август 08, 2016 10:00 Asia/Tashkent

Жоми Жам, Хуросон ва Жумҳурии Исломи газеталари

Жоми Жам газетаси шундай ёзади, Россия ва Америка ўртасидаги ихтилофлар лойиҳалари учун бир саҳнага айланган Ўрта Шарқда вужудга келган  кескинликлар ва Ўрта Шарқ, айниқса Ироқ ва Сурия масаласида муштарак назарларга эга бўлиш Эрон билан Россия ўртасидаги алоқалар учун замина яратди. Россия аста-секинлик билан шуни тушуниб етдиким, Эрон халқаро ва минтақанинг турли арсаларида ишончли бир ҳамкор бўлиши мумкин. Геополитик ушбу қараш Сурияда кескинликларни бартараф этиш ва терроризм билан қарши кўрашиш масаласида Россия ва Эрон қарашининг бирбирига яқин бўлиши сабабига айланди ва кейинчалик бу мафҳум эса  ушбу икки мамлакатнинг ўртасидаги иқтисодий алоқаларининг кенгайишигача бориб етди. Ҳозирги кунда Эрон ва Россия стратегик алоқалар томон ҳаракат қилмоқда. Бинобарин халқаро ва минтақанинг шароитига бир назар ташлаш билан шуни англаш мумкинким, Россия ва Эроннинг турли арсалардаги  алоқаларининг мустаҳкамланиши бу икки мамлакатнинг ижобий ва конструктив рол уйнашлари учун шароитни вужудга келтириши ҳамда ушбу алоқалардан минтақавий кенг ҳамкорликлар намунасини вужудга келтириши мумкин.     

                                      *****

Хуросон газетаси минтақада Эроннинг нуфуз топиши ва қудрати ҳамда мутахассисларнинг ушбу масалани тан олишларига ишора этиб, шундай ёзади, Эрон Ислом Жумҳуриятининг душманлари ва рақиблари минтақада чириган эски қабилачилик сўзлашув ва керакли имтиёзли қудратга эга бўлмасликлари сабабли муносиб нуфуз топишдан баҳраманд бўла олишмади. Такфирий ваҳобийларга сармоя киритиш ушбу мамлакатларнинг халқаро чеҳраларини ҳам хиралаштириб қуйган. Шунинг учун келишувга келиш жараёни ва унинг бошида Саъудия Арабистони минтақада Эрон Ислом Жумҳуриятининг нуфуз топиш жараёни билан қарши кўраш олиб бориш учун муқовимат жараёнининг минтақадаги рақиби унвонида  турли стратегияларни ўзининг ишча дастурида қарор берган.

Мазкур стратегиялардан бири бу сионистларнинг суроғига боришлари саналади. Зоҳиран ўз шерикини танлаш шу даражада саъудияликлар учун аҳамият касб этганким, бу гал сионистлар билан ҳамкорлик қилишни афзал кўришмоқда. Зоҳиран саъудияликлар бугунги кунларда Эрон билан Риёз қаршилик қилишни давом этаётганидек ўзлари учун сионистлардан бошқа иттифоқчини топа олишмайди. Бир томондан сионистлар Араб дунёсининг раҳбарлигига иддао қилаётган  саъудияликлар билан ўз алоқаларини ижод этиш орқали  сионистик режим билан яхши муносибатлар юзага келиши учун ўзларини минтақавий яккаланшидан нажот бериш ва Араб мамлакатлари билан яқин муносибатда бўлишни мақсад қилишган.    

                                       *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Яман масаласи бўйича Кувайтда ўтказилган музокараларда Ол-Саъуднинг мағлубиятга юзмаюз бўлиши саъудияликларнинг охирги умид ва орзуларини чипакка чиқарди. Ол-Саъуд ахмоқликча Яманнинг кенг чегараларида ижод этган бўҳрон билан бир халқни ўзига қарши исён қилиш ва кўраш олиб боришга мажбур этди. Энди аниқ эмаским, саъудияликлар қандай қилиб содир этган ўзларининг уруш жиноятларини қоплаш ва шиддатли қасос олиш олови ва коалиция кучларини  бартараф эта олишади? Бугунги кунларда соғлиқни сақлаш ташкилоти Яман урушининг расмий статистик маълумотларини 6 мингу 600 нафар ҳалок бўлганлар ва 33 минг нафар уруш жароҳатини олганлар деб эълон қилди. Бу маълумотларга қарамасдан Арабистон Яманнинг уруши кўпида бир неча кундан кейин охирга етмайди деб умид қилишларидан далолат беради ва шу сабабдан инфратизимларни барча томонлама бўзиб ташлаш ва тез суратда ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўрган эди. Аммо Яманда урушнинг чузилиши коалициянинг ҳарбий пойдивори ва амалиёт қудратини шиддат билан ўртадан йўқ қилиб ташлади ва Ол-Саъуднинг барча жабҳаларда мағлубиятга учрашини ошкор этди ва ҳатто Ол-Саъуднинг ёмон шериклари ҳам уруш жиноятларини содир этишда ҳамкорлик қилишдан бош тортишди.