Эрон кичик кӯллари билан танишамиз
Минтақанинг чиройли манзараларига у ерда мавжуд кичик кӯллар ӯзгача чирой бағишлашади. Жумладан Гавотар Кӯрфази ва Ҳурбоҳу кичик кӯллари Ромсар Конвенциясига киритилган бӯлиб, минтақадаги энг катта кичик кӯллардан ҳисобланишади.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам Систон-Балучистондаги Ҳомун кӯллар мажмуаси ҳақида суҳбатлашамиз.
Эрон жануби-шарқида жойлашган Сиистон-Балучистон вилоятининг масоҳати қарийб 187502 квадрат километрни ташкил этади ва мамлакатнинг энг кенг бўлган минтақаси ҳисобланади.Сиистон-Балучистон вилояти Покистон ва Афғонистон мамлакатлари билан 1100 километрлик муштарак чегара ҳудудлари ҳамда Уммон денгизи билан 300 километрлик сувдаги чегараларга эгадир. Шу боисдан бу вилоят стратегик ва транзит мавқега эга бўлган ва мамлакат учун муҳим аҳамият касб этади.
Сиистон тоғлари шимол ва жанубдаги тоғлар ҳамда ундаги даштга яқин бўлган Палангкуҳ тоғи билан зич жойлашган бўлиб, минтақанинг асосий баландликларидан ҳисобланади. Хожа тоғи ҳам даштдаги табиий кўринишларидан бўлиб, кучли шамоллар қаршисида Зобул шаҳрининг ғарбидаги Ҳомун кўли гўшасида вулқондан ҳосил бўлган қаттиқ моддалар ҳамон сақланиб қолинган. Унинг денгиз сатҳидан бўлган баландлиги 612 метрни ташкил этади.
Балучистон Эроннинг энг унумли ерларга эга минтақаларидан ҳисобланади. Бироқ сувнинг танқислиги боис у Балучистондаги ерларнинг барчасидан фойдаланилмайди. Мазкур минтақада муносиб бўлган иқлим туфайли иссиққа ва совуққа чидамли барча ўсимлик турлари мавжуд. Об-ҳавонинг хилма-хилиги ҳам турли экинларни амалга ошириш шароитини яратган.
Минтақанинг чиройли манзараларига у ерда мавжуд кичик кӯллар ӯзгача чирой бағишлашади. Жумладан Гавотар Кӯрфази ва Ҳурбоҳу кичик кӯллари Ромсар Конвенциясига киритилган бӯлиб, минтақадаги энг катта кичик кӯллардан ҳисобланишади.
Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади. Ҳомун кӯллари Ромсар Конвенцияси кӯллари рӯйхатига киритилган бӯлиб, Систон-Балучистон вилоятида жойлашган.
Ҳомун кӯллари мажмуаси дунё бӯйлаб муҳим аҳамият касб этган бӯлиб, Эронда чучук сув манбаи жиҳатидан биринчи ӯринда туради. Бу кӯл Эрон ва Афғонистон орасида бӯлинган. Ҳомун кӯллари мажмуаси жамида 400000 гектар ҳудудни ташкил этади.
Қайд этиш лозимки, Сиистон ва Балучистон вилоятининг турли нуқталарида фарқ этувчи иқлимни кузатиш мумкин. Об-ҳавонинг хилма-хиллиги боис минтақада жозибали табиий манзаралар ҳам мавжуд.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Ушбу вилоятнинг шимолида ва Сиистон минтақасида жойлашган Ҳомун кўли ов қилувчилар диққатини доимо ўзига жалб этиб келади. Ушбу кўл ўртасида жойлашган Хожа тоғи этаклари ҳам табиий гўзаликлари билан кўрувчини мафтун этади. Айниқса, минтақанинг найқамишдан ясалган махсус қайиқчаларда Ҳомун кўлида сузиш ҳам ўзига хос ҳаловатга эгадир
Хожа тоғи ҳам даштдаги табиий кўринишларидан бўлиб, кучли шамоллар қаршисида Зобул шаҳрининг ғарбидаги Ҳомун кўли гўшасида вулқондан ҳосил бўлган қаттиқ моддалар ҳамон сақланиб қолинган. Унинг денгиз сатҳидан бўлган баландлиги 612 метрни ташкил этади.
Шунингдек Ҳурбоҳу кичик кӯли Боҳу дарёси бӯйида жойлашган бӯлиб, ӯсимликларнинг хилмахиллиги ва уйғунлиги билан сувда сузувчилар ҳайвонлар ва қушлар ғизоланиши учун муносиб шароитларни муҳайё этган.
Шунингдек минтақа иқтисодиётида ҳам бу кичик кӯлнинг маҳсулотларидан кенг кӯламда фойдаланишади.
Хожа тоғи ва ундаги қадимий ёдгорликлар ҳам Сиистон минтақасининг муҳим тарихий обидаларидандир. Ушбу тоғ Ҳомун кичик кўлининг ўртасида бир оролга ўхшаб жойлашган. Тоғнинг устида оташкада ёдгорликлари ва азим қаср кўзга ташланади.Унинг турли иморатлари кенг ҳовлида жойлашган. Мазкур қасрда қадимий меъморчилик санъати намуналари ва унинг деворларида чизилган турли расмларни кўриш мумкин.