Ҳаётий муаммолар калиди
Инсон гўзал ахлоқли бўлса, ишлари юришади, инсонлар билан муомала ва муносабати яхши йўлга қўйилади. Бошқаларга ҳам фойдаси етади. Бошқаларнинг бахтга етишига сабаб бўлади. Ёмон хулқли инсон эса бошқаларнинг хафагарчиликларига, жамоат тартибининг бузилишига сабаб бўлади.
Инсон табиатан ҳамиша гӯзалликка интилган зотдир. Шунинг учун ҳам зоҳирий кӯринишда ва ҳам ботиний ҳолатнинг чиройли бӯлишига таважжуҳ кӯрсатади.
Инсон гўзал ахлоқли бўлса, ишлари юришади, инсонлар билан муомала ва муносабати яхши йўлга қўйилади. Бошқаларга ҳам фойдаси етади. Бошқаларнинг бахтга етишига сабаб бўлади. Ёмон хулқли инсон эса бошқаларнинг хафагарчиликларига, жамоат тартибининг бузилишига сабаб бўлади.
Мусулмон киши гӯзалликдан ташқари усти-боши ва кийимига ҳам таважжуҳ қилиши лозим.
Кийим одам танасини яширувчи, уни иссиқдан, совуқдан сақловчи нарса”, деб жавоб берамиз. Шу билан, асосийси, кийимнинг ташқи кўриниш сифатида инсон характерини очиб берувчи восита эканлигини унутиб қўямиз.
Мутахассислар бу борада, яъни кийим кийишда уч нарсани жудаям муҳим деб биладилар: ёш, ташқи кўриниш ва характер. Ҳар биримиз ёшимиз, ташқи кўринишимиз, ижтимоий ҳаётдаги ўрнимиз, вазифаларимиздан келиб чиққан ҳолда кийим танламоғимиз зарур. Акс ҳолда, кийиниш меъёрлари бузилиши мумкин.
Хушбӯй атирларлардан фойдаланиб ҳамиша хушбӯй бӯлишни барча истайди. Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Яхши ҳидлардан фойдаланиш меним суннатим бӯлиб, ҳар ким суннатимдан юз ӯгирса биздан эмас. Шунингдек буюрмишлар: Жума куни ӯзларингизни атирлар билан хушбӯй қилинг, агарчи хотинларингиз атирларидан бӯлса ҳам. Кийиниш маданияти ташқи кўринишни белгилаб берса, танланган атир инсоннинг ички дунёсига эшик очади. Тўғри танланган атир нафақат ушбу инсон учун қулайлик яратади, балки атрофдагилар эътиборида бўлиш, уларда ёқимли таассурот қолдиришда ҳам муҳим ўрин тутади.
Қуйида атир танлашнинг ўзига хос қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Демак, атир танлашда Атир танлашда кайфият ва феъл-атворингиз, кийинишингиз, кун қисмлари ва йил фаслларига эътибор беринг. Эрталаб енгилроқ, оқшомда эса нисбатан кучлироқ ифор танлашингиз мумкин. Ёшингизни ҳисобга олинг. Бу ерда гап паспортдаги рақамларда эмас, балки бир қарашда кўзга ташланадиган кўринишингиз назарда тутиляпти. Ўрта ёшдан ўтган аёллар нисбатан оғирроқ ифорлардан, ёш қизлар эса енгил ҳидли атирлардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Ўта қимматбаҳо атир ўз фойдаланувчисининг мақомини ошкор этиб туради.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Кийим матосига қараб қуйидагича атир танлаш мумкин: ёшларга хос енгил ифорлар — жинси, вильвет ва спорт услубидаги исталган кийимлар учун; «элегант» ҳолларда «қатъий» классик ифорлар мос келади. Шунингдек, ёрқин рангли либослар учун ҳам енгил, шаффоф атирлар танланса, тўқ рангли либослар учун ўткир ҳидли атирлар танлаш мумкин. Одатий иш кунларида эътиборни тортмайдиган атирлардан, оқшомларда эса бошқаларнинг таъбини ҳам ҳисобга олган ҳолда ўткирроқ ифорлардан фойдаланишингиз мумкин.
Кучли ҳид таратувчи атир ёки дезодорантлар ёзда тер ҳиди билан қўшилиб ёқимсиз ҳид пайдо қилади. Уларнинг ўрнига гул ёки мева ҳиди келиб турадиганини ишлатинг. Ёки юмшоқ ҳидли ёки ҳидсиз антиперспирантлар ўткир ҳид ҳам таратмайди, терлашдан ҳам сақлайди. Шунингдек, тўғри танланган атир ёрдамида соғлиқ билан боғлиқ баъзи муаммоларни бартараф этиш мумкин!
Кийиниш маданияти ташқи кўринишни белгилаб берса, танланган атир инсоннинг ички дунёсига эшик очади. Тўғри танланган атир нафақат ушбу инсон учун қулайлик яратади, балки атрофдагилар эътиборида бўлиш, уларда ёқимли таассурот қолдиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Қуйида атир танлашнинг ўзига хос қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Демак, атир танлашда Атир танлашда кайфият ва феъл-атворингиз, кийинишингиз, кун қисмлари ва йил фаслларига эътибор беринг. Эрталаб енгилроқ, оқшомда эса нисбатан кучлироқ ифор танлашингиз мумкин.