июл 01, 2017 13:01 Asia/Tashkent

Жаҳонда химиявий қуроллар-яроқларнинг қурбони бўлган биринчи шаҳар унвонида Сардашт мазлумлигининг ҳужжат ва далиллари абадий хотираларда боқий қолган. Йиллар ўтишига қарамасдан ҳалигача Сардашт ва бошқа минтақалар химиявий қуролларнинг қурбонига айланган шахслар унинг даҳшатли ва оғир оқибатларидан ранж-азоб чекиб шаҳодатга етишмоқда.

Жаҳонда химиявий қуроллар-яроқларнинг қурбони бўлган биринчи шаҳар унвонида Сардашт мазлумлигининг ҳужжат ва далиллари абадий хотираларда боқий қолган. Йиллар ўтишига қарамасдан ҳалигача Сардашт ва бошқа минтақалар химиявий қуролларнинг қурбонига айланган шахслар унинг даҳшатли ва оғир оқибатларидан ранж-азоб чекиб шаҳодатга етишмоқда.

Ҳижрий-шамсий 1366 йил тир ойининг етинчисида якшанба куни соат 16:30 дақиқада Ироқнинг бир нечита самолётлари Эроннинг ғарбида жойлашган Сардашт номли кичик шаҳарнинг сукутини ва осойишталигини бўзди. Ва 7-та заҳарли газга эга бўлган бомбани Сардашт шаҳрининг турли минтақаларига ташладилар ва 2-та бомба шаҳарнинг бозори,  иккитаси эса яшаш уй-жойлари ва 3-та бомба эса шаҳарга қўшни бўлган жойларга бориб тушди.  Ҳавонинг иллиқ жараёни ва ҳарорат даражаси муносиб шароитга эга бўлиши сабабли ҳавонинг заҳарланиши аста-секинлик билан портланган жойдан узоқларга кенгайиб борди ва заҳарли хардал газининг ёмон ҳиддини узоқлардан ҳис этиш мумкин эди. Бахтга қарши шаҳарнинг касалхоналари ва тиббий қабул пунктлари заҳарланган ҳаво жараёни йўлида қарор олган эди. Айрим шифокор ва ҳамширалар бир неча соатдан кейин ҳавонинг заҳарлангани боис бу ерни тарк этишга мажбур бўлишди.

Расмий маълумотларга кўра, Сардашт шаҳрининг 12 минг аҳолисидан 8 мингу 25 нафари заҳарландилар. Заҳарланган ва зарар кўрган 4 мингу 500 нафар шахс дору дармон қилишга эҳтиёж сезардилар. Улардан 3 минг нафари эса шундай тез суратда даволаниб қўшни қишлоқларда бир неча вақт яшадилар. Заҳарланган 1 мингу 500 нафар шахс эса оғир аҳволда эдилар ва касалхонага ётиш учун эҳтиёж сезардилар. Шунинг учун бу шахслар Сардаштдан бошқа жойларга жўнатилди. 1 мингу 500 нафар шахсдан 600 нафари Теҳронга ва қолганлари эса мамлакатнинг шимол-ғарбийда жойлашган шаҳарларга жўнатилди.  Аҳоли ўртасидан бир неча нафарлар шаҳид бўлишди ва айримлари эса ҳафталаб ўз умрларини касалхоналарда ўтказишди. Эндиликда ҳам улар юз, тери ва кўзларига етказилган зарар таъсиридан ранж-азоб чекишмоқда. Шаҳид бўлганларнинг сони 130 нафар эди. Ҳалок бўлганлардан 20 нафари Сардаштда бомбардимон қилинган уша биринчи лаҳзаларда шаҳид бўлишди ва 10 нафари эса Сардаштдан бошқа жойга кучириш вақтида шаҳодатга етдилар. Қолган 100 нафари бу даҳшатли ҳодиса юз берганидан бир ҳафта ёки бир ой ўтанидан кейин аста-секинлик билан Эрон Ислом Жумҳуриятининг турли касалхоналари ва даволаш марказларида шаҳодатга етдилар.  

Хонум Парвин Каримий ўз умрининг кўп қисмини касалхонада ўтказди ва ичидан куйиб ўзининг дард ва азоб-уқубатлари билан одат қилгандек ҳеч нарса ҳам демайди ва сукут сақлайди. У ҳижрий-шамсий 1366 йил тир ойининг еттинчида содир этилган ҳодиса ҳақида шундай айтади: “Уша куни мен ва амакимнинг оиласи бирга ўтирган эдик. Яъни 21 нафар киши эдик. Акамнинг фарзандини байрам қилиш учун йиғилган эдик ва пешин вақтидан кейин соат тўртларда бизнинг шаҳримиз бомбардимон қилинди. Биринчи бомба бизнинг манзилимизга келиб тушди ва оиламизнинг 11 нафари шаҳид бўлишди. Синглим, акам ва оиласининг кичик фарзандлари айримлари уша вақти айримлари эса аста-секинлик билан касалхоналарда ҳалок бўлишди.”  У ўзининг ярадор бўлиши ҳақида шундай деди: “Бомбардимон қилганларидан кейин икки ой кома ҳолатида эдим ва ҳеч жойни кўрмасдим. Тана аъзоларимнинг 85 фоизи куйган эди. Упкамнинг 70 фоизи эса ишдан чиққан эди. Битта упкам эса тешик бўлган эди. Асабларнинг заифланиши, қоннинг камлиги ва суякларнинг йаллиқланишига ҳам гирифтор бўлган ман.”

Хонум Каримий ҳалигача 1366 йил 7-8 чи тир ойида юзага келган ҳодисани эсидан чиқаргани йўқ ва бу аччиқ воқеадан 19 йил ўтган бўлсада, ўз ҳисс-туйғуларини шундай баён этади: “Ягона орзуим бу Худонинг мендан розий бўлишидир. Ҳамеша ўзимча айтардим, агар ўз оилам билан шаҳид бўлишга қобилиятим йўқ экан демак иллоҳий синов экан. Агарчи кўп азоб-уқубат кўрсамда, аммо иллоҳий ушбу синовдан мағрур ва фахр билан ўтишни истайман. Лекин ҳеч қачон дард ва ранж ҳақида уйламайман. Кўпинча оиламиздан икки нафар қолган акаларим ҳақида уйлайман.” У ўз оиласи ва ўз фарзандларининг мушкулотларига ишора этиб шундай айтади: “Фарзандларим менинг дардларимни кўриб кундан кунга чарчаб хаста бўлишмоқда.”

Чегарада қарор олган Сардашт шаҳрини бомбардимон қилиш саккиз йиллик уруш  жараёнларида Эрон халқига қарши Ироқ баъс режимининг химиявий ҳужумларининг энг даҳшатли ва энг фожеали ҳужумларидан эди. Эрон Ислом Жумҳурияти бу ҳужумни ноинсоний деб эълон қилди ва Сардашт шаҳрини Хирасимани атом бомбаси билан бомбардимон қилишдан кейин химиявий уруш воситаларининг биринчи қурбонларидан деб номлади. Эрон Ислом Жумҳурияти бу ҳодисани энг буюк химиявий фожеа деб билади.