Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 27-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 22-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 17-июн.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 27-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 22-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 17-июн.
Бундан 1165 йил олдин, ҳижрий-қамарий 273 йилнинг 22- Рамазон ойида етук муҳаддис ва муфассир Ибн Можа оламдан ўтган. У ҳижрий –қамарий 209 йилда Эрон шаҳарлридан бири Қазвинда таваллуд топган. Кейинчалик у ҳадис илми билан танишиш учун кўплаб исломий мамлакатларга сафар қилади. Ибн Можа ҳадис илмини ўрганишда катта маҳоратга эга бўлганидан кейин “Суннани Ибн Можа “ номи билан машҳур китобини ёзади. Суннат аҳли учун ушбу китоб ҳадисларга оид муҳим олти китобнинг бири ҳисобланади. “Қуръон тафсири” ва “Қазвин тарихи” у ёзган бошқа муҳим китоблардан ҳисобланади.
Бугунги кундан 92 йил олдин, милодий 1925 йилнинг 17 июнида “Бактерияли ва кимёвий қуроллардан фойдаланишни ман этиш” шартномаси Женева шаҳрида 29 мамлакат масъуллари томонидан имзоланади. Ушбу келишув асосида урушларда ҳар қанақа бактерияли , кимёвий ва ўлдирувчи газларга эга қуроллардан фойдаланиш тақиқланади. Мазкур шартноманинг имзоланишида Биринчи Жаҳон уруши жараёнида Германиянинг кимёвий қуроллардан фойдалангани сабаб бўлган эди. Аммо бугунги кунгача “Кимёвий қуроллардан фойдаланмаслик” шартномасига айрим мамлакатлар риоя қилмай келишган. Ветнамга қарши урушда Америка ва Эронга қарши урушда Баъс режими кимёвий қуроллардан фойдаланишган. Женеведа имзоланган ушбу шартномада урушларда кимёвий қуроллардан фойдаланиш ман этилган, аммо ушбу қуролларни ишлаб чиқариш ва эгалик қилиши ҳуқуқи тақиқланмаган. Бугунги кунгача кўплаб мамлакатлар ушбу шартномани имзо этишган. Масалан, Эрон 1929 йилнинг 5-ноябрида ва Ироқ 1931 йилнинг 8-сентябрида мазкур шартномани имзолашган. Аммо саксонинчи йилларда Ироқ томонидан Эронга қарши урушда кимёвий қуроллардан кенг фойдаланилгани ва унинг салбий оқибатлари жаҳон ҳамжамиятини янги шартномани тайёрлашга ундади ва унда кимёвий қуроллардан фойдаланмаслик ва уларни йўқ қилиш бутун дунёда муҳокама этилиши назарда тутилган эди. Мазкур заминада тайёрланган конвенция 1993 йилнинг 12 январ ойида Парижда имзолаш учун кўриб чиқилади ва 1997 йилда ижрога қўйилади. Айни ҳолда унинг ижросини қароргоҳи Голландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган “ Кимёвий қуролларни ман этиш” ташкилоти назорат қилади. 2012 йилнинг январигача ушбу ташкилотга дунёнинг 188 давлати аъзо бўлишган ва ушбу конвенцияни тасдиқлашган.
17-июн Халқаро биёбонларни камайтириш куни эълон қилинган. 21 асрда иқлимнинг кескин ўзгариши ва ичимлик сувининг камайганидан кейин биёбонларни камайтириш жаҳон ҳамжамияти учун ҳал қилиниши лозим бўлган учинчи муҳим муаммолардан ҳисобланади. Қуруқликнинг 20 фоизини биёбонлар ташкил этишади ва энг иссиқ биёбон Шимолий Африканинг саҳроси ва энг совуқ биёбон Мўғулистоннинг Гоби саҳросидир. Биёбон яратишларнинг олдини олиш учун 1992 йилда Рио де Жанейро шаҳрида БМТнинг “ Экология ва тараққиёт “ халқаро қонференцияси ўтказилади. Унда ерларни биёбонларга айлантирилаётгани ва қуруқчилик жиддий халқаро муаммолар сифатида эълон қилинади. Ўша йиғилишдан сўнг бу борада яна учта конференция ўтказилади ва 1994 йилнинг 17 июнида биёбонларни камайтириш конвенцияси қабул қилинади. Бу сана Халқаро биёбонларни камайтириш куни сифатида қабул қилинган.
Бугун пайшанба ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 20-си ва шу саналарга мутобиқ милодий 2017 йил 15- июннинг оқшомидир.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.