Биз ва тингловчи
Тингловчилар талаби
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Азизлар, таъкидлаб ўтганимиздек, айрим тингловчиларимиз бизга электрон манзилимиз орқали мактуб йўллаб ва телефон орқали ҳам Марказий Осиё ёхуд Ўрта Осиё минтақаси борасида кенгроқ маълумот беришимизни сўрашган. Биз уларнинг ушбу талаблари асосида бугунги суҳбатимизни тайёрладик ва кейинги эшиттиришларда ҳам мазкур мавзуга доир суҳбатлар бериб борамиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўрта Осиё географик ҳудудлар жамланмаси яна Марказий Осиё деб ҳам аталади. Замонавий манбаларнинг кўпчилигида Совет Иттифоқи парчалангандан кейин мустақилликка эришган қуйидаги 5 давлатлар назарда тутилади: Ўзбекистон Қирғ'изистон Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон. Турли мутахассислар, жумладан, ЮНЕСКО бу ҳудудга яна Афғонистон, Шимолий Эрондаги Хуросон, Мўғулистон, Хитойнинг Уйғур минтақаси, Жанубий Сибирдаги Тува республикасини ҳам киритишади.
Марказий Осиё йирик геосистема сифатида (майд. 3300 минг км2чамасида) Қозоғистоннинг каттагина қисмини, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, қисман Хитой ҳудудлари, ҳамда Афғонистон ва Эроннинг Амударё ҳавзасига қарашли қисмини ўз ичига олади. Ў.О. нинг қўшни табиий ўлкаларидан фарқлантириб турувчи ўзига хос бир қанча белгилари мавжуд.
Булар: 1) Евросиё материгида тутган ўрнининг ўзига хослиги, яъни материкнинг ичкарисида, океанлардан узоқдан жойлашганлиги; 2) ўлканинг берк ҳавзадан иборат эканлиги, яъни бу ерда шаклланган асосий оқимнинг ташқи денгиз, океанларга чиқиб кета олмаслиги ва ўлканинг эрозия базиси ҳисобланган Каспий, Орол, Балхаш, Иссиқкўл каби ички ҳавзаларга қуйилиши; 3) Ер юзасининг ўзига хослиги, яъни ўлканинг шим., шим.ғарбий катта қисми текисликлардан, шарқий ва жан. қисми тоғликлардан иборатлиги; 4) табиий шароитида ички тафовутларнинг катталиги, яъни табиатининг барча компонентлари ўлканинг турли қисмларида кескин фарқ қилиши; 5) ўзига хос горизонтал табиий зоналарнинг мавжудлиги ва уларга мос баландлик минтақаларининг ривожланганлигидир. Бу ўлкада ўсимликсиз кўчма қумлар, ўтиш қийин бўлган чакалакзор ўрмонлар, экинзор ва боғлардан иборат воҳаларни кўриш мумкин; 6) экологик шароитига кўра ҳам берк ўлка, бу табиатдан фойдаланишда эҳтиёткорликни талаб этади.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Марказий Осиёнинг табиати, хўжалиги, шаҳарлари, халқларига оид дастлабки географик маълумотлар Геродот (мил.ав. 5-аср), Страбон (мил.ав. 2-аср) каби Юнонистон, шунингдек, Хитой олимларининг асарларида учрайди. Бу маълумотлар бирмунча чекланган, баъзан чала ва хатоликлари бўлса ҳам, кейинги, яъни ўрта асрлардаги географик билимларга замин бўлиб хизмат қилди. Марказий Осиё ҳақидаги географик билимлар 9—12-асрларда кенг ривожланди. Бунда Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Аҳмад ас-Сарахсий (9-аср), Жайҳоний, Абу Зайд Балхий (10-аср), Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Носир Хисрав, Маҳмуд Кошғарий (11-аср), Ал-Хароқий, Абулқосим Замахшарий, Саъмоний ва бошқа маҳаллий олимларнинг хизматлари катта бўлди. „Ҳудуд улолам“ (10-аср) машҳур асари ҳам шу даврда ёзилди. Марказий Осиё табиий географиясига оид маълумотлар 9—12-асрларда яшаган сайёҳ олимлар Ибн Хурдодбеҳ, Ибн Фақиҳ, Ибн Русто , Мақдасий, ал-Масъудий, Ибн Фадлон, Истахрий, Ибн Ҳавқал кабиларнинг асарларида ҳам учрайди.
Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Ҳозир эса янги мухлисларимиздан бирининг билдирган фикрлари билан танишамиз. Янги тингловчимизнинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.