Жило янги фикрлар инъикоси
Китоб тамаддунларнинг доимий ҳамроҳи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Жило-янги фикрлар инъикоси” рукни остидаги ҳафталик эшиттиршнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда “ Китоб тамаддунларнинг доимий ҳамроҳи” унвонли радиомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.Бизни тинглаб боринг.
Бугунги кунда жаҳон азим бир маданий ўзгаришда қарор топган. Алоқалар асри номини олган ушбу даврда турли халқларнинг маданияти, тафаккури, санъати ва медиа маҳсулотлари кундан кунга ўзаро таомул ва алмашишларга юз тутган. Бугунги ҳаётда бошқа давлат ва халқларнинг санъат, маданият ва ижтимоий тармоқлар маҳсулотларининг таъсири остида қолган давлат ва халқларга ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу майдонда фикр ва ақидалар ўртасида яширин бир кураш бошланганини сезиш қийин эмас. Мазкур жараёнларда ботинан кучли ҳамда маданий алмашувларда стратегик йўлларни топган пухта тафаккур ва маданиятлар ўзларини сақлай оладилар ва бошқаларга ҳам ўз таъсирларини етказадилар.
Жамиятнинг турли қатламлари орасида мутолаа ва билим ўрганишни кенг йўлга қўйиш орқали юқорида таъкидланган йўлларга эга бўлиш мумкин. Эндиликда жамиятдаги ҳар бир шахснинг билим ва огоҳлик даражасини кўтариш учун мутолаа, маълумот олиш, китобхонликни ривожлантириш ва имкон қадар ўрганиш тавсия этилади.Зеро одамларнинг фикрлаш савияси, огоҳлиги ва идрок қилиш салоҳияти қанчалик яхшиланиб, кенгайиб кетаверса, уларнинг тўғри нарсадан нотўғри нарсани ёки ҳақни ботилдан ажратиш имкониятлари кенгаяверади.
Барча назариётчиларнинг ақидаларига кўра, бирон халқнинг боқийлиги унинг янги ва яратувчан андешаларни яратиш сифатларига боғлиқдир. Китоб ўқиш инсоннинг ўзи ва жамиятни ўзгартириш салоҳиятини оширади. Китоб ўқиш инсонда дўстлик ҳиссини, ташаббускорликни, эркпарварликни, улуғворлик руҳиясини кучайтиради.Китоб бир авлоднинг маданият ва тамаддунини келажак авлодга етказишда беназир ролга эгадир. Агар бирон жамиятда китобнинг қадри тушиб кетса, ундаги фикрий ва маданий меросни келажак авлодга тўғрилик билан етказиб бўлмайди.Ушбу ҳолатда маданият ҳам ривожланишдан қолади. Бироқ бирон шахс китоб ўқишни бошлаши билан унинг феъл- атвори, муомаласи ва аҳвол-руҳияси ўзгаради. Китобхон киши чуқур ижтимоий таъсирга бўлиши мумкин. Бошқа томондан, инсоний ҳаётнинг матнида илм кундан кунга нуфуз топаётган дунёда илм ва унинг ютуқларига одамларнинг эҳтиёжлари ҳам ошаверади. Натижада китобхонлик ҳамда ўқиш орқали билим олиш ва идрок даражасини юксалтириш зарурати инсон жамиятида кўпроқ сезилаверади.
Китоб узоқ тарихга эгадир ва у бир неча асрлар олдин инсонга ҳамроҳ бўлган. Юнонча "библос" сўзи ва лотинча "либер" атамаси китоб маъносини англатади. Аммо ушбу атамалар аслида дарахт пўстлоғини ифода этган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, бир неча асрлар олдин одамлар дарахтларнинг пўстлоғи ва баргларида китобат қилишган. Мисрда эса Нил дарёсининг соҳилларида ўсадиган "папирос" номли гиёҳнинг тана ва баргларидан ёзиш учун фойдаланишган. Вена музейида папирос баргларида ёзилган ёзувларнинг саксон мингтаси ҳозиргача сақланиб келинмоқда.
Бундан ташқари одамларнинг аввалги аждодлари лойдан ясалган лавҳ ва парчалардан ҳам ёзиш учун фойдаланишган.
Археологлар Байнаннаҳрайнда ушбу лой парчалари ёзувларидан ташкил топган кўплаб китобхоналарни топишган. Мазкур китобхоналарда юз мингдан ортиқ ёзилган лавҳлар мавжуд бўлган.
Дунёнинг айрим нуқталарида ёғочдан ҳам ёзиш учун фойдаланишган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Жило-янги фикрлар инъикоси” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Қоғоз кашф этилганидан кейин китоб тарихида улкан ўзгаришлар юзага келади ва ҳозиргача қоғоздан фойдаланиш кенг кўламда давом этмоқда.
Ушбу ўзгаришлар инсоният тамаддуни тарихининг улуғлари ва донишмандларини китобни муҳим зуҳур ёхуд феномен сабабларидан бири ҳамда маданиятларнинг шаклланиши ва ривожланиши сифатида зикр этишга ундади.
Бошқача қилиб айтганда, китоб маданиятнинг ривожланиши ва кенгайиши учун энг муҳим омил ҳисобланади.
Исломнинг зуҳури билан янги фикрий ва маданий мактабга асос солинди. Ушбу мактаб исломий тамаддун номи билан машҳурдир.Унинг маданий ва ижтимоий қадриятлари кўплаб жуғрофик ҳудудлардан ўтиб, дунё бўйлаб кенг ёйилди.
Франциялик тарихчи Густав Лобон мусулмонларнинг илмий ва тадқиқотларининг ютуғлари борасида бундай ёзган эди: “Мусулмонлар нафақат улмларнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшдилар, балки улар мадрасалар таъсис этиб, кўплаб илмий китоблар ёзиб, илмнинг кенг кўламда тарқалишига ҳам сабаб бўлишган. Европаликлар бўйнида ушбу заминада мусулмонларнинг кўплаб ҳақлари бор.”
Айтиш жоизким, ҳар йили Эрон Ислом Жумҳуриятида
нашриётлар фаолиятларини рағбатлантириш, одамларни, хусусан, ёшларни китоб ўқишга тарғиб қилиш мақсадида Халқаро китоб кўргазмалари ва ҳатто "Китоб ҳафталиги" ўтказилади.
Ушбу кўргазмалар ва “Китоб ҳафтаси” кунлари давомида Эроннинг барча шаҳар ва қишлоқларида турли маданий чора-тадбирлар ўтказилади.
Яхши китобларни чоп қилган нашриётларнинг хизматларини тақдирлаш, китоб кўргазмалари ташкил қилиш, янги китоблар тақдимот маросимини ўтказиш шулар жумласидандир.
Китобга бағишланган илмий ва маданий тадбирлари ҳар йили Эрон Ислом Жумҳуриятида катта шукуҳ билан "мангулик ёдгорлиги" каби турли шиорлар остида ўтказилади.
"Китоб кўргазмалари” ва “Китоб ҳафтаси" кунларида одамларнинг китобларга бўлган эътиборлари янада ошади. Айниқса, болалар боғчаси, мактаблар ва олий ўқув юртларида китоб билан дўстлашиш, мутолаани кенг равишда тарғиб қилиш чора –тадбирлари соҳа мутасаддийлари томонидан яхши йўлга қўйилади.
Қадрли тингловчилар,"Жило-янги фикрлар инъикоси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг " Китоб тамаддунларнинг доимий ҳамроҳи" мавзусига бағишланган навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.