июн 12, 2017 10:59 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 22 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рамазон ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил июнь ойининг 12-чи кунидир.

Бугун душанба

Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 22 -чиси:

Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рамазон ойининг 17-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил  июнь ойининг 12-чи кунидир.

 Бундан 1439 йил олдин яъни ҳижратдан олдинги Рамазон ойининг 17-чисида:

Ривоятларда келтиришларича, ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам кечаси Аллоҳ таоло амри ила Маккадан Байтул-Муқаддасга сайр қилдилар ва осмонга кўтардилар. Исро муборак сурасининг биринчи ояти каримасида бу буюк мўъжиза ҳақида шундай марҳамат қилинади: “Ўз бандасини кечаси Масжидул-Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул -Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи зотдир.”

Ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзини Ўзи поклаб ёд қилмоқда ва бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни исро қилдиргани, яъни кечанинг бир қисмида сайр қилдиргани ҳақида хабар бермоқда. Оятдаги «Ўз бандаси»дан мурод, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Шу тартиб билан бу оят ва Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг сўзларини эътиборга олган ҳолда, ул ҳазрат меърожда бўлганлари чоғида бошқа дунёда иллоҳий кўпгина сир-асрор, оламнинг рамзлари ва инсонлар тақдири билан ошно бўлдилар. Бу ҳодиса ислом дини суюкли пайғамбарининг буюк меърожи ҳисобланади ва ул ҳазратнинг юксак мавқега эга бўлишларидан далолат беради.

Бундан 594 йил илгари ҳижрий-қамарий 844 йил Рамазон ойининг 17-чисида:

Эрон халқининг буюк ва машҳур шоири ва ёзувчиси амир Алишер Навоий таваллуд топди. У кўп асарларнинг муаллифи ҳисобланади. Жумладан Низомий Ганжавий асари таъсирида чиғатой турк тилида ижод этган “Хамсаи Навоий”, яъни Навойи хамсаси, “Садди Искандарий” ва “Қиссаи Шайх Санъон ”, яъни “Шайх санъон қиссаси” асарларига ишора этиш мумкин. У ўзининг турк тилида ёзган асарларида Навоий номи билан ва форс тилида ижод этган асарларида эса Фоний номи билан асар ижод этган. Навоий ҳижрий-қамарий 906 йилда 62 ёшида вафот этди.

Бундан бир йил олдин ҳижрий-шамсий 1395 хурдод ойининг 22-чисида:

Эрон Исломий Инқилоб шеърининг отаси ҳамда муқаддас мудофаа ва инқилоб даврида мангу қолган ва машҳур бўлган асарларнинг ёзувчиси Ҳамид Сабзаворий вафот этди.  Ҳамид Сабзаворий номи билан танилган Ҳусейн Мумтаҳаний 1304 йилда Сабзаворда дунёга келди. Ҳамид Сабзаворий 14 ёшидан бошлаб шеър ёзишни бошлади ва ўз шеърларини “Фарёди нома ” номли дафтарида ёзарди. У кўпинча ижтимоий мавзўларда шеър ёзарди. Бу мавзўда шеър ёзишнинг сабаби 1320-чи йилнинг жараёнлари, мутафиқин гуруҳининг Эронга кириб келиши ҳамда иқтисодий ва яшаш шароити мушкулотлари эди. Марҳум Ҳамид Сабзаворий инқилобдан кейин банкда фаолият олиб боришига қўшимча, инқилоб учун шеър ва шиорлар ёзарди. У ёзган шеърларидан бири бу “Америка, Америка ўлим сенинг фитна-найрангларинга ” деб номланарди. Шоирнинг ёзган асарлари икки қисмга бўлинади: Биринчи қисми қатағон даврида ижод этган шеърлар эди. Бу даврда ижод этган шеърларида шоир катта жасорат, шаҳомат ва жиддий иймон билан Эроннинг шоҳаншоҳлик ҳукуматини ва бу даврдаги вазъиятни танқид остига олади. Бу шеърларнинг иккинчи қисми исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейинги шеърлар эдиким, исломий эътиқод ва қадриятларни муҳофазат этиш ва инқилоб паёмларини халққа етказишдан иборат эди. Ҳамид Сабзаворий шамсий 1371 йилда маданият ва санъат соҳасида биринчи даражали нишонани олишига қўшимча, 1382 йилда Исломий Инқилобнинг мангу қолган чеҳраси унвонида танланди. Охири Ҳамид Сабзаворий маданият ва ҳунар соҳасида узоқ бир муддат давомида жиҳод қилганидан кейин 1395 йил хурдод ойининг 22-чисида 91 ёшида Теҳронда вафот этди.    

 

Ёрлиқ