июл 15, 2017 05:56 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 24-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 15 -июль.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  тир   ойининг 24-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  шаввол  ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 15 -июль.

Бундан 78 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1318 йилнинг 24-тир ойида  Эрон Ислом Инқилоби Раҳбари Оятуллоҳилузмо  Саййид Али Ҳусейний Хоманаий ҳазратлари   Эрон шимоли-шарқида  жойлашган муқаддас Машҳад  шаҳрида  таваллуд топганлар. Ул ҳазрат руҳоний бир оилада тарбияланиб, тўрт ёшларида таҳсил олишни бошлаганлар. Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари  мактабдаги таҳсилнинг охирларида исломий фанларни   фозил  оталаридан ўқишни бошлайдилар ва ушбу заминада  тезлик билан таҳсилнинг  янги босқчиларига эришадилар.

Ул ҳазрат ҳижрий –шамсий 1337 йилда Қум шаҳрига борадилар ва 7 йил давомида Имом Хумайний (р) Оятуллоҳилузмо Буружердий ва аллома Таботабоийга ўхшаган улуғ устозлардан  фиқҳ, усул ва фалсафани ўрганадилар. Оятуллоҳ Хоманаий Машҳадга қайтганларидан кейин ҳам диний фанлар ва Ислом маорифини ўрганиш ва таҳсил бериш фаолиятларини давом эттирадилар. Ул ҳазрат ёшлик даврларидан бошлаб шоҳ мустабид режимига қарши эдилар ва Имом Хумайний (р) нинг авж олган наҳзатларига қўшиладилар. Ул ҳазрат  Исломни,  Имом Хумайний (р)нинг фикр ва назарларини тарғибот қилганликлари ҳамда Паҳлавийга қарам бўлган фосид режимни фош этганликлари  учун кўп марталаб қамоққа олинганлар ва ҳатто сургун ҳам қилинганлар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари халқнинг азим ҳаракати ва ғалабаси остонасида Имом Хумайний томонидан  Исломий Инқилоб Кенгашига  аъзо қилинади. Инқилобдан кейин ҳам ул ҳазрат Мудофаа Олий кенгашида Имомнинг вакили каби кўплаб муҳим лавозимларда ишлайдилар ва икки маротаба халқ томонидан президентликка сайланадилар. Шамсий 1360 йилда ул ҳазрат террорчилик гуруҳчаси аъзолари орқали портлатилган бомба таъсирида қаттиқ жароҳатланадилар. Ҳижрий-шамсий 1368 йилда Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р) реҳлат қилганликларидан кейин Эрон Экспертлар Кенгаши  турли заминларда бўлган қатор қобилиятларини назарда тутиб, ул ҳазратни Эрон Ислом Жумҳурияти тузумининг Раҳбари этиб сайлайди.

Бугунги кундан  621 йил олдин, ҳижрий-қамарий 817 йилнинг 20-шаввол ойида  эронлик етук луғатшунос ва луғат китоблари  ёзувчиси Маждиддин Абу Тоҳир Муҳаммад бин Яъқуб Фирузободий вафот этган. У ҳадис, тафсир ва тарих илмларини яхши ўзлаштирган  эди ва ушбу мавзуларда кўплаб китоблар ёзган. Аммо унинг асосий фаолиятлари луғат илмига қаратилган бўлиб,  ушбу соҳада унинг ёзган энг муҳим китоби “Қомус”  номли  араб тили луғатидир. “Сафарус саодат” ва “Танвирул миқёс” унинг бошқа муҳим китобларидан ҳисобланади.

Бундан 113 йил олдин, милодий 1904 йилнинг 15-июлида Россиянинг машҳур ёзувчиларидан бири Антон Чехов оламдан ўтади. У бир шифокор эди ва камбағаллар учун бир касалхона очган эди ва беморларни бепул  даволарди. У ҳикоялар ёзишда катта маҳоратга эга эди. Чехов оддий ва равон ёзишни Толстойдан ўрганганини баён қилган ва ўз асарлари билан инсонларни яхши йўлга бошқаришга уринарди. Ҳаётда унинг фалсафаси шод ва хурсанд бўлиб яшашдир ва шодлик ҳиссини буюк неъмат деб атаган. Унга кўра, инсон ёшлигида тўғри ҳидоят этилса, яхши ҳаёт кечириши мумкин. Ушбу заминада у  давлат раҳбарларининг ролини ҳам  муҳим деб ҳисоблайди. “Иванов”, “Денгиз қуши”, “ Воно амаки” , “Сингил ва гилос боғи” унинг машҳур ҳикоя ва пьесаларидандир.

 Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.