзоландики, Ливанда қарор олган фаластинлик кўрашувчи кучларни ташқарига ҳайдаб чиқариш ва нобуд қилиб ташлаш мақсадида ижро этилган эди.

Ирқпараст сионистик режим ушбу ҳужуми давомида замонавий ва ривожланган тажҳизотлардан фойдаланди. Шу ҳол билан Фаластин ва Ливан кучлари 80(саксон) кун давомида улар билан қарши кўраш олиб боришди. Охири Фаластин эркинсеварлик ташкилотининг раҳбари Ёсир Арафот 12 минг нафар фаластинлик курашувчиларни Ливандан чиқариб, бошқа 8-та араб мамлакатларида жойлаштиришга розий бўлди. Агарчи Фаластин эркинсеварлик  ташкилоти кучларининг Ливандан чиқиши ушбу ташкилотга катта зарба етказган бўлсада, аммо сионистлар ҳам ундан кейин Ливан исломий муқовимат аскарларининг жиддий ва кетмакет зарбаларига юзмаюз бўлишди ва охири 2 мингингчи йилда ушбу мамлакатдан қочишга мажбур бўлишди.

 

Бундан 8 йил илгари милодий 2008-чи йил август ойнинг 7-чисида.

Грузиянинг ҳарбий кучлари Америка давлати ҳимоятларига таяниб, ушбу мамлакат шимолида жойлашган мустақиллик тарафдори бўлган жанубий Асетия минтақасига ҳужум қилди. Ушбу ҳужум жараёнида ноҳарбий аҳоли ўртасидан унлаб кишилар ҳалок бўлиб, бошқалар эса тан жароҳати олдилар.

Бир кун ўтгач Россия кучлари Жанубий Асетиянинг мухторликка мойил бўлган жараённи ҳимоят этиш учун амалиётга қўшилди ва Грузия армиясини орқага чекинишга мажбур этди ва муҳим бўлган Батуми портини ўз тассаруфларига киритиб ушбу мамлакатнинг пойтахти Тбилиси шаҳрига яқинлашдилар . Охири Франциянинг уша вақтдаги президенти Саркозининг воситалчилигида Россия кучлари 12-чи августигача Грузиядан орқага чекинишди. Шу тартиб билан Россия иккита ўз истиқлоли учун кўрашадиган минтақалар , яъне Жанубий Асетия ва Абхазиянинг истиқлолини расмий равишда тан олди. Россия томонидан Грузияга қарши ҳарбий амалиётни қуллаши  Маскванинг Ғарб мамлакатлари, айниқса Америкага Нато кучларини Шарққа ва собиқ Совет Иттифоқи республикаларининг ер-ҳудудларига кенгайтириши учун бир огоҳлантириш бериш деб талқин этилди. 

 

Бундан 24 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1371 йил мурдод ойининг ўн еттинчисида буюк фақиҳ ва машҳур диний пешво Оятуллоҳил Узмо Ҳожи Саййид Абулқосим Мусавий Хуий 96 ёшида оламдан ўтди. Бу олимақом олим Эроннинг  шимолий-ғарбида жойлашган Хуй шаҳрида таваллуд топди ва ёшлигида отаси сабабли ўз таҳсилотини давом эттириш мақсадида Ироқдаги Нажаф ҳавзасига сафар қилди. У бу илмия ҳавзасида мантиқ, дин манбалари, фиқҳ ва фалсафа каби илмларни ўрганди ва ёш бўлганига қарамасдан ижтиҳод даражасига етди. Аммо ислом динининг уламолари ва илмия ҳавзалари фойдаланилган бу буюк пешвонинг атоқли меросидан "Ал-баён фит –тафсири Қуръон", "Жавоҳир-ул-усул", "Мисбоҳ-ул-фақоҳа" ва "Мунтахаб-ур-расоил" китобларига ишора этиш мумкин. Оятуллоҳ Хуий пешволик қилган ўз замонида ислом дунёсининг муҳим масалаларини ҳал этишда махсус ўринни эгаллаган эди. Жумладан ул ҳазрат Фаластин масаласида фатво бериб Фаластинни муҳофазат этиш зарурати ва Қудси шарифни озод этиш ҳақида таъкидлаган эди.