май 28, 2017 14:00 Asia/Tashkent

Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 29-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 22-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили май ойининг 19- кунидир.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.

Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бундан 850 йил олдин, милодий 588-чи йили :

Буюк олим ва муҳаддис Ибни Шаҳрошуб вафот этди.  Муҳаммад Бин Али Бин Шаҳрошуб Мозандароний, Зайнуддин ва Рашиддудин лақаблари билан машҳур Ибни Шаҳрошуб воиз, адиб ва шиа мазҳабининг машҳур қозийларидан бўлмиш Мозандарон шаҳрида таваллуд топди.

Салжуқийлар ҳукмронлик қилган даврида Ибн Шаҳрошуб мазҳабий аҳлидан бўлганлиги сабабли Эронни тарк этиб Ҳалаб шаҳрига сафар қилди. У ўз даврининг энг буюк донишмандларидан ҳисобланиб, аҳли суннат ҳурмат-эҳтиромларига ҳам сазовор бўлган эди. 

Ибн Шаҳрошуб Замахшари, Имом Муҳаммад Ғаззолий ва Хатиб Хоразмий каби олимлар қаторида  ҳадисларни нақл этишга ижозат олган эди.

Бу олимнинг "Муаллимул-уламо", "Маноқибун Ол Аби Толиб", "Муташобиҳ-ул Қуръон вал –Арбаъин"  китобларини тилга олиш мумкин.

Бундан 713 йил олдин ҳижрий-қамарий 725 йили шаъбон ойининг 29-сида:

Шоир Шаҳоб Маҳмуд оламдан ӯтди. Шаҳоб Маҳуд номи билан машҳур бӯлган  Шаҳобуддин Маҳмуд ибн Сулаймон Ҳалабий Димишқий шеър ёзишда ӯз замонининг машҳур олимларидан эди. Шаҳоб Маҳмуд 81 ёшда вафот этди.

Бундан 665 йил муқаддам шу кунда ҳижрий-қамарий 773 йили шаъбон ойининг 29-сида:

Мисрлик фақиҳ, муҳаддис тарихшунос ва шоир  Ибни Ҳажар Асқалоний Қоҳирада дунёга келди. У 5 ёшида отасидан айрилди ва ӯша йили мактабга борди. У ерда қуръоний ва диний илмларни ӯзлаштирди. Асқалоний 10 ёшида Қуръони каримни комилан ҳифз этиб, илм ӯрганиш мақсадида  исломий ӯлкаларга сафарга чиқди. Асқалоний ҳадис илмида шундай маҳоратли эдики ҳадис илмининг буюк олимидек танилди. Ибни Ҳажар Асқалоний ислом олами фаол муаллифларидан бири бӯлиб, ёзган асарлари 150 жилддан иборат. Бу мусулмон олими ҳадис ва тарих фанларида таҳқиқ этиб, бир қатор китоблар таълиф этди.  “ Лисонулмизон” ва “Фатҳулборий фий шарҳи ҳадисил Бухорий” китоблари шу жумладандир.

Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.