июл 16, 2016 14:57 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда исломбадбинлик жараёнининг кучайишини таҳлил этиш
    Тожикистонда исломбадбинлик жараёнининг кучайишини таҳлил этиш

Тожикистонда исломбадбинлик жараёнининг кучайишини таҳлил этиш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, " Жило янги фикрлар инъикоси " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги сўҳбатимиз "Тожикистонда исломбадбинлик жараёнининг кучайишини таҳлил этиш " мавзўсига бағишланади. Биз билан бирга бўлинг!

 

Тожикистонда айниқса охирги йиллар давомида кунлик ҳаётда ислом динининг аҳкомларига амал қилишни қайта тиклашда халқнинг мойиллик зоҳир этишларига қарши кўраш олиб бориш давлатнинг расмий сиёсатига айланиб қолган. Душанбе давлати ушбу мамлакатнинг исломий эканлиги нишонасини талқин этадиган ҳар бир ижтимоий белгисини, жумладан қизларнинг таълимгоҳлар марказларида ҳижоб билан ҳузур топишлари, давлат ва умумий жойларда намозни бажо келтириш, масжидларга 18 ёшга кирган ёшларнинг ҳузур топишлари, исломий таълимотлар ва кўрсатмалар билан партия ва ташкилотларни ташкил этиш , мамлакатнинг мактабларида исломий мафҳумларни ўрганиш ва уни таълим беришга қарши кўраш олиб бормоқда.

Албатта Тожикистоннинг асосий қонунида ушбу мамлакатдаги ҳукумат секуляр деб тавсиф этилган. Аммо ушбу миллий ва ҳуқуқий ҳужжатда " мазҳабнинг эркинлигидан фойдаланиш ва унга амал қилишда Тожикистон мусулмон халқининг ҳуқуқлари ҳам таъкидланган "ким, ушбу мамлакатда мазҳабий фаолиятларга нисбатан кенг чекловларни жорий этиши билан туғри келмайди. Тожикистон халқининг аксарияти ушбу сарзаминда Совет Иттифоқининг ҳукумат қилган замонида 70 йил коммунизм ва атеизм остида ҳаёт кечирганларига қарамасдан ўзларини мусулмон деб билишади ва Шўролар Иттифоқининг парчаланиши замонидан бошлаб халқнинг ҳаётида исломни қайта тириклашга мойиллик зоҳир этиш йилсайин кенгайиб бормоқда. Тожикистон халқи ўтмишда Эроннинг бир қисми бўлган бошқа мамлакатлар каби исломий маданиятнинг шаклланишига муҳим ва таъсирчан рол уйнашган. Тожикистон бир замонлар Эроннинг Сомонийлар солаласининг пойтахти эди ва уша даврда исломий илмларнинг бешигига айланиб қолган эди. Тожикистон халқида исломга тамоюл зоҳир этиш қудрати Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин кенгайиб исломий наҳзатнинг ушбу мамлакатда мустаҳкамланиши сабабига айланди. Ва янги ташкил этилган Тожикистон давлати асосий мухолифлар қатламини ташкил этадиган ушбу наҳзатга қарши қаршилик кўрсатиши натижасида ички фуқарорлик уруши вужудга келишининг сабабига айландиким, 50 минг нафар атрофида фуқаролар қурбон бўлишди.

 

Ҳарбий йўл орқали Тожикистоннинг исломий наҳзатини бостириш учун давлатнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермади ва ниҳоят Эрон Ислом Жумҳурияти, Россия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг воситачилиги билан милодий 1997 йилда Тожикистоннинг давлати ва сиёсий ва ҳарбий арсаларда фаол бўлган исломий кучларнинг ўртасида тинчлик барқарор этилди. Бу келишувнинг муҳим қисми мусулмонларнинг ормонларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва қудратнинг 30 фоизлик ҳиссасини мухолифларга беришдан иборат эди. Аммо ушбу келишувдан икки йил ўтганидан кейин Тожикистон давлати тинчлик шартномасининг мақсадларига қараб амал қилмади ва ҳарбий йўл орқали қулга киритолмаган мақсадларини сиёсий йўл орқали амалда татбиқ этишга сайъ-ҳаракат қилди. Бугунги кунда ушбу сиёсатни Тожикистонда исломбадбинлик жараёнининг кучайиши унвонида эслатишади.

Тожикистон давлати бундай фаолият билан ўртанча сиёсий мойилликка эга бўлган мўътадил ислом ва ислом номи остида фаолият олиб борадиган террористик ва экстремистик жараёнлар ўртасида фарқ борлигини эътиборга олмаяпти.

Милодий 2015 йил сентаябрь ойида исломий наҳзат фаолиятларини ман этиш ва ушбу наҳзатни террористик деб билиш каби Тожикистон давлатининг қупол равишда бостириш сайъ-ҳаракатларни амалга ошириши ушбу мамлакатда мазҳабий экстремизм учун муносиб заминаларни вужудга келтирди ва мамлакатда диний ва маънавий бушликдан азоб-уқубат тортаётган қатлам ва ёшлар Ал-Қоида, Ҳизбут-Таҳрир ва ИШИД террорчи гуруҳ каби экстремистик гуруҳлар томон мойиллик қилишлари сабабига айланмоқда.

 

Исломий наҳзатга қарши Душанбе давлатининг амалга оширган сай-ҳаракатлари, жумладан исломий наҳзат идорасини ёпиш ва ушбу партиянинг масъулларини қулга олиш ва уларнинг фаолиятларини тўхтатиш ўтган 10 йил давомида собиқаси йўқ эди. Милодий 1997 йилда имзоланган шартнома ва миллий ваҳдатни хатарга юзмаюз этиш зимнида ички ва хорижий далилларга эга бўлган исломбадбинлик жараёнининг "кучайиши"-нинг нишонаси ҳисобланади. Бу далиллар исломий наҳзатга бўлган меҳ-муҳаббатнинг ортишидан хавотирга тушиш, рақибни ўртадан йўқ қилиш жиҳатида ИШИД террорчи гуруҳ билан қарши кўраш олиб бориш учун ижод этилган халқаро фазолардан фойдаланиш, Саъудия Арабистони, Америка ва бошқа мамлакатларнинг гижгижлантиришлари каби ички ва хорижий ўзгаришларни ўзига қамраб олади.

Келаси дастуримиз давомида Тожикистонда исломбадбинлик жараёни кучайишининг ички ва хорижий сабаб ва омилларини таҳлил этишга сайъ-ҳаракат қиламиз.

 

Муҳтарам тингловчилар, " Жило, янги фиклар инъикоси " туркум эшиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.

Яна радио тўлқинларида ғоибона ҳамнафас бўлгунча меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!

 

 

Ёрлиқ