Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 26-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи йил зил-қаъда ойнинг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 17- чи кунидир.
Бундан 1237 йил олдин, ҳижрий –қамарий 200- чи йил зийлқаъда ойининг 24 чисида:
Ҳазрат Имом Ризо (а) Мадина шаҳридан чиқиб, қадимий Эроннинг шимол- шарқида жойлашган Марв шаҳрига ўз сафарини бошлади. Аббосийлар сулосасининг 7-чи халифаси Маъмуннинг босимлари ва мажбурлаши билан Имом Ризо (а) қадимий Хуросоннинг ушбу шаҳрига сафар қилдилар. Зеро Маъмун Ҳазрат Имом Ризо алайҳисалом нуфузидан хавотирга тушиб, шу восита билан Ул ҳазратни ўз назорати остида олишни назарга тутганди. Маъмун Марв шаҳрида Ҳазрат Имом Ризо (а) -га ўз валиаҳди бўлишларини таклиф қилди. Маъмун бу таклифи билан ўзини Ҳазрат пайғамбаримиз аҳл байтлари алайҳимсаломларга дуст ва тарафдор қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди. Аммо Ҳазрат Имом Ризо (а) турли шароитларда нафақат Бани Аббос ҳукумати билан ҳамкорлик қилмади, балки бу ҳукуматни ноқонуний ва золим эканлигини фош этишни бошлади. Ул Ҳазрат Маъмун ҳукуматининг нотўғри сиёсатлари ва зулм истибдодини фош этарди. Ниҳоят Маъмун Имом Ризо (а)-нинг шўҳрати , обру -эътибори ва нуфузига ҳасад қилиб, ҳижрий-қамарий 203-чи йилда Ул Ҳазратни заҳарлантириб, шаҳодатга етказди.
Бундан 167 йил илгари милодий 1850 йил август ойининг 17-чисида:
Франциянинг буюк романисти ва ёзувчиси Оноре Де Бальзак 51 ёшида вафот этди. У ўспиринлик даврида ўз оиласи билан Парижга сафар қилди ва ўзининг маълумотини ҳуқуқ йўналишида давом эттирди. Таҳсилоти охирга етганидан кейин адвакатурада иш ўрганишни бошлади. Аммо адвокатликка қизиқмагани боис бу касбни тарк этди. У адабиётга катта қизиқиш зоҳир этиши сабабли ёзувчилик арсасига қадам қуйди. У қисқа бир муддат ичида қатъийлик билан янги ва турли асарларни ёзишга ҳаракат қилди ва мазмун-мундарижалари тарихий бўлган 50-та роман ёзди. Бальзак ёзган романларнинг харидорлари кўп бўлишига қарамай у катта қарздор эди. Бу вақтда қарздорликлдан қутиши учун у кечаю кундуз ва қунт билан сайъ-ҳаракат қилиши сабабли жаҳон адабиётида энг буюк асарлардан бири бўлмиш «Инсон комедияси» деб номланган кўп жилдли эпопеяни ёзди. «Инсон комедияси» ёзувчининг ўз замонида бўлиб ўтган Франция тарихининг турли жиҳатларини таништириш учун катта бир сайъ-ҳаракат эди. Бальзак бу романда адабиётда янги мактабнинг асосчиси бўлиш учун иддао қилмасдан идеализм мактаби баробарида реализм мактабининг пойдеворига асос солди ва 19 асрда ёзувчилик соҳасида роман ёзишнинг янги намунасини вужудга келтирди. Бальзакнинг фикрига кўра, романтик асарларда ундаги барча таркиблар охирга етган ва унинг барча мушкулотлари эса эскирган. Бальзак ўзининг барча асарларида ҳаётда юз берган, ўзи кўрган ёки эшитган ҳақиқий нарсаларни айнан романда акс этиришга сайъ-ҳаракат қилади. У бу хусусиятни ўзининг «Сағри тери тилисми» номли романида ўз авжига етказди. Бальзакнинг нуқтаи назарига кўра, уруш ва кўраш инсониятнинг табиий маҳсули ҳисобланади ва фақат ана шу йўл билан шўҳрат ва бойлик дунёсида ўз ўрнини топа олади ёки хурофот устидан ғалаба қозониб шафқат ва эзгўлик тўла бир муҳитни вужудга келтира олади.
Бундан 27 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1369 йил мурдод ойининг йигирма олтинчисида асирларни алмашиш жараёнида Ироқнинг собиқ режимига асир бўлган эронлик асирларнинг илк гуруҳи Эрон Ислом Жумҳурияти тупроғига қадам қўйди. Икки томоннинг асирларни алмашиши Хавфсизлик Кенгашининг Эрон ва Ироқ ўртасида тинчлик ўрнатиш учун чиқарилган 598-резолютсиясини амалга оширишда муҳим қадам эди. Кувайтни ишғол этганлиги учун босим остида бўлган Саддом Ҳусайн 1975 йилга Алжазоир чегара шартномасини қабул қилишидан сўнг асирларни озод этиш ва халқаро чегараларга чекинишни ҳам қабул қилди. Ироқнинг Эронга қарши юклатма уруши давомида ва ундан сўнг эронлик асирлар Саддом режимининг хатарли лагерларида оғир шароитларда кун кечирдилар ва бу режим маъмурларининг шиканжаларига қарамасдан инқилоб ва Исломий Эрон тузумига ишончларини ўзгартирмадилар. Шу сабабли бу асирлар Исломий инқилоб маданиятида "озода" деб аталганлар. Ироқдаги асирлар лагерларидаги ноинсоний шароитларга қарамасдан Эрон Ислом Жумҳуриятида ироқлик асирларга инсоний ва исломий усуллар асосида муносабат қилинарди. Шу сабабли 7 мингга яқин ироқлик асирлар Эронда уларга яхши муносабат қилингани ва Ироқда Саддом ҳукумати остида босиқ фазо бўлганлиги сабабли Халқаро Қизил Хоч жамияти назорати остида Эрондан бошпанаҳ сўрадилар. Эронда Ироқнинг Эронга қарши юклатма жангидаги эронлик асирларнинг илк гуруҳи Эрон Ислом Жумҳурияти тупроғига қадам қўйган кун бутун Эронда хурсандлик билан кутиб олинди ва бу кун "Озодалар куни" сифатида нишонланади.