июн 01, 2017 06:16 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 6-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 1-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 27-май.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод     ойининг 6-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  муборак Рамазон       ойининг 1-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 27-май.

Бугун муборак Рамазон ойининг биринчи кунидир. Ушбу кун муносабати билан барча мусулмонларни чин юракдан муборак этамиз. Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойини раҳмат ва баракот ойига айлантирган ва барчани илоҳий зиёфатга чорлайди. Хусусан, ушбу ойнинг Қадр кечаси муҳим кечалардан ҳисобланади. Бу борада Қадр сурасининг 1.2.3 оятларида шундай буюрилган: «Албатта, Биз у(Қуръон)ни Қадр кечасида тушурдик. Қадр кечаси қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни ила барча иш билан тушурлар. У то тонггача салом (тинчлик) бўлиб турур», деган (Қадр. 1-5).
Шарҳ: Сураи кариманинг номи ҳам биринчи оятдаги «Қадр» калимасидан олинган, тўғрироғи «Лайлатул Қадр»дан олинган.
Бу муборак кеча икки хил маънода «қадр» деб аталади. Биринчиси қадр, яъни қадри улуғ, иккинчиси қадар, яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир.
Чунки Лайлатул Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Лайлатул Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари тақдирлари белгиланади ва сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига бағишлангандир.
Барча халқларда ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунлар, дастурлар ёки бошқа муносабатларни байрам қилиш одат тусига кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, арақхўрлик, турли фисқу фужурни хоҳлаганча қилишга қулай фурсат топадилар.

Бугунги кундан 1010 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 428 йилнинг биринчи Рамазон ойида Шайхурраис номи билан машҳур бўлган буюк  эронлик табиб, математик, файласуф ва астроном Абу Али ибн Сино Ҳамадон шаҳрида оламдан ўтган.

Ибн Сино истеъдодли, хотираси кучли, зеҳри ўткир бўлганлигидан ўз даврида маълум бўлган илмларни тездан эгаллай бошлади. 10 ёшидаёқ қуъони каримни бошдан-оёқ ёд ўқир эди. 13 ёшларидан бошланғич математика, мантиқ, фиқҳ, фалсафа илмлари билан шуғуллана бошлайди. Ибн Сино ёш бўлишига қарамай, Абу Абдуллоҳ Нотилий раҳбарлигида фалсафани, Ҳасан ибн Нуҳ ал-қумрийдан тиббиёт илмини ҳар томонлама ўрганади, аста-секин табиблик билан ҳам шуғулланади. Кўп манбаларда ибн Сино аввало табиб сифатида талқин этилади, ҳолбуки табобат унинг илмий соҳалари орасида энг муҳимларидан биридир. Ибн Сино асарларининг асосий қисми Яқин ва Ўрта Шарқнинг ўша давр илмий тили ҳисобланган араб тилида, баъзилари форс тилида ёзилган. Унинг бизга маълум бўлган катта асари «Китоб уш-шифо» («Шифо китоби») 22 жидпдан иборат бўлиб, 4 та катта бўлимини мантиқ, физика, математика, метафизикага дойр масалалар эгаллаган. Унинг айрим қисмлари лотин тилига, Оврўподаги бошқа тилларга, шарқ тилларига, шунингдек, рус, ўзбек тилларига таржима қилинган. 20 жилддан иборат бўлган «Китоб ул-инсоф» («Инсоф китоби») бизгача етиб келмаган, чунки Исфаҳондаги ёнғинда йўқолган. «Китоб ун-нажот» («Нажот китоби») 4 катта қисмдан — мантиқ, физика, математика, метафизикадан иборат, «Китоб лисон ул-араб» («Араб тили китоби») 10 жилдни ташил этади. «Донишнома» форс тилида ёзилган бўлиб, 4 қисмни — мантиқ, физика, математика, метафизикани ўз ичига олади (Рус тилига таржима этилган, бир қисми ўзбек тилида босилган).

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.