Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Абу Наср Форобий
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, форс тили ва шеърияти нафақат Кичик Осиёда, балки Усмонийлар томонидан ишғол этилган Болқон юртларида ҳам кенгайиб борган эди. Хожа Ҳофизнинг девонига оид ёзилган муҳим шарҳлардан бирини Муҳаммад Судий Боснавий ёзган. Судий Боснианинг адиби ва фозили ҳисобланарди. Босниа ўша вақтда Усмонийлар вилоятларидан бири эди. Судий форс ва араб адабиёти билан яхши таниш эди ҳамда Усмонийлар султонлари ходимларининг ўқитувчиси эди.
Испания мусулмонлар қўлларида бўлган вақтда ҳам форс тили ва маданияти ушбу юртда катта обрў-эътиборга эга бўлган. Буюк донишмандлар Форобий, Ибн Сино, Ҳамза Исфаҳоний ва бошқа эронлик олимларнинг китоблари ушбу юртда қиммат бўлган нархларда сотиб олинарди ва Испаниядаги шаҳарнинг йирик кутубхонасида форс тилида ёзилган бир неча минг китоблар сақланарди.
Ҳижрий олтинчи асрда форс тилининг имконияти ва иқтидори янада ошади ва кенг масоҳатга эга бўлган Ислом оламида халқаро бир тилга айланади. Асрлар давомида форс тили ушбу мавқейини сақлаб қолади ҳамда расмий, адабий ва илмий тил бўлгани учун дунёнин кўплаб мамлакатларида ушбу тилда сўзлашувчиларга, ушбу тилни севувчиларга ва ушбу тилда ёзувчиларга эга бўлган эди. Лотин тили ўрта асрда масеҳийлар ва Европа ҳаётида қандай муҳим ўрин тутган бўлса, форс тили ҳам Ислом оламида ушбу мавқе ва мақомга эга бўлган эди.
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришларнинг иккинчи фаслига етиб келдик. Эшиттиришларимизнинг ушбу бўлимида навбат билан Эроннинг кенг масоҳатга эга бўлган маданий ҳудудларида яшаб ижод қилган ва илмий фаолиятларни амалга оширган, аммо бугунги кунда уларнинг қабрлари Эроннинг сиёсий ҳудудларидан ташқарида бўлган эронлик буюк шоирлар, донишмандлар ва мутафаккирлар борасида сизга маълумот берамиз.
Уларнинг яратган асарлари ва илмий ишлари нафақат Эронда, балки бутун жаҳонда машҳур бўлган ва халқаро мерос ҳисобланади. Мавлавий номи билан машҳур бўлган Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий, Низомий Ганжавий, Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий, Абу Райҳон Беруний, Хожа Насириддин Тўсий каби эронлик машҳур шахсиятлар ўзларининг ақида ва тафаккурлари билан жаҳон аҳлининг қалбларида жой олишган ва дунёнинг билими улар орқали янада ошган.
Бугунги суҳбатимизда ҳижрий-қамарий учинчи ва тўртинчи асрда яшаган эронлик машҳур файласуфлардан бири Форобийнинг ҳаёти ва фаолияти борасида ҳикоя этишни бошлаймиз.
Абу Наср Муҳаммад бин Муҳаммад Форобий тахминан ҳижрий-қамарий 257, милодий ҳисоб билан 870 йилда Форобда таваллуд топган. Айрим тадқиқотчилар уни Қозоғистон жанубида жойлашган Атрай ё Ўтрор шаҳри яқинида дунёга келганини айтишади. Бошқа тарихчилар эса унинг таваллуд топган жойи Буюк Хуросоннинг Борёб ё Форёб шаҳрида эканлигини баён этишган. Форёб ҳозирги вақтда Афғонистон ҳудудидаги минтақалардан бири ҳисобланади. Аммо барча эронлик ва хорижий тадқиқотчи ва тарихчилар Форобийни эронлик деб билишади ва унинг ота –онаси ҳам эронлик эканлигига шак-шубҳа қилмайдилар. Форобийнинг отаси Эроннинг ҳарбий хизматчиларидан эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Араб тарихчиларидан бири Ибн Аби Уддайба ўзининг китоби “Инсон алаъюн” китобида Форобийнинг қавми форс эканлигига ишора этади.
