август 15, 2017 11:49 Asia/Tashkent

Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 13-си, ҳижрий қамарий 1438 йили зулқаъда ойининг 11-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йилиавгуст ойининг 4- кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар ."Тарихнинг ӯчмас кунлари" дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396  йил мурдод ойининг 13-си,  ҳижрий қамарий 1438 йили зулқаъда ойининг 11-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йилиавгуст  ойининг 4- кунидир.

Бундан 1290 йил аввал ҳижрий-қамарий 148 йили зулқаъда ойининг 11-чи кунида:

Имом Ризо алайҳиссалом  ҳижрий-қамарий 148 йил 11 зилқаъда ойининг жума кунида Мадина шаҳрида таваллуд топганлар. Ул ҳазратнинг оталари еттинчи Имом Мусо бин Жаъфар (а) ва  оналари Нажма эдилар. Имом Ризо (а) ўттиз беш ёшда эканликларида имомат ва раҳбарлик масъулиятини зиммаларига оладилар.Ул ҳазратнинг яшаш даврлари аббосийлар халифаларининг ҳукмронлиги билан тўғри келган ва ушбу халифалар томонидан Имомга   кўплаб азоб ва уқубатлар  берилган.

Агарчи Имом Ризо алайҳиссаломнинг Марвда ҳузур топиши ва валиаҳдлик мансабига эга бўлиши уч йилдан узоқ чузмади. Ва ул ҳазрат уюштирилган фитна-найранг жараёнида Маъмун томонидан заҳарлантирилди ва кейин шаҳидликка етказилди. Аммо Имом Ризо алайҳиссалом бу муддат давомида ислом маърифатини тарқатиш ва иллоҳий ушбу динни таништиришда муҳим ва таъсирчан сайъ-ҳаракатларни амалга оширди.

Бундан 1102 йил олдин ҳижрий-қамарий 336 йили зулқаъда ойининг 11-сида:

Шайх Муфид лақаби билан машҳур бӯлган буюк олим ва фақиҳ Муҳаммад Ибн Муҳаммад Бағдод шаҳрида туғилган. У аҳли илм ва имон бӯлган бир оилада дунёга келди ва аввалги илмларни ота-онасидан сӯнгра ӯз замонининг машҳур олимларидан ӯрганди.

Шайх Муфид асарлари адади 200 жилдга етиб боради. Улардан “Алиршод”, Аларкон”, ва “Усулулфиқҳ” –ни мисол келтириш мумкин. 

Бундан 212 йил олдин милодий 1805 йили август ойининг 4 кунида:

Ирландия физика-математика фанлари олими Виллиям Ҳамилтон дунёга келган. У болалигида ӯта зеҳнли бӯлиб, 13 ёшгача 12 тил, жумладан форс ва араб тилини яхши ӯзлаштирди. Ҳамилтон аста-секин физика ва риёзиёт илмларига таваҳҳуҳ кӯрсатди ва бу соҳада буюк ютуқларга қӯл топди. Шу тартибда Ҳамилтон 22 ёшида нужум илми устодига айланди. Бу ирландиялик олим милодий 1865 йили оламдан кӯз юмди.

Бундан 95 йил муқаддам милодий 1922 йили август ойининг 4-чи кунида:

Туркияда Камол Отатурк бошлиғигидаги милий қӯшинлар Туркияга бостириб келган  Греция аскарларига қарши чиқишди. Усмонийлар Империясининг таназзули пайида Греция фурсатдан фойдаланиб, Туркиянинг маълум бир қисмини ӯз тасарруфига киритди. Аммо Туркия қӯшини уларни ӯз ӯлкаларидан чиқариб юборишди ва Туркияни расмий тарзда эътироф этишди.

Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.

 

Ёрлиқ