июн 21, 2017 12:42 Asia/Tashkent

Эронлик ориф ва донишмандларнинг ижобий таъсири

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Эшиттиришларимизнинг олдинги сонида қилган суҳбатимизда  таъкидлаб ўтганимизидек, Салжуқийлардан кейин исломий-эроний жаҳонда йирик империя юзага келмаган бўлсада, аммо Миср мамлакатлари, элхонийлар, Ҳиндистон мўғуллар империяси ва Рум салжуқийлари каби ташкил этилган  кичик империяларнинг ҳукмдорлари турк қавмларидан  эдилар. Бироқ ушбу империяларнинг барчалари Эрон маданияти ва тамаддунлари ҳамда форс тилини қабул қилган эдилар.

Мазкур даврларда биринчи бор Эрон тарихи ва маданиятида форс тили  Ҳиндистон ва Кичик Осиёгача бўлган ҳудудларда  ҳукмронлик қилувчи турк қавмидан бўлган ҳукмдорларнинг расмий ва дарбор ҳамда халқаро алоқаларнинг тили бўлган эди. Натижада Эрон маданияти биринчи бор  форс тили билан бутун жаҳон бўйлаб ёйилади ва шунчалик нуфуз ва эътибор топадики, Эроннинг узоқ  тарихи давомида  беназир эди.

Эрон маданияти ва тамаддуни эронлик бўлган  туркларнинг жанговарлик маҳоратлари  билан Шарқ ва Ғарбдаги юртларга нуфуз топиш ва кенгайиш жараёнларини  бошлайди. Эронлик маданият яратувчилар турк қиличбозлари ортидан мусулмон бўлган дунё бўйлаб Эрон маданиятини ёйишда фаол иштирок этардилар. Ўша вақтда халқаро маданий алоқалардан узоқда қолган Хитойнинг марказий қисмлари, Африка ва Европадан ташқари мусулмонлар ўртасида илмий, савдо-иқтисодий ва санъат алоқалари кенг кўламда йўлга қўйилган эди.

Машҳур сайёҳ  ва тарихчи Ибн Батута ўз сафарларини ҳижрий саккизинчи асрда амалга оширган эди. Унинг босиб ўтган йўли машҳур сайёҳ Морко Полодан ҳам узунроқ эди.  Ибн Батута сафар қилган шаҳарларда у  эронликларнинг юксак мансаб ва маданий мавқеларни ўз ихтиёрларида сақлашганликларига  ишора қилган.

Ибн Баттутанинг “Сафарнома” сига назар ташласак, унинг яшаган даври, милодий 14 асрда  эронлик бирон тожир, фақиҳ, денгизчи, дабир, сиёсатчи,   ориф ва сўфининг муҳим мавқейига кўплаб  ишоралар этилган. Ўша вақтда кўплаб эронликларнинг номлари арабча эди, бироқ  уларнинг номларидан кейин уларнинг туғилган шаҳар ва ўлкаларининг номлари келарди. Масалан, Исфаҳоний, Бухорий, Термизий, Хоразмий ва шунга ўхшаган бошқа шаҳарлар номи. Эронлик буюк шахсиятлар  ушбу номлар билан бутун Ислом оламида донг таратишган эдилар. 
Милодий 10 асрдан 17-асргача эронликлар Африканинг Кения ва  Эфиопияга ўхшаган юртлари, Марказий Африка ҳамда Танзаниянинг Зангбор оролигача бўлган масканларда ҳам яшаб ва фаолият кўрсатиб, мазкур минтақаларда ҳам Эроннинг маданият ва тамаддунини жорий этиб,  катта обрў-эътиборга эга бўлишган. Ҳатто Танзанияда учюз йил олдин эронликларнинг маркази бўлган шаҳар кашф этилган. Мўғул босқинчилари   Эронни ишғол этишганларидан кейин ушбу мамлакат маданияти ва тамаддунини нобуд этиш ҳаракатларини бошлашади. Муайян бир даврда улар кенг кўламдаги ғорат қилишлар ва оммавий қирғинлардан кейин ўзларининг юртлари Мўғулистонга қайтишади.

Аммо бошқа бегона  истилочиларнинг ҳаммалари Эронда доимий тарзда қолиш учун мазкур юртга ҳужум қилишган  ва Эронни фатҳ этганларидан кейин  қисқа муддат ичида эронликларнинг маданият ва тамаддунларини қабул қилишган.

