Эрон матбуотига бир назар
Хуросон ва Аброр газеталари
Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Бугунги кунларда Туркиянинг султони Эрдуғон 8 ой давомида хиралашиб қолган алоқаларидан кейин унинг мажбурий шарққа мойиллик зоҳир этишини намойиш этадиган ўз сафарида Путин билан дийдор кўрди. Спутник ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, Туркияда вужудга келган охирги мувафаққиятсиз давлат тунтарувидан кейин Эрдуғон ўзининг биринчи сафарида ҳамда Россиянинг қирувчи самалётини ўриб тушириш ҳодисасидан кейин биринчи маротаба Сан-Петербургда Владимир Путин билан дийдор кўрди. Эрдуғон Путинни унинг номи билан, яъни Владимир номи билан тилга олиб, уни "ўзининг дўсти" деб хитоб қилди. Эрдуғон шунингдек алоқаларнинг янги саҳифаси Россия билан очилди ҳамда Россия ва Туркиянинг сайъ-ҳаракатлари билан Сурия масаласи ҳал бўлиши зарурийдир деб айтди. Ҳозирги кунгача Сурияда Эрдуғоннинг мақсади Суриянинг президенти Башор Асад ўз вазифасидан истеъфога чиқиши эди. Эрдуғон билан учрашувнинг бошида Путин иккитомонлама муносибатларни оддийлаштириш ва терроризм билан қарши кўраш олиб бориш ҳамда Эрдуғон билан қилган ўз дийдорида Сурия масаласини кўриб чиқишини таъкидлади. Эрдуғон ҳам ушбу дийдор учун фурсат яратилгани учун Путиндан миннатдорчилик изҳор этди ва давлат тунтарувидан кейин Путиннинг у билан телефон орқали сўлашганига ишора этиб, "Бу алоқа ҳам мени ва ҳам Туркия халқини хурсанд қилди ",-деб айтди.
Россия Туркиядан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қарши жорий этган чекловларга хотима берди ва Россиянинг фуқаролари гуруҳ бўлиб Туркияга сафар қилишлари учун ижозат берди. Қора денгизи орқали Россиянинг газини Туркияга сўнгра жанубий Европага жўнатиш лойиҳаларини фаоллаштириш ҳам назарга олинган. Шунингдек "Рус атом" давлат ширкати "Окою" атом электростанциясини қуришини давом этиши мумкин.
*****
Аброр газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади Шамхоний Ироқ Курдистони ватанпарвар иттифоқи бош котибининг ўринбосари билан қилган дийдорида айрим мамлакатлар ИШИД террористик гуруҳи масаласини ҳал этиш учун мойиллик зоҳир этишмайди деб айтди. Миллий хавфсизлик олий кенгашининг бош котиби бирлашган Ироқ доирасида турли гуруҳлар ва қавм-қабилалар ўртасида бирлашиш ва иттифоқни ижод этишни таъкидлади. Ҳамда айрим хорижий томонлар ва минтақадаги айрим мамлакатлар ИШИД террорчи гуруҳи масаласини ҳал этишга мойиллик зоҳир этишмайди деб айтди.
Ирна ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, Али Шамхоний Ироқ Курдистони ватанпарварлик иттифоқи бош котибининг ўринбосари Барҳам Солеҳ билан ўтган куни қилган учрашувида Курд гуруҳлари билан Эрон Ислом Жумҳуриятининг иллиқ ва қадимий алоқаларга эга бўлишига ишора этиб, ягона Ироқ доирасида турли гуруҳлар ва қавм-қабилаларнинг бирлашишлари ва уларнинг ўртасида ваҳдат ва иттифоқ бўлишини жорий хавфсизлик бўҳронларни ҳал этиш ва террористик омиллар устидан ғалаба қозонишнинг энг муҳим вазифаларидан деб унвон берди ва айтди: "Ироқнинг стратегик манфаати ва унинг минтақадаги қудрати фақат бирлашган ва ягона Ироқни мустаҳкамлаш билан амалда татбиқ этилади."
У шунингдек "Ироқда ИШИД террористик гуруҳни нобуд қилиш миллий ўзликни мустаҳкамлаш ва ҳамжиҳатликни ижод этишда таъсирчан рол уйнайди ва шу сабабдан айрим хорижий томонлар ва минтақадаги мамлакатлар ИШИД террорчи гуруҳини яратувчи тафаккурлар ва заминаларни муҳофазат этиш билан ушбу масалани ҳал этишга мойиллик зоҳир этишмайди",-деб айтди. Барҳам Солеҳ ҳам " Биз Эрон Ислом Жумҳуриятини ўзимизнинг стратегик ҳамкоримиз деб биламиз ва терроризм билан қарши кўрашишда Теҳроннинг конструктив рол уйнашини қадрлаймиз" -деб эслатиб ўтди.