Ислом динида эркинлик, биродарлик ва инсоний каромат
Инсон ҳуқуқларини тасдиқлаш ҳамда халқни адолат ва ўзаро ҳақ-ҳуқуқларига риоят этишга ташвиқот ва тарғибот этишда диний мафҳумлар, айниқса ислом мубин динининг роли ўзига хос аҳамиятни касб этади.
Ислом динининг ҳаёт бағишловчи мактабининг паёми уша заҳур топиш, айниқса ислом динининг суюкли пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг рисолати бошланган замонидан бошлаб барча инсонларга бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига риоят этишни хитоб айлашдан иборат эди. Бугун исломий инсон ҳуқуқлари кунидир.
Бугунги кунда Ғарб мамлакатларининг оммавий ахборот воситалари ва таблиғотий барча идораларининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари тинчликсевар ва самовий ислом динини қупол дин этиб тасвирлашга қаратилган ва дунё бўйлаб исломбадбинлик тўлқини, айниқса Ғарб мамлакатларида кенг кўламда кенгайиб бормоқда. Ғарб мамлакатларида ҳаёт кечираётган мусалмонлар фақатгина мусалмон бўлиш ҳамда эркин тарзда ақида ва мазҳабни танлаб олиш гуноҳи билан турли ижтимоий камситишлар ва ҳатто қупол ва ирқпарастлик ҳужумларга юзмаюз бўлишмоқда. Мусалмонлар Фаластин, Яман, Миянмар ва Баҳрайн каби айрим мамлакатларда қонга беланмоқда ҳамда инсониятга қарши бўлган турли жиноятлар ва геноцид билан юзмаюз бўлишмоқда. Агарчи ифротий ваҳобизм ва салафийлик каби йўлдан адашган оқимларнинг таълимотлари бу тасаввурларнинг вужудга келиши учун муҳим рол уйнаган бўлсада, аммо буларнинг ҳаммаси ислом муқаддас динини заифлантириш учун жаҳон зўравон тизимининг сиёсатларига боғлиқдир. Ҳолбуки, исломий самовий дин 1400 йилдан ортиқ вақт давомида инсонларнинг орасида инсоний каромат, эркинлик ва биродарликни ўрнатишни таъкидлаб келмоқда ва ижтимоий қатлам, жинс, аждод ва рангига қарамасдан барча инсонларнинг саодатга эришишлари учун инсоний пок ва асил асосларини расмий равишда қабул қилган. Исломий инсон ҳуқуқлари куни дунё аҳли иллоҳий пок ушбу диннинг асил ҳақиқати билан ошно бўлишлари учун муносиб бир фурсатдир.
Эрон тақвимида мурдод ойининг 14 -чи куни “Инсоний каромат ва исломий инсон ҳуқуқлари ” куни унвонида нишонланади. Исломий конфренция ташкилотига аъзо мамлакатлар томонидан исломий инсон ҳуқуқлар ҳақида бир декларациянинг нашр этилиши инсоний каромат, инсон ҳуқуқлари чорчублари ҳақида декларация ҳамда исломий андешаларга тегишли бўлган масалаларни нашр этиш исломий мамлакатлар учун бир муқаддима эди.
Шунингдек исломий кўрсатмалар билан қарамақарши бўлган инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш халқаро декларацияси баробарида исломий шариат нуқтаи назаридан инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром қилишга коллектив ечимни тақдим этиш учун бир фурсат эди. Қоҳиранинг декларацияси ислом нуқтаи назаридан инсон ҳуқуқларини баён этади ва халқаро инсон ҳуқуқлари декларацияси билан жиддий фарқ қилади. Ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳақида Ғарбнинг хато нуқтаи назарларини бартараф этади. Мисол учун келтириш мумкинки, исломий инсон ҳуқуқлар декларациясининг энг муҳим жиҳатларидан бири бу халқаро декларациясида аҳамият қаратилмаган масалаларга махсус аҳамият қаратиши ҳисобланади. Мазкур декларация мустамлакачиликни инкор этиши билан барча инсонларнинг бу ҳодиса билан қарши кўраш олиб боришларини тан олади ва қатъийлик билан қулчиликнинг энг ёмон тури унвонида турли мустамлакачиликни қоралайди. Исломий инсон ҳуқуқлар декларацияси мустамликачиликдан азоб-уқубат тортадиган барча миллатлар учун тақдирни белгилаш ва ундан қутилиш ҳақ-ҳуқуқини расмий равишда тан олади ҳамда барча миллатлар ва давлатларни бўзғинчи бу ҳодисани нобуд қилиш учун мустамлакачилик қурбонларига кўмак беришда вазифадор деб билади.
Қоҳира декларацияси шунингдек ахлоқий фасодликдан узоқда бўлиш ва пок муҳитда ҳаёт кечириш ҳақ-ҳуқуқи ва ўлимдан кейин инсонни ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлайди. Ҳамда бу декларация ҳукумат қудратини ҳоким ва ҳокимлик ҳайатига топширилган бир амонат деб таъбирлайди. Амонатдорчиликнинг расм-русуми эса ундан суистеъмол қилмасликни таққозо этади. Бинобарин мустабидлик, диктаторлик ва ҳар қандай қудратдан суистеъмол қилиш амонатга хиёнат қилиш ва амонатга хиёнат қилиш мумкин эмас деб талқин этилади.
Ҳужурот сурасининг 13 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар !» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир - ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.)