Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Эронликларнинг Аббосийлар халофатида тутган ўринлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Таҳлилчиларнинг ақидаларига кўра, эронликларнинг осонлик билан мусулмон бўлганликларининг сабаблари исломий ақидалар кўп жиҳатларда, хусусан халқаро ҳукуматни ташкил этишда уларнинг ақидалари ҳамда оммавий маданият ва тамаддунлари билан мос келгани бўлган.
Умавийлар халофатининг територия ҳудудлари ўша даврнинг замонавий дунёси бўйлаб ёйилади ва фақат Европа маркази ва Хитойдан ташқари бошқа минтақалар уларнинг назорати остида эди. Мусулмон араблар билан янги мусулмон бўлган эронликлар ҳам биргаликда халқаро миқёсга эга бўлган фаолиятларда фаол иштирок этишарди ва Эроннинг маданий ҳудудларини исломий мазмун ва мундарижа билан жаҳон минтақалари бўйлаб кенгайтиришарди.
Ҳижрий иккинчи асрдан бошлаб эронликлар Аббосийлар ҳукуматини маънавий ва ҳарбий қўллаб-қувватлашлар орқали умавийлар ўрнига қудратга етказишади. Эронликларнинг тамойиллари боис Аббосийлар халофатининг идораси бутун исломий империяда маданий, тижорат ва санъат фаолиятлари эшикларини эронликлар учун очиқ қўйишади ва Ислом оламида уларнинг яратувчанлик фаолиятлари учун шароит яратишади. Бинобарин эронликлар ушбу янги исломий империяда халқаро ва тарихий фаолиятларини амалга ошириш учун саъй-ҳаракат қилишади.
Фотеҳ мусулмонлар билан эронлик буюк шахсиятларнинг ҳамкорликлари ўша Рошидин халифалари даврида бошланган эди. Дар воқе, Тесафон ва Форс мусулмон араблар томонидан тасхир этилган ўша даврларда ушбу ҳамкорликлар бошланган эди. Аббосийлар халофати бошланганидан кейин ушбу ҳамкорликлар ва таъсир ўтказишлар бошқарув, дин, маданият ва бошқа соҳаларда кенг кўламда мустаҳкамланади.
Айтиш мумкинки, эронлик қавмлар олдинги динларидан воз кечиб, Ислом динини қабул қилишади ҳамда ўзларининг бой тамаддунларидан фойдаланган ҳолда вақт ўтиши билан Исломдан олдин бўлган имтиёз ва имкониятларини Аббосийлар халофати даврида қайтадан қўлга киритишади.Мазкур даврда етук вазирлар, донишмандлар, фақиҳлар, муҳаддислар, ҳунармандлар ва котиблар эронликлар эдилар ҳамда улар эроний-исломий маданиятни дунё бўйлаб ёйишарди.
Эронликлар бошқа мусулмон қавмлар билан маданий тажриба алмашувлар ва яратувчанлик маҳоратлари орқали исломий-эроний маданият ва тамаддунда Эрон маданиятининг мазмун ва мундарижасини мустаҳкамлашади.
Халофат пойтахти Дамашқдан қадимий Эрон пойтахти Тисафон шаҳри яқинида жойлашган Бағдодга кўчганидан кейин Аббосийлар империяси эронликлар яшайдиган бир минтақа марказида ўрин олади ва муайян бир миқдорда қавмий алоқаларини саҳроий араблар билан қўлдан беради. Ушбу даврнинг муҳим ўзгариш ва ҳарактларидан бири эронликларнинг Сурия ва Ливан томон боришлари эди. Зеро Сосонийлар даврида мазкур минтақалар эшиклари эронликлар учун ёпиқ қолган эди. Эронликлар ўзларининг ушбу ҳаракатлари билан нафақат эронликларнинг узоқ муддатгача сиёсий марказлари бўлган Байнаннаҳрайнда, балки Шом ва Ўрта Ер денгизининг қирғоқларигача бўлган минтақаларни ҳам эронликлар яшовчи маконларга айлантиришади.
