июл 11, 2017 13:54 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 21-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 17-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 12- кунидир.

Бундан 1433 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий бешинчи йил, шаввол ойининг 17-куни Мадина шаҳри атрофида Хандақ ёхуд Аҳзоб жанги  бӯлиб ӯтди. Макка мушриклари исломнинг кун сайин ривожланиб бораётганидан таҳликага тушган Мадина яҳудийларининг қутқуси билан Абусуфён бошчилигида Мадинага ҳужум қилишди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) душман билан жанг қилиш услуби ҳақида мусулмонлар билан кенгаш қилдилар.  Улуғ саҳобий  Салмон Форсий Мадина атрофида Хандақ қазишни маслаҳат берди. Ҳандақ қазишдан мақсад мушрикларнинг Мадинага киришининг олдини олиш эди. Пайғамбаримиз (сав) Салмон Форсийнинг маслаҳатларини қабул қилиб,  мусулмонларни ҳандақ қазишга чорлайдилар. . Ўша ғазотда мусулмонлар хандақ қазир эканлар,   Расулуллоҳ (сав) ҳам  улар билан елкама-елка туриб, қазишга ёрдам бердилар.

Мушриклар Мадинага етиб келганларида хандақни кӯриб ҳайрон қолишди. Улар бир неча куни ҳандақдан ӯтолмай, шаҳарни қамал қилиб туришдан бошқа чора топишолмади. Орадан бир муддат вақт ӯтгач,  қурайш жангарилари ҳандақдан ӯтишди. Уларга қарши ҳазрат Али алайҳиссалом жангга киришиб, бошлиқлари Амр бин Абдовудни ӯлдирди. Мушриклар орқага чекинишди.

Абусуфён лашкари Мадинани эгаллашдан умидини узиб, шаҳар қамалини тӯхтатиб, орқага чекинди.

Хххххххххххххххххххххххххххх

Бундан 213 йил бурун 1804 йил июл ойининг 12-куни Америкалик машҳур иқтисодчи ва сиёсат арбоби Александр Ҳамилтон оламдан ӯтди.

У Американинг ӯз мустақиллигини қӯлга киритиши йиллари муҳим сиёсий шахсиятлардан бӯлиб, мамлакатнинг биринчи  молия вазири эди. Ҳамилтон Америкада сармоячилик тизимига асосланган иқтисодиётнинг асосчиси ҳисобланади.  У халқ оммаси фикрини менсимас, аммо жамиятда қӯзғолонлар вужудга келмаслиги учун сармоячилар қатламининг манфаатларини кӯзлаган ҳолда  халқнинг фикрини эшитиш лозим деб айтарди.

Александр Ҳамилтон 47 ёшида дуэлда ҳалок бӯлди.

Хххххххххххххххххххххх

Бундан 80 йил олдин ҳижрий- шамсий 1314 йил тир ойининг 21 куни  Эроннинг мазҳабий шаҳарларидан бири Машҳад мусулмонларининг "Гавҳаршод масжиди қўзғолони" номи  билан машҳур   қўзғолони  бошланди. Шу куни Машҳад шаҳрининг мусулмон ва эрксевар халқи ҳақпараст руҳонийлари раҳбарлигида   Ризохон Паҳлавий зулмига қарши курашни бошлашди.  Ризохон Паҳлавий Эронда Исломий маданият  ва маърифатни йўқ қилиб,  унинг ўрнига бошқаларнинг маданиятини жорий қилишга ҳаракат қилар эди. Жумладан Ризохоннинг буйруғи билан мусулмон аёлларнинг  ҳижобларини  мажбурий ечиб олиш чоралари кўрила  бошланган  эди.       

 

 

Ёрлиқ