Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси
Ҳар бир жамият ўзининг маданий қадриятлари билан муносиб тараққиёт намунасини танлаши зарурий ишдир. Мутахассислар ривожланиш жараёнини бир дарахтнинг ўсиб катта бўлишига ўхшатишади. Жамиятнинг маданияти ушбу дарахтнинг энг муҳим жойи ва обрў-эътибори, яъни унинг томири ҳисобланади. Тараққиётнинг дарахти муносиб таълим олиш ва сармоя киритиш билан озуқаланади ва иқтисодий тизим ва туғри мудрият этиш бу дарахтнинг танаси саналади.
Тараққиёт жараёнида маданий омилаларга аҳамият қаратиш катта аҳамиятни касб этади. Айниқса ҳозирги асрда шунга шоҳид бўлмоқдамизким, катта қудратга эга бўлган мамлакатлар асосан маданий усуллардан фойдаланиб бошқа миллатларга ўз ҳукмронликларини юклатишади. Мамлакатларнинг ривожланишларида маданиятнинг роли 60-чи йилларнинг ораларида тараққиёт мутафаккирларининг тасдиқлашларига қарор берди.
Ҳар бир жамият ўзининг маданий қадриятлари билан муносиб тараққиёт намунасини танлаши зарурий ишдир. Мутахассислар ривожланиш жараёнини бир дарахтнинг ўсиб катта бўлишига ўхшатишади. Жамиятнинг маданияти ушбу дарахтнинг энг муҳим жойи ва обрў-эътибори, яъни унинг томири ҳисобланади. Тараққиётнинг дарахти муносиб таълим олиш ва сармоя киритиш билан озуқаланади ва иқтисодий тизим ва туғри мудрият этиш бу дарахтнинг танаси саналади.
Бинобарин иқтисодий ривожланиш бирбирига жипсланган жасадга ўхшайди ва уни амалда татбиқ этиш эса мажмўа аъзоларининг саломатлиги учун зарурийдир. Агар тараққиёт қисмларидан бири ишга ярамайдиган бўлса, айниқса агар жамиятнинг маданияти бирон бир зиён ва зарар кўрган бўлса, унинг барча қисмлари қийинчиликларга гирифтор бўлади. Шу тартиб билан ҳар бир жамиятнинг маданий заминаси унинг тараққиёти учун муносиб бир замина ҳисобланади.
Бугунги мутафаккирлар ҳарби жамиятнинг маданиятини таҳлил этиш билан маданият қадриятларининг қайси бири ривожланишга тўсиқлик ярати ва қайси бири ривожланиш дастурларини амалда татбиқ этиш учун кўмак беришини аниқлашади. Мазкур дастурда ривожланиш жараёнини тезлаштирадиган омилардан айримларини ислом дини нуқтаи назаридан таҳлил этишни мақсад қилдик. Муҳим омиллардан бири бу илм ва билим ҳисобланади. Тараққиёт илм ва фойдали мутахассисликка эҳтиёж сезади. Иқтисодий мутахассисларнинг аксарияти ривожланиш ва таълим олиш ўртасида ижобий алоқа борлиги учун ягона нуқтаи назарга эгалар. Илмий таҳлиллар шуни кўрсатадиким, таълим ва тарбия барча жамиятлар, жумладан ишлаб чиқариш арсаси учун ижобюий оқибатларга эгадир. Мисол тариқаида келтириш мумкинким, таълим олган деҳқонлар одатда илими бўлмаган деҳқонларга қислаганда кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришади.
Қуръон оятлари ва ислом динининг таълимотлари таълим олиш ва таълим беришни инсонга армуғон этилган бир каромат деб билади. Қуръоннинг тамсилида илмий қашшоқлик ва нодонлик қаронғуликда ҳаракат қилган унвонида тавсиф этилади ва бунга қарши илмий қарашларга эга бўлиш ва билимга эришиш зарурий иш ва ёруғлик ва кўришнинг синоними саналади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om
Диний дунё қарашда илм конструктив ва ижобий ҳар бир ҳаракатнинг пойдиворидир ва илм билан барча қийинчиликлар устидан ғалаба қилиш мумкин. Шу тартиб билан билим исон ва жамият учун қадр-қийматга эгадир.
Шунинг учун янги илмий ютуқларга эга бўлмаса ёки билимга нисбатан чанқоқлиги бўлмаса ҳақиқий хушбахтлик ва саодатни тополмайди. Имом Содиқ алайҳиссалом бир ҳадисда шундай марҳамат қилади: "Илмий чанқоқлик бўлмаган жамият ва шахс саодатли бўлишга шойиста эмас" .
Ислом динининг қарашида илмий ютуқлар энг яхши захира саналадиким, ҳар бир аждод келаси аждодга мерос қолдиради. Чунки ислом илмни тарқатиш ва илмдан барча инсонларнинг баҳраманд бўлишига жиддий аҳамият қаратади. Диний ривоятларда илмнинг закоти бу уни кенгайтириш ва тарқатиш саналади. Ислом қарашидан ривожланишда таъсирчан маданий омиллардан бошқа бири бу меҳнат ва сайъ-ҳаракат қаналади. Тараққиёт билим ва жамият фойдали иш саналади. Қуръоннинг таълимотлари инсонларни солеҳ амаллар, фойдали иш ва сайъ-ҳаракатга даъват этадиган чиройли тавсиялардан тўладир.
Диний маданият шодоблик маданиятидир ва диний маданиятда ишлаш ва сайъ-ҳаракат қилиш инкор этиб бўлмайдиган зарурат ҳисобланади. Парвардигор бекор инсондан хурсанд бўлмайди. Албатта танбаллик ва ишсизик жамиятни зарар билан юзмаюз этади. Ва ушбу жамиятда турли фасодликларни ривожлантиради.