Умавийлар даврида араблар денгиз кучларининг аксариятини эронлик денгизчилар ташкил этишарди. Чунки улар эронлик денгизчиларнинг тажриба ва маҳоратларига катта эҳтиёж сезишарди. Бу денгизчи эронликлар қадимий Ливан, Сур, Сайдо, ҳатто Тароблус ва Ўрта Ер денгизининг жанубий соҳилларида жойлашган бошқа шаҳарларда доимий яшашни ихтиёр этиб, эронлик ўзлигини мазкур шаҳарларда жилвалантиришади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Айримларнинг ақидаларига кўра, эронликлар денгизчи бўлишмаган ва ғарблик қавмлар ушбу маҳорат ва ихтисосга эга бўлишган. Ҳолбуки, муҳим тарихий манбалар ҳисобланмиш “Мужамулбулдон” ва “Аҳсанултақосим фи маърифатулақолим” китобларида ёзилишича, эронликлар Исломдан олдинги даврларда ҳам моҳир денгизчи бўлишган. Исломдан олдинги даврларда эронлик денгизчилар кўпинча Ҳинд океани, Қизил денгиз, Форс кўрфази ва Уммон денгизи бўйлаб фаолият кўрсатишган.
Эронлик денгизчиларнинг ҳаракат ва фаолиятлари Исломдан кейинги даврларда янада кенгаяди ҳамда Ўрта Ер денгизининг жанубий соҳилларидан “Жабалутториқ” бўғозигача етади. Эронликларнинг исломга пайравлик қилишлари уларнинг қудратлари ва ҳурматларини нафақат камайтирмади, балки уларнинг иззат ва эътиборларини янада оширди. Кейинги даврларда ҳам эронлик қавмлар европаликлар ихтиёрида бўлган Ўрта Ер денгизининг шимолий соҳилидан ташқари дунёнинг муҳим ва стратегик соҳилларида денгизчилик фаолиятларини мустаҳкамлаштиришади.
Мусулмон эронликларнинг қадамлари етган узоқ минтақаларидан бири Европа жануби ва Испаниядаги Андалусия юрти эди. Мусулмонлар ушбу юртларни ҳижрий биринчи асрнинг охирларида ишғол этишади. Испанияни фатҳ этган бошқа мусулмонлар билан эронликлар ҳам ушбу юртда бошқарув, диний ва илмий раҳбарликларда фаол қатнашишади.
Ушбу даврда юзлаб фақиҳ, мужтаҳид, муфассир, муҳаддис, қозий, амир, дабир ва сиёсатчилар Хуросон ва Эроннинг бошқа шаҳарларидан Испанияга боришади ва Андалусия шаҳрида қолишади. Ҳижрий бешинчи асргача ушбу мамлакатда яшовчи эронликларнинг сони анча бўлган. Айрим китобларнинг берган маълумотларига кўра, ушбу даврда 150 тадан кўпроқ эронлик уламолар Испанияда яшашган.
Хуросондан бўлган эронликларга Аббосийлар кўпроқ ишонишарди ва халифа Маҳдий даврида улар Миср, Шимолий Африканинг бошқа минтақалари, Марокаш ва Туркия оролларида сиёсий ва ҳарбий ишларни бошқаришда эронликлар муҳим ўрин тутишган. Ўша даврда Эрон маданияти Ахамонийлар давридан кейин яна Мисрда зоҳир бўлади.
Исломдан кейин биринчи бор эронликлар маданияти ва тамаддунининг самаралари Осиёнинг жануби-шарқидаги минтақаларга, жумладан, Малайзия ва Индонезияга бориб етади. Эроний-исломий маданиятнинг нуфуз ва эътибори Индонезия ва Малайзия мамлакатларида яққол кўзга ташланарди.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.