Ибн Надим ҳам “Китобул феҳрист” номли асарида ва милодий 1288 йилларда яшаган Шаҳрузий ҳам Форобийнинг насл-насаби эронлик эканини таъкидлайди. Бунга илова Форобий кўплаб илмий ишларининг ҳошияларида форсча, суғдча ва юнонча тилларида айрим манбаларни таништирган. Аммо туркча сўзи унинг бирон асарида кўзга ташланмайди. Айрим тарихчиларнинг ёзишларича, асарларининг ҳошия ва четларида суғд тилида қилган Форобийнинг ишоралари унинг она тили ва Фороб аҳолисининг тили суғдча эканлигидан далолат беради.
Форобийнинг асолати эронлик эканлигини бошқа ишончли манбалар ҳам тасдиқлаган. Оксфорд университети профессори доктор Клиффорд Эдмунд Босвортнинг ёзишича, Форобий, Беруний, Ибни Сино каби буюк шахсиятларни турк халқини яхши кўрувчи айрим тадқиқотчилар турк қавмидан деб хато ёзишган. Форобийни турк деб танитмоқчи бўлган биринчи киши Ибн Халликон бўлган. “Ираника” энциклопедиясида доктор Гуотос Ибн Халликоннинг ушбу изҳоротини ёмонлаб баён қилганки, ундан олдин Форобийнинг эронлик эканлигини Ибн Уддайба ҳужжатлар асосида баён қилган. Бироқ Ибн Халликон Форобий тўғрисида унинг турк этиб кўрсатиш учун қалбаки ҳужжатларни яратиш пайидан бўлган. Ибн Халликон Форобийнинг ҳақиқий исмидан олдинги қисмига Аттурк сўзини ҳам қўшган. Ҳолбуки Форобийнинг бунақа исми ҳеч қачон бўлмаган.
Эронлик етук адиб Али Акбар Деҳхудо форс адабиётининг билимдони Бадеъуззамон Фурузонфардан иқтибос келтириб, шундай ёзган: “Форобийнинг болалик ва ёшлик давридаги ҳаётига оид маълумотлар китобларда мавжуд эмас.”
Ибн Аби Усайбиъа (ҳижрий-қамарий еттинчи асрда яшаган адиб) ўзининг китобида Форобий ҳақида иккита қарама-қарши бўлган маълумотни нақл қилган: биринчиси, Форобий Дамашқда бир боғнинг қоровули бўлган ва иккинчиси, у ёшлигида қозилик билан шуғулланган ва бошқа илм ва маориф билан танишганидан кейин қозиликни тарк этган ҳамда бор кучи билан янги илмларни ўрганиш томонига борган.
Нақл этилишича, Форобий қирқ ёшга кирган вақтида таҳсил олиш учун Бағдодга боради. У ушбу ёши давомида сарф, наҳв, фикҳ ва ҳадис илмларидан етарли даражада баҳраманд бўлади. Аммо мантиқ ва фалсафа илмлари билан ўша вақтда камроқ ошно бўлган эди. Форобий Бағдодга борганидан кейин Матта бин Юнусдан мантиқ ва фалсафа илмларини кенгроқ ўрганишга киришади.
Кейинчалик ҳозирги Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Ҳаррон шаҳрига сафар қилади ва у ерда мантиқ илмининг билимдони Юҳанна бин Ҳейлонга шогирд бўлади. Зеҳни ўткир ва ҳаракатчан бўлгани боис Форобий унга бериладиган турли мавзулардаги сабоқларни зудлик билан ўзлаштирарди. Форобий озгина вақт ўтганидан кейин файласуф ва донишманд сифатида шуҳрат топади. У Бағдодга қайтганидан кейин унинг атрофида кўплаб шогирдлари йиғилишади. Христиан файласуф Яҳё бин Адий ҳам унинг шогирдларидан эди.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.