август 09, 2016 04:47 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 19-чиси: Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 6-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 9-чи кунидир.

Бугун сешанба

Ҳижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 19-чиси:

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 6-чиси:

 Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 9-чи кунидир.

 

Бундан 123 йил олдин ҳижрий-қамарий1314 йил зилқаъда ойининг 6-чисида:

Ахлоқ илмининг устоди ва орифи Ҳакими  Иллоҳий Мирзо Абулҳасан Жилва вафот этди. Мирзо Абулҳасан Жилва ҳижрий-қамарий 1238 йилда Ҳиндустоннинг Аҳмадобод шаҳрида дунёга келди. Бу орифнинг насаби 30 авлоддан кейин Имом Ҳасан Мужтабо алайҳисаломга бориб етади. Ул ҳазрат болалик чоғида ўз оиласи билан Исфаҳон шаҳрига келади ва бу шаҳарда таълим олиш билан шуғулланди ва камолотга етди. Ҳижрий-қамарий 1273 йилда Теҳронга сафар қилди ва Дорул-Шифо мадрасасида 40 давомида ҳикмат, фалсафа ва риёзиёт илмини таълим бериш билан шуғулланди.  Мирзо Тоҳир Тунукобуний, Оятуллоҳ Муҳаммад Али Шоҳободий , Сайид Ҳусейн Бодкубеий, Мулло Муҳаммад Омулий, Жаҳонгирхон Қашқоий ва Аллома Таботабоий бу олимнинг шогирдларидан ҳисобланишади. Мирзо Абулҳасан Жилва ёзган асарларидан "Ҳошия бар Шифо ва Асфор" ҳамда  , "Исботул-ҳаракатул-Жавҳария" каби асарларни тилга олиш мумкин. Охири Ҳакими Иллоҳий жума куни кечаси ҳижрий-қамарий 1314 йил зилқаъда ойининг олтинчисида 76 олти ёшида Теҳронда вафот этди.

 

Бундан 97 йил олдин милодий 1919-чи йил август ойнинг 9-чисида:

Англия ва Эрон ўртасидаги мустамликачилик ва нафратли шартнома Эроннинг уша вақтдаги бош вазири Вусуқуд-Давла ва Англия ташқи ишлар вазири Лорд Карзан томонидан имзоланди.  Милодий "1919-йил шартномаси" номи билан машҳур бўлган ушбу шартномага асосан Эроннинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий ишлари Англия маъмурларининг  назорати остида қарор олиши лозим эди.  Россияда инқилоб вужудга келгани ва ушбу мамлакат мустамликачилик рақобатлари саҳнасидан чиққанидан сўнг Англия бу шартномани Эронга қарши  юклатди. Аммо Эроннинг эркинсевар халқи амалан мамлакатни Англиянинг ҳимояти остида қарор берадиган мазкур шартномага қарши кўраш олиб боришини бошлади. Бошқа томондан Англияга рақиб бўлган айрим Ғарб мамлакатлари ҳам бу шартномага мухолифат қилишди. Охири бу шартнома бир ярим йилдан кейин бекор қилинди. Англия давлатни ағдариш бўйича давлат тунтарувини лойиҳалаштириши ва ижро этиши билан Ризохонни қудратга етказишга кўмак берди ва унинг ҳукумати орқали Эронда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун сайъ-ҳаракат қилди.

 

Бундан 71 йил олдин шу куни, милодий 1945 йил август ойининг 9-чисида:

АҚШ Ҳиросима шаҳрида атом бомбасини портлатилишидан 3кун ўтганидан сўнг мамлакат президенти Гарри Трумэн дастури билан америкаликларнинг иккинчи атом бомбаси Япониянинг Ногасаки портига ташланди ва бир неча лаҳзада бу шаҳарни вайронага айлантирди.  АҚШ-нинг инсониятга қарши бу жиноятни такрорлашдан мақсади Японияга қатъий шикаст етказиш ва бу мамлакатни Иккинчи Жаҳон Урушида ҳеч бир шарт-шароитсиз таслим қилиш ҳамда АҚШ-нинг ҳарбий қудратини кўрсатишдан иборат эди. Ногасакига атом бомбасининг ташланиши лаҳзасидаёқ 80 минг киши ҳалок бўлди, лекин замон ўтиши ва хатарли радиоактив моддаларнинг таъсир қилиши билан қурбонлар сони ошди. Ҳиросима ва Ногасакига атом бомбасининг ташланиши Японияни Иттифоқчилар қаршисида таслим бўлишга мажбур қилди, аммо жаҳон аҳлига атом аслаҳасига эга мамлакатлар, айниқса АҚШ ўз манфаатлари хатар остида қолган ҳар лаҳзада бирор жиноятдан қўл тортмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни англатди.