май 28, 2017 09:21 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 8-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 3-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 29-май.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод     ойининг 8-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  муборак Рамазон       ойининг 3-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 29-май.

Бугунги кундан 316 йил олдин, милодий 1701 йилнинг 29 майида   швециялик машҳур астроном, физик ва тадқиқотчи Андре  Селсиус   таваллуд топган.  Селсиус милодий 1733 йилда шимолий шафаққа оид бошқалар билан  316 маротаба ўтказган тадқиқотларидан олган  натижаларининг тўпламини  Германияда нашр эттиради ва Франция илмий ҳайъатининг аъзоси сифатида “Меридиан камалаги” узунлигини ўлчаш учун Европа шимолида жойлашган Лапланд минтақасига сафар қилади. Цельсия номи билан машҳур термометрни ҳам у ихтиро қилган. Швециялик етук физик ва тадқиқотчи Андре Селсиум  милодий 1744 йилнинг 8-октябрида 43 ёшида вафот этган.

Бугунги кундан 109 йил олдин, милодий 1908 йилнинг 29 майида дунёда биринчи вертолёт ёхуд тикучар  парвоз этишни бошлайди. Ушбу ҳодиса инсониятнинг ҳаво алоқаларини яратиш тарихида  янги фаслнинг бошланиши ҳисобланарди. Келиб-чиқиши Полшадан бўлган америкалик ихтирочи Сикорский  ўзининг ушбу ихтироси номини “ҳеликоптар”, яъни  вертолёт деб атаган эди. Унинг вертолёти олдинга ва орқага ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиши билан бирга тик юқорига ҳам учарди. Ушбу вертолёт фазонинг бир нуқтасида ҳам ҳаракатсиз тура оларди.

Бундан 110 йил муқаддам, яъни ҳижрий-шамсий 1286 йилнинг 8-хурдод ойида  Эрондаги Машрута инқилобидан кейин “Сури Исрофил” номли газетанинг биринчи сони нашрдан чиқади. Ушбу газета  Сури Исрофил номи билан машҳур бўлган  Мирзо Жаҳонгирхон Шерозий ва Али Акбар Деҳхудо таклифлари ва ташаббуслари билан нашр этиларди ва идора қилинарди. Жаҳонгирхон ушбу газетани  Эрон Миллий кенгаш мажлисининг қонунийлигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда қишлоқ аҳли, фақирлар ва мазлумларга ёрдам кўрсатиш учун таъсис этган эди. Дастлаб  “Сури Исрофил” газетаси ҳафтасида бир маротаба чоп этиларди ва ўз фаолияти давомида кўплаб қийинчиликлар билан юзмаюз бўларди. Парламент Муҳаммадалишоҳ Қожор томонидан  замбаракалар билан ўққа тутилганидан ва Мирзо Жаҳонгирхон қатл этилганидан  кейин  32 сонини  чоп  қилган ушбу газета ёпилади. Деҳхудо  Европада  ушбу газетанинг бир неча сонини нашр эттиради ва кейинчалик “Сури Исрофил” газетаси бутунлай ёпилади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.