август 09, 2016 09:39 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Ормон газеталари

Хуросон газетаси нашр этган бугунги таҳлилий мақоласида шундай ёзилади, Бокуда Путин ва Руҳоний ўртасида ўтган учрашув комилан иқтисодий кўринишга эга эди. Бу дийдорнинг мавзўси сиёсий таъсирларга эга бўлган стратегик проектларни ўзига қамраб олган. Аммо ушбу дийдор ўтказилишининг асосий мақсади ва икки томон унинг аҳамиятини таъкидлашлари жаҳон ва минтақадаги уйинчилар учун бир паём ва маънига эгадир.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида Боку дийдори ўтган йили Россия президентининг Теҳронга қилган можароли сафари ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан қилган муҳим ва узоқ дийдори давомида ўтказилди. Бу дийдорда ҳузур топганлар тўпламида  Вилоятий шундай таъкидлади: "Исломий Инқилоб вужудга келишининг 37 йил давомида бундай кайфият ва бундай аҳамиятга эга бўлган ҳамда бундай можароли дийдорни кўрганим йўқ эди"  

Бу катта мулоҳазалардан ташқари бугунги дийдор бошқа бир муҳим жиҳатга эгадир ва бу ҳам бўлса, "келишув" мавзўси саналади. Эрон, Россия ва Озарбойжон президентлари ўтган куни иқтисодий айрим масалалар, жумладан шимол-жануб халқаро каридорини фаоллаштириш ва такомуллаштириш учун бир келишувга келиш ҳақида музокара этишди.    

                                                                     *****

Рисолат газетасида чоп этилган таҳлилий мақолада Америка Гуленни қайтариб берадими?-деб ёзилган.

Охирги давлат тунтарувида Вашингтоннинг рол уйнаши ҳақида Туркиянинг Америка Қўшма Штатларидан норозийлиги кундан кунга ортиб кетмоқда. Шу билан бирга Американинг Пенсилвания штатида Гуленнинг ҳузур топиши ушбу жараёнга шиддат бермоқда. Туркиянинг адлия бошқармасидаги огоҳ манбалардан бири шундай таъкидлайдиким, келаси кунлар давомида Америка адлия бошқармаси Гулленни қайтариб бериш масаласи ҳақида Анкара расмийлари билан музокара ўтказиш учун бир ҳайатни Туркияга юборади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай сатрларни уқиймиз, Туркия шундай эътиқодга эгаким, Гуллен Анкара давлатини ағдариш мақсадига эгадир ва у 15 июлдаги давлат тунтарувлари билан боғлиқдир. Гуллен ҳам ушбу айбловларни инкор этиб давлат танқидчилари ва мухолифларини бостириш баҳонаси билан Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғонни давлат тунтарувини режалаштирган шахс деб таништиради.  Ғарб мамлакатлари охирги кунлар давомида Туркия давлатининг сайъ-ҳаракатларини маҳкум этишди. Аммо Туркия давлат тунтаруви пардасининг орқа томонида уйнаган ўзларининг  роллари ҳақида сўз очишмайди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Туркиянинг давлат тунтарувида Ғарб мамлакатларининг дахолат этишлари ҳақидаги далилар кундан кунга янада кенг намоён бўлмоқда.

                                                                         *****

Ормон газетасининг бугунги таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, Европа Иттифоқига Туркиянинг қўшилиши 20 йил давом этади.  Германия канцлерининг ўринбосари Европа Иттифоқига Туркиянинг қўшилиши 10 йилдан 20 йилгача давом этади. Чунки ҳозирги кунда  бу мамлакат Европа учун зерикали ва чарчатадиган шерик ҳисобланади деб айтган.

Ормон газетаси ушбу таҳлилий мақоланинг давомида шундай ёзади, Габриэл Европа Иттифоқига қўшилиш учун Анкара давлатининг сайъ-ҳаракатларини инкор этди.

Бу масала бўйича музокаралар милодий 2005 йилдан бўён бошланган ва Туркия давлати бу ишни амалга ошириш билан Европага сафар қилиш вақтида ўз фуқаролари учун эркин виза содир этилишига умидворлик қилмоқда. У шунингдек Европа Иттифоқи кичик бир мамлакатни ҳам ўзига қўшиш имконига эга эмас,-деб айтди.

Германия канцлерининг ўринбосари ўз нутқининг давомида, Европа Иттифоқига жуда зудлик билан қўшилишни тасаввур этиш туғри эмас,-деб таъкидлади.