Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 12-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 8-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 3 -июль.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 12-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 8-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 3 -июль.
Бундан 114 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1324 йилнинг 8-шаввол ойида Эронда “Мажлис” унвонли газетанинг биринчи сони нашр этилди. Ушбу газета Машрута ҳаракати фаолларидан бири Мирзо Саййидмуҳаммад Содиқ Таботабоий томонидан таъсис этилади. У Машрутият ҳаракати раҳбарларининг бири Саййидмуҳаммад Таботабоийнинг фарзанди эди. Айтиш жоизким, Машрутият ва матбуот эркинлиги эълон қилингани ортидан Эронда нашр бўладиган газеталарнинг сони ошади ва ўнлаб янги газеталар мамлакатнинг турли шаҳарларида таъсис этилади. Бироқ Эронда парламент ташкил этилгани даврида биринчи таъсис этилган газета “Мажлис” газетаси эди. Мазкур газетада Эрон парламентида қабул қилинган қарорлар ва йиғилишлар борасида мақола ва хабарлар чоп этиларди.
Бундан 113 йил муқаддам, яъни милодий 1904 йилнинг 3-июлида халқаро сионизм ҳаракатининг асосчиси Теодор Ҳерзл вафот этган. У милодий 1860 йилда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида таваллуд топган. Кейинчалик у Австрияга боради. Ушбу шаҳарда у яҳудийдарни бир юртда йиғиш ва мустақил давлат ташкил этиш фикри борасида ўйлашни бошлайди. Теодор Ҳерзл ушбу фикрлари асосида милодий 1895 йилда “Яҳуд давлати” китобини ёзади. Мазкур китобда у сионизмнинг афзал ирққа доир ақидаси ва экспансионистик тафаккурини олдинга суради. Ҳерзл ва унинг тарафдорлари сионизм ҳаракатининг мақсадларини рўёбга чиқариш учун Швецариянинг Бол шаҳрида милодий 1897 йили қурултой ўтказишади ва “Халқаро сионизм ташкилоти”ни таъсис этишади. Ҳерзл Фаластинни ишғол этиш бобидаги сионистларнинг ноқонуний мақсадларини амалга ошириш учун Усмонийлар ҳукумати розилигини олишга ҳаракат қилади. Аммо унинг ҳаракатлари самарасиз бўлади. Ҳерзл милодий 1904 йилда ўлади. Аммо ирқчи ва ноқонуний сионистик режимнинг ташкил топишида муҳим рол ўйнаган.
Бугунги кундан 94 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1344 йилнинг 8-шаввол ойида ваҳҳобийлар Мадина шаҳридаги Бақиъ қабристонида жойлашган Худо Расули (с)нинг Аҳли байтларига тегишли мақбарани бузиб ташлашади.Ҳижрий-қамарий 1344 йилда Ҳижознинг айрим қисмлари, жумладан Мадина шаҳри Муҳаммад ибн Сауд томонидан қайта ишғол этилганидан кейин ваҳҳобийлар қозийси Мадинада мавжуд муқаддас ва тарихий қабрларни бузиш фатвосини беради. Ваҳҳобийлар қурол кучи билан одамларни Бақиъ қабристонига олиб боришади ва у ердаги гунбаз ва қабрлар устида қурилган махсус ёпилмалар (зариҳлар)ни бузиб ташлашади. Нобуд этилган гунбазлар Пайғамбарнинг ота-оналари Абдуллоҳ ва Омина ва ул ҳазратнинг фарзандлари Иброҳим ҳамда неваралари Абулфазл Аббоснинг онаси Уммулбанинга тааллуқли эди. Ушбу ваҳшийларча юришда ваҳҳобийлар фақат Набавий ҳарамини бузишолмайди. Зеро улар Худо Расули (с)ни бузишда мусулмонлар нафратларидан қўрқишади.
Ҳар ҳолда ваҳҳобийларнинг ушбу амалларига мусулмонлар ўз нафратларини баён этишади ва тарихда ушбу кун “Явмулҳаддам”, яъни бузиш куни номи билан қайд этилган.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.