Мўғуллар империясининг биринчи даврида  ушбу истилочилар Эроннинг моддий ва маданий манбаларига улкан зарарли зарбалар етказишади ва узоқ йилларгача ушбу зарарларнинг оқибатлари мамлакатда  сақланиб қолади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Эронда мўғулларнинг иккинчи ҳукумат қилиш  даври Ҳелокухон ҳужуми билан бошланади. Ушбу ҳужумдан  кейин мўғуллар Эронда қолишади ва давлатни бошқаришда Жувайний хонадонига ўхшаган эронликлар мўғуллар билан ҳамкорлик қилишади ҳамда Элхонийлар вазирликларида юксак лавозимларга эга бўлишади.

Ушбу вақтда эронликларнинг оёғи ва уларнинг маданияти мўғуллар орқали Хитой тупроғигача бориб етади. Ўша замонда Элхонийлар дарборларида юксак лавозимларга эга Жувайдий ва Хожа Рашидуддин Фазлуллоҳ хонадонлари тадрижий тарзда ва ҳатто жонларини хатарга  солиб, мўғулларни эронлик қилишарди. Эронлик вазир ва дабирлар ҳам хитойлик ходимлар билан ишғол этилган минтақаларда Эрон маданиятини ёйиш учун ҳаракатлар бошлашади.

Мавжуд ҳужжатларга кўра, эронликлар Ислом динини Хитойга олиб боришган ва форс тилини ушбу юртда кенг тарқатишган. Франциялик профессор Шеффернинг ақидасига кўра, Хитойнинг аксарият мусулмонлари эронлик қавмидан бўлишган ва улар мўғуллар давридан олдин ўз ихтиёрлари билан ва мўғуллар даврида мажбурий тарзда Хитойга боришган. Италиялик машҳур сайёҳ Морко Поло  ўзининг сафарномасида Хитойдаги кўплаб эронлик олимлар, дабирлар ва зобитлар ва ҳатто Хитойда мавжуд бўлган кўплаб эронча номга эга  минтақа ва маҳаллаларга ишора этади.

Эрон маданий ҳудудларини кенгайишида ҳукмдорларнинг ҳарбий  фатҳ этишлари билан бирга  Эрон ирфони ва тасаввуфи  ҳам муҳим рол ўйнаган.  Орифларнинг  назарий сайру сулуклари ҳамда Ислом олами бўйлаб  уларнинг муҳим зиёратгоҳларни ибодат қилиш учун узоқ йиллик сафарлари, айниқса эронлик сўфиларнинг назарий ва амалий ҳаракатлари ва уларнинг маърифатлари, латиф завқ ва маданиятлари бошқа миллат вакилларига улкан ижобий таъсир етказган эди. Эронлик орифларнинг маънавий ва маданий таъсирларини халқаро миқёсда кузатиш мумкин эди.

Эронлик буюк орифлар ушбу кенг мамлакатнинг бир гўшасида дунёга келишган ва бошқа жой ё юртларда вафот этишган. Исломнинг Ҳиндистон ярим оролида кенгайгани Маҳмуд ва Темурларга ўхшаган султонларнинг қиличлари  орқали эмас, балки эронлик  мусулмон  сўфи ва шайхларнинг маънавий нуфузлари ва иссиқ нафаслари орқали аҳолини Ислом динига  юзланишларига сабаб бўлган. Кейинги суҳбатларимизда ушбу мавзуларга кенгроқ вақт ажратамиз.

Айтиш лозимки, эронлик кўплаб уламо ва донишмандлар ўзлари дунёга келган шаҳарларда узоқ қолишмаган. Улар фикрий балоғатга эришганларидан кейин фикрий ё илмий фаолиятлари учун қайси маскан муносиб бўлса, ўша жойни илм ва адаб маркази сифатида ташхислаб, ўша жойга боришган. Табарий, Форобий, Ибн Сино ва бошқа кўплаб донишмандлар ўз шаҳарларидан узоқда бўлган  ҳолда кўпроқ илмий  фаолиятларини амалга оширишган ва вафот этишганларидан кейин уларнинг пок жисмлари ўша шаҳарларда  дафн этилган.